Исфандиёр (1946)

DO`STLARGA ULASHING:

Исфандиёр Кимсан ўғли Маткаримов Марғилон шаҳрида 1946 йилда таваллуд топган. 1969 йили Фарғона Давлат педагогика институтини, 1971 йили эса Фарғонадаги мусиқа ўқув юртини, 1978 йили Москвадаги М. Горький номли Адабиёт институтининг наср бўлимини, 1981 йили Москвадаги «Давлаткино» қошидаги Олий сценаристлар курсини, 1997 йили Тошкент юридик институтини тамомлаган. 1996 йилдан адвокатлик лавозимида ишлаб келмоқда.

Унинг «Саратон», «Мени тонгда уйғотинг», «Қасам», «Қасоскор», «Хун», «Қайтиш», «Ўғри», «Инқироз ёхуд генераллар ўйини» каби ўнга яқин қисса ва романлари чоп этилган. Адиб асосан рус тилида ижод қилади.

У драматург—комедиограф сифатида эса «Отасининг қизи», «Ишонмасанг ўламан, хотин», «Ғаройиб дори», «Сенинг тақдиринг» каби саҳна асарларини яратади. Исфандиёр сценарист сифатида «XX аср динозаврлари», «Қон ила йўғрилган муҳаббат» ва «Лоқайдлик мезони» фильмларини яратди.

1 комментарий к “Исфандиёр (1946)”

Оставьте комментарий