Қутлибека Раҳимбоева (1952)

DO`STLARGA ULASHING:

Қутлибека Раҳимбоева 1952 йил 9 февралда Туркманистон Республикасига қарашли Тошҳовуз шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1994). Фарғона педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган (1974).

Ўрта мактабда, Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, «Саодат» журнали ва “Гулчеҳралар” газетасида хизмат қилган.

1976 йил Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним Қутлибеканинг илк шеърий туркумига «Саодат» журналида «оқ йўл» бериб, ёш шоиранинг машқларида жамиятни англашга, уни таҳлил қилишга интилиш устувор эканлигини қайд қилган эди.

Дастлабки шеърий тўплами — «Юрагимда кўрганларим» (1981). Шундан сўнг шоиранинг «Узун кундузлар» (1984), «Уйғониш фасли» (1989), «Озодлик» (1998), «Кўксимдаги Тангритоғ» (2000), “Қоракўзларим” (2012) каби шеърий тўпламлари нашр этилган.

У шеърларидаги лирик «мен» — Ўзбекистон ва ўзбекнинг дарду қувончлари аро куюниб, суюниб яшаётган армонли, ғурурли, ориятли шахс. У — қуллик, қарамликка муросасиз, эрк учун курашчи, аммо ўз миллатига садоқати кенг, кечиримли.

Шоиранинг «Қишнинг охирлари» достонида «ўзбеклар иши» фожеалари умумлаштирилган бўлса, «Тавба» достонида умр бўйи икки хил ҳаёт кечирган, икки хил қиёфада яшаб, жамият манфаатлари йўлида ўзини қурбон қилган мажруҳ бир инсон ҳақида, унинг руҳий азоблари-ю, фожеали тақдири тўғрисида баҳс боради.

“Тоҳирнинг Зуҳроси” номли драматик асари Ўзбекистон радиосида саҳналашштириб, бир неча бора эфирга узатилган. Леся Украинка, Марина Цветаева, Анна Баркова, Альфонсина Сторни каби шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Бир қатор шеърий туркумлари учун у бир неча бор «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасининг, «Шарқ юлдузи» журналининг ҳамда Москвада чоп этиладиган «Смена» ойномасининг мукофотини олган.

«Шуҳрат» медали соҳибаси (1999).

Оставьте комментарий

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek