Темур Пўлатов (1939)

DO`STLARGA ULASHING:

Ёзувчи Темур Пўлатов 1939 йилда Бухорода туғилган. Бухоро Давлат педагогика институтини, Москвадаги киносценаристлар олий курсини битирган. Унинг дастлабки қиссаси («Не ходи по обочине») 1964 йилда «Звезда Востока» журналида чоп этилади. Шундан сўнг у яратган қисса ва романлар Тошкентда, Москвада рус ва ўзбек тилларида нашр этила боради.

Адибнинг «Бўлак манзилгоҳлар», «Болалар хори», “Душан қайсарнинг кўрган-кечирганлари» 70—80-йиллар адабиётида саргузашт жанри тараққиётига ҳисса бўлиб қўшилди. Шунингдек унинг «Бухоро хонадонининг кечмишлари», «Мулк», «Кунда-шунда», «Ғойибнинг иккинчи сафари», «Етти ҳузур-ҳаловат ва қирқ қайғу алам», «Ғойибнинг қайтиши», «Тарозий тошбақаси» каби ўнлаб йирик эпик полотнолари китобхон томонидан илиқ қарши олинган.

Темур Пўлатов 1986 йилда ўзининг «Мулк», «Ғойибнинг иккинчи сафари», «Кунда-шунда» қиссалари ва «Бухоро хонадонининг кечмишлари» романи учун Ҳамза номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган. 1989 йилда эса унга Ўзбекистон халқ ёзувчиси фахрий унвони берилган.

Оставьте комментарий

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek