Асрор Мўмин (1954)

DO`STLARGA ULASHING:

Асрор Мўмин 1954 йил 14 январда Самарқанд вилоятида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1979).

Турли йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, «Спорт» газетасида бўлим мудири, Бош муҳаррир ўринбосари, Бош муҳаррирнинг биринчи ўринбосари, «Кўзгу» газетасида Бош муҳаррир ўринбосари, Бош муҳаррир вазифасини бажарувчи, «Жаҳон адабиёти» журналида Бош муҳаррир ўринбосари, Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриётида 1-тоифали муҳаррир, етакчи мутахассис, «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриётида бўлим мудири бўлиб ишлаган. 2008 йилдан «Ўзбекистон овози» газетасида бўлим мудири.

У «Шуҳрат» медали соҳиби (1999), «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» (2011).

Оставьте комментарий