КАРАМ

DO`STLARGA ULASHING:

Карам инсон организми учун зарур бўлган витаминларга бой неъмат ҳисобланади. Оғриқ қолдириш хусусиятига эга. Карамнинг барги экзема, яралар ва шиллиқ ўсмаларни даволашда ишлатилса, яхши фойда қилади. Карам таркибида С, Б1, Б, Р витаминлари, органик кислоталар, тузлар, оқсиллар, аминакислоталар ва бошқа юмшатувчи моддалар бор. Шунинг учун ҳам карам шифобахш неъмат сифатида қадрланади.
Табобат муолажаларидан:
  • Карамни сомон шаклида тўғраб, гўштмайдалагичдан ўтказилади ва 4-5 бош пиёзни тўғраб, кунгабоқар ёғида қовурилади. Устига сомон шаклида тўғралган карам, икки дона олма, уч дона беҳини ҳам шундай тўғраб солинади ва ярим литр сув қуйиб паст оловда димлаб пиширилади. Бундай таом тузни ҳайдайди, ичакларга қувват бўлади.
  • Карамни майда тўғраб, пиёз билан қовуриб димлаб пишириб, гўмма қилиб ейилса, қонни тозалайди, тез ҳазм бўлади.
  • Ярим кг қиймаланган гўшт ва 4-5 дона ўртача пиёзни зиғир ёғида қовуриб, битта гулкарамни гулларидан ажратиб устига солиб яна қовурилади. Уч дона помидор, тўрт дона бодрингни тўғраб, қовурмани устига териб димланади. Паст оловда бир соат тайёрланади. Бу овқат холестеринни кетказади, қонни тозалайди, юракка қувват бўлади.
  • Битта гулкарам майдаланади, тўрт дона сабзи қирғичдан ўтказилади, тўрт дона картошка тўртбурчак шаклида ва икки дона помидор юпка тўғралади. Товуқ гўшти билан пиёзни қовуриб, бир литр сув қуйилади ва юқоридаги масаллиқлар қозонга солиниб, бир соат паст оловда қайнатилади. Сўнгра паст оловда ярим соат димлаб, устига бир пиёла гуруч солиб, димлаб пиширилади. Бу таомни истеъмол қилган одамлар қанд касаллигига чалинмайди, агар диабети бор бўлса, шифо бўлади.
  • Гўштмайдалагичдан ўтказилган бир дона карамга бир пиёла сариёғ ва хамир ачитқиси қўшиб нон қилиб еб турилса, тузларни ҳайдайди, оёқ оғриқларига шифо бўлади.
  • Гўштмайдалагичдан ўтказилган яримта карам билан пиёзни зиғир ёғида қовуриб, кейин тўрт ош қошиқда ун солиб ярим соат қовуриб, ковлаб турилади. Устига бир литрча қайноқ сув қуйиб қайта пиширилади ва қуюлиб қолгунча қайнатилади. Бу малҳам карамли ҳолва дейилади. Бу таом кўкрак хилтини йўқотади, балғамни кўчиради, қувват бахш этади.
  • Сиқиб олинган ярим литр карам сувига уч дона тухум, икки ош қошиқ гуруч уни солиб яхшилаб аралаштирилади ва кейин қозонга солиб газга қўйилади. Ярим соат аралаштириб ковлаб турилади. Аталага ўхшаб қолган қайнатмага таъбга кўра туз солиб ичилади. Бундай карамли атала подагра, ревматизм касаллигига даво бўлади, ични юмшатади.
  • Сиқиб олинган ярим пиёла карам сувига ярим боғлам ялпиз билан, ярим пиёла бодринг суви қўшилади ва устига бир ош қошиқ шакар солиб аралаштирилади. Ҳар куни уч маҳал 50 г дан ичиб турилса, жигар ва талоқ қотишига даво бўлади.
  • Карамни сувда қайнатиб, устига писта ёғида сомон шаклида майда қилиб тўғраб, қовурилган қўй гўшти, сомон шаклида тўғраб қовурилган қизил лавлаги солиниб, паст оловда бир соат қайнатилгандан кейин, тўртбурчак шаклида тўғралган картошкани кичик қилиб тўғраб солинади. Бир соат қайнатилади. Бу таом ичакларга яхши қувват бўлади, қонни тозалайди ва юмшатади.
  • Карам дўлма қилиш учун карамни бутунлигича қайноқ сувга солиб, ярим соат қайнатилади. Кейин орасини очиб ичига қуйидагиларни солишга тайёрлаб қўйилади. Гўшт қийма қилинади, пиёз майда тўғралади ва гуруч қўшилади. Таъбга кўра зира ва туз қўшиб аралаштирилади ва тайёрлаб қўйилган карам барглари ичига солиб, икки учини ичига тиқиб ўрама тайёрланади. Олдин 4-5 дона пиёз ва уч дона сабзи тўғраб қовурилади, устига бир литр сув қуйиб, тайёр дўлмалар солинади. Тўрт дона помидор, кашнич, шивит, петрушка (бир боғ)дан майда тўғраб солиб, қозоннинг оғзини ёпиб пиширилади. Бу таом бадандаги тузлардан тозалайди, қувват бўлади.