БЎҒИМЛАРДА ТУЗ ТЎПЛАНИШИ

DO`STLARGA ULASHING:

Туз тўпланиши организмда моддалар алмашинувининг бузилишидан келиб чиқадиган касаллик. Бунда суяклар, бўғимлар, тоғайлар, пайлар ва бошқаларда сийдик кислота тузлари тўпланади. Бу дард ирсий касалликлар тизимига киритилган. Нотўғри овқатланиш, спиртли ичимликлар ичиш, гўшт ва гўштли маҳсулот¬ларни кўп истеъмол қилиш, кам ҳаракатланиш натижасида ҳам туз тўпланади. Касаллик кўпроқ эркакларда 40 ёшдан кейин, аёлларда эса нисбатан камроқ учрайди.
Бирор бўғимда, хусусан бошмалдоқ бўғимларида сабабсиз қаттиқ оғриқ бирдан бошланиши хасталикнинг асосий белгиларидандир. Зарарланган бўғимлар териси қизариб, шишади, қўл теккизганда жазиллайди. Оғриқ хуружларига қориннинг дам бўлиши, ичак фаолиятининг бузилиши (қабзият) ҳам қўшилиши мумкин. Кейин оғриқ тўхтайди. Яна қайталагунча бир неча кундан тортиб 1-2 йилгача муддат ўтиши мумкин.
Баъзан касаллик ўткир хуружларсиз кечиб, бунда бўғимлар шакли ва фаолияти бузилади, ҳатто бемор оғриётган бўғимини қимирлата олмай қолади.
Бемор овқати таркибида жигар, буйрак, мия, редиска, шовул, ловия, нўхот, аччиқ дориворлар бўлмаслиги керак. Сурункали туз тўпланишида бемор сут, ўсимлик маҳсулотларини кўпроқ, гўшт ва балиқни камроқ истеъмол қилиши, серҳаракат бўлиши (гимнастика қилиши, тоза ҳавода сайр этиши), сийдик кислота тузларини ҳайдовчи дорилар ичиши керак. Физиотерапевтик муолажаларнинг аҳамияти катта.
Табобат муолажаларидан:
  • 100 г дан ялпиз, ғозпанжа илдизлари ва қайин баргидан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • 100 г дан сачратқи ва дастаргул илдизларидан олинади ва уч ош қошиғини сирли идишга солиб, устига уч стакан сув қуйиб, паст оловда, оғзи ёпиқ ҳолда ярим соат қайнатилади. Кейин ярим соат дамлаб қўйиб, сузиб олинади. Дамламани тўрт қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • Тенг миқдорда маржон дарахти ва мойчечак гулларидан олиб, устига қайноқ сув қуйиб, бироз қиздирилади. Сўнгра сузиб, матога шимдириб, оғриган жойларга боғланади.
  • Икки чой қошиқ қоқиўтнинг қуритиб майдаланган илдизи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйилади. Сўнгра сузиб, кунига уч маҳал чорак стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • 100 г дан қорағат ва брусника баргларидан, 75 г ялпиздан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • Майдаланган қоқиўт ва гулидан икки чой қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, ярим соат дамлаб қўйилади. Кунига уч маҳал овқатдан сўнг чорак стакандан ичилади.
  • Майдаланган газанда илдизи ва илдизпоясидан тўрт ош қошиғи бир стакан шакар ёки асал солинган сувда 15 дақиқа қайнатилади. Кунига 5-6 маҳал бир ош қошиқдан истеъмол қилинади.
  • Олти қисм лавр барги толқонига арча игналаридан бир қисм солиб, майдалаб аралаштирилади. Шу толқон 12 қисм сариёғ билан аралаштирилади. Тайёр бўлган малҳамдан бўғимлар
  • 300 г мойчечак ўтидан гули билан олиб, устига беш литр қайноқ сув қуйилади ва икки соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, подаградан шишган оёқ-қўллар ванна қилинади.
  • 300 г қизилтасма ўтидан олиб, устига беш литр қайноқ сув қуйилади ва икки соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, ванна қилинади.
  • 200 г маврак баргидан олиб, устига беш литр қайноқ сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйилади, сўнг сузиб олиб, ванна қилинади.
  • Далачой ўтидан уч ош қошиғи устига тўрт стакан қайноқ сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйилади. Сўнгра сузиб, кунига уч маҳал 0,3 стакандан подаграда овқатдан олдин ичилади. Даволаниш муддати – 1-2 ой.

12 комментариев к “БЎҒИМЛАРДА ТУЗ ТЎПЛАНИШИ”

  1. Уведомление: cbn-oil

  2. Уведомление: ถาดกระดาษ

  3. Уведомление: DevOps as a service

  4. Уведомление: contactos mujeres

  5. Уведомление: sbo

  6. Уведомление: บาคาร่า

  7. Уведомление: จำนองที่ดิน

  8. Уведомление: เงินด่วน

  9. Уведомление: buy cz guns

  10. Уведомление: Online medicatie kopen zonder recept bij het beste Benu apotheek alternatief in Amsterdam Rotterdam Utrecht Den Haag Eindhoven Groningen Tilburg Almere Breda Nijmegen Noord-Holland Zuid-Holland Noord-Brabant Limburg Zeeland Online medicatie kopen zonder r

  11. Уведомление: Look At This

  12. Уведомление: vote for biden

Комментарии закрыты.