Тўхтамурод Жўраев (1934-2008)

DO`STLARGA ULASHING:

Жўраев Тўхтамурод Жўраевич (1934.25.10, Тошкент — 2008) — математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1989), Ўзбекистонда хизмтг кўрсатган фан арбоби (1991), физика-математика фанлари доктори (1972), профессор (1973).

ТошДУ ни тугатган (1958), Ўзбекистон Фанлар академияси Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти директори (1974-85), Ўзбекистон Фанлар академияси Математика институтида директор (1985—92 ва 1997 йилдан), ТошДУ ректори (1992—95), Ўзбекистон Фанлар академияси президенти (1995—2000).

Илмий ишлари хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар ва чегаравий қатлам назариясига оид. Унинг аралаш ва аралаш-қўшма типли тенгламаларга оид ишларида янги чегаравий масалалар ўрганилиб, муҳим натижалар олинган; математик физикада муҳим татбикларга эга бўлган чегара-вий қатлам назариясига оид ишларининг ахдмияти катта.

Тўхтамурод Жўраев бир қанча халқаро академиялар ва халқаро жамиятлар аъзоси. Кўп жилдли (1-, 2-ж., Т., 1999) «Олий математика асослари» дарслиги ҳаммуаллифи. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши (1992—95), 1-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1974). «Дўстлик» (1996), «Меҳнат шуҳрати» (1999) орденлари билан мукофотланган.

Оставьте комментарий

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek