Ҳабиб Пўлатов (1920-1989)

DO`STLARGA ULASHING:

Ҳабиб Пўлатов 1920 йилнинг 20 февралида Тошкентнинг ҳозирги Қатортол даҳасида деҳқон оиласида дунёга келган. Бўлажак ёзувчи Тошкент педбилим юртини битириб, 1940 йилда Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг ўқитувчилар тайёрлаш бир йиллик курсига кириб ўқийди. Тошкент ва Қашқадарё вилояти мактабларида муаллимлик қилади. 1961 йилда Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриётига муҳаррирликка ишга киради. Умрининг охиригача мазкур нашриётда муҳаррир сифатида фаолият кўрсатади.

Ҳабиб Пўлатов биринчи мақоласини 1939 йилда чоп эттирган бўлса ҳам, ижод аҳли сафига кириб келиши 1954 йилдан бошланди.

Ёшлар газетасида ишлаб юрган кезлари таниқли болалар шоири Қуддус Муҳаммадий билан яқиндан танишиб қолади. Унинг рағбати билан бадиий ижодга рағбат уйғонади. Ҳ.Пўлатов болалар учун қуйидаги китобларни чоп эттирган:

«Така билан қўчқор» (қисса) (1961), «Йўқолган ключ» (1963), «Текин томоша» (ҳикоялар) (1964), «Янги меҳмон» (қисса) (1965), «Кичик сеҳргар» (қисса) (1967), «Тешик қозон» (қисса) (1969), «Қўрқинчли туш» (ҳикоя ва эртаклар) (1970), «Тўрт саргузашт» (қиссалар) (1973), «Маленький волшебник» (повесть и рассказ) (1976 рус тилида), «Сеҳргарнинг саргузаштлари» (1981), «Ўғлимнинг ўртоқлари» (қисса) (1982), «Удивительные приключения» (1983 рус тилида).

Оставьте комментарий

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek