Аktyor Аlixan va uning oilasi

DO`STLARGA ULASHING:

Актёр Алихан ва унинг оиласи
Кўринишидан қаттиққўл ва жаҳлдор, салбий қаҳрамонлар образини қойилмақом қилиб ижро этадиган, аслида эса оилада меҳрибон ота ва умр йўлдош актёр Алихан ҳаётига назар.
alt
КИНОГА КИРИБ КЕЛИШИМ
Актёрлик соҳасига Америкада ўқиб юрган пайтларим қадам қўйганман. Илк ролим «Сумерки» фильмида эпизодик роль эди. Шу фильм менинг энг катта ютуғим бўлган. Чунки америкалик актёрлар 4-5 йил роль ижро этиб ҳам «Киноактёрлар Гильдияси»га аъзо бўла олмаётган бир пайтда, мен 1 ой ичида аъзо бўлганман.
alt
РОЛЛАРИМ
Ташқи кўринишим салбий ролга мос бўлгани учун ва салбий образларни яратиш менда қийинчилик туғдирмагани сабабли кўпроқ салбий ролларни ўйнайман. «Ойқиз эртаги» фильмида ижобий ролда намоён бўлганман ва яқинда экран юзларини кўриш арафасида турган «Тимур» фильмида ҳам салбийдан ижобийга ўзгарадиган қаҳрамон образини яратганман. Яна ўзимни бачкана бўлмаган комедия жанрида ҳам синаб кўриш истагим бор.
alt
ОХИРГИ РОЛЛАРИМ
Роль ижро этган охирги фильмларим — «Дайди», «Тимур», «Қотиллар ўйини». «Тимур» фильми ҳақида гапирадиган бўлсам, у Ватанга бўлган севги, оилага бўлган муҳаббат тўғрисида. Фильм режиссёри Нодир Мўминов. Бадиий раҳбар Аюб Шаҳобиддинов. Премьера яқин кунларда бўлиб ўтади.
alt
ГОНОРАРИМ
Америкада «Киноактёрлар Гильдияси»га аъзо бўлишимдан аввал соатига 8 АҚШ доллари миқдорида гонорар олар эдим. Гильдияга аъзо бўлгач, бир кунлик гонорарим 750 АҚШ долларига кўтарилган. Ўзбекистонда эса бир кунлик суратга олиш ишлари учун 200 АҚШ доллари атрофида гонорар оламан.
alt
ТАХАЛЛУСИМ
Тўлиқ исмим Нурмуҳаммад. У жуда ҳам узун бўлгани учун америкаликларга ўзимни таништириш қийинчилик туғдирарди. Улар эслаб қолишлари жуда мушкул бўлган. Алихан эса қисқа ва эсда қоладиган. Тана тузилишим ҳам спортчиларникига ўхшагани учун Алихан дейишим билан уларнинг кўз олдига боксёр Мухаммад Али келарди ва уларга эслаб қолиш анча осонлашарди.
СПОРТ
Ҳаётимни спортсиз тасаввур қила олмайман. Деярли ҳар куни спорт залига бораман. Актёр бўлиш орзуси туғилгач, ташқи кўринишимга катта аҳамият қаратадиган бўлдим. Ҳар куни тренажёр залига бориб, тинмай шуғулланардим. Шу одатим ҳозир ҳам сақланиб қолган.
altaltalt
УЙЛАНИШИМ
Уйланишим учун ота-онам билан бирга Тошкентдаги бутун таниш-билишлар қиз қидиришган десам, ёлғон бўлмайди. Ростини айтсам, ўз маликамни топгунимга қадар 100дан ортиқ қизлар билан учрашиб кўрдим, лекин юрагим жиз этадиганини учратмадим. Тақдирни қаранг, бир куни менга бир қизнинг суратини кўрсатишди, лекин суратдаги қизнинг дугонаси эътиборимни тортди. Суриштириб кўрдим ва айнан шу қиз менинг кўнглимдан жой олди.
altalt
ОИЛАМ
Мен оиламни, рафиқам ва фарзандларимни жуда ҳам қадрлайман. Уларга иложи борича кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қиламан. Кўринишимдан қаттиққўл ва жаҳлдорга ўхшасам ҳам, аслида жуда меҳрибонман.
altaltalt
РАФИҚАСИ АЛИХАН ҲАҚИДА
Турмуш ўртоғим жуда ҳам меҳрибон оталар. Айниқса қизимизга меҳрлари бўлак. Ҳозирда бир қиз ва бир ўғилнинг ота-оналаримиз. Мен уларга ишонганим туфайли рашк қилмайман. Уларни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Қолаверса, улар бизга доимо вақт ажратадилар. Мен уларнинг танлаган касбларини тушунишга ва уларни қўллабқувватлашга ҳаракат қиламан.
altaltalt
kuntun.uz
ArabicEnglishFrenchGermanKazakhKyrgyzRussianTajikTurkishUzbek