Мухторжон Саиджонов (1893-1937)

DO`STLARGA ULASHING:

Саиджонов Мухторжон Йўлдошевич (1893, Бухоро — 1937.25.10, Тошкент) — Бухорода жадидчилик харакатининг намояндаси, сиёсат ва жамоат арбоби. Бухоро мадрасаларида таҳсил олган.

Ёш бухороликлар партияси МК аъзоси (1917 йилдан). Колесов воқеасидан сўнг, Ёш бухороликлардан ажралиб чиққан. БХСР ички ишлар нозири (1920 йил сентябрь — 1921 йил, май; 1922 йил, март; 1923 йил, август), давлат назорати нозири (1920 йил ноябрь — 1921 йил, май), БХСРнинг РСФСР ҳукумати ҳузуридаги махсус вакили (1921 йил май — 1922 йил март), БХСР МИК масъул котиби (1923 йил август — 1924 йил октябрь). «Миллий иттиҳод» ташкилотининг Бухоро шўъбасида фаолият кўрсатган (1920—22).

Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказилгач, Зарафшон округ ижроия қўмитаси раиси (1925). «Ўн саккизлар гуруҳи»нинг фаол иштирокчиси сифатида ВКП (б) МК Ўрта Осиё бюросининг Ўзбекистондаги фаолиятини кескин қоралаганлиги учун 1925 йил охирида лавозимидан олиб ташланди. Кейинчалик «Ўзбеккино» трести бошқарувчиси (1936 йилгача).

Мухторжон Саиджонов совет режими томонидан қамоққа олиниб (1937 йил 20 март), акаси Мусожон Саиджонов ва бухоролик бошка миллий раҳбарлар билан биргаликда (жами 17 киши) отиб ташланган. 1965 йил 2 декабрда оқланган.

Оставьте комментарий

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek