Сабоҳат Азимжонова (1923-2001)

DO`STLARGA ULASHING:

Сабоҳат Азимжонова (1923 йил декабр, Тошкент — 2001 йил 26 апрель) — шарқшунос олима, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), тарих фанлари доктори (1969). Тошкент педагогика институтини тамомлаган (1942).

Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида катта илмий ходим (1949), институт директори (1950— 77), бўлим бошлиғи (1977—95), етакчи илмий ходим (1995 йилдан) бўлиб ишлаган.

Заҳматкаш олима 150 дан ортиқ илмий мақола ва рисолалар муаллифидир. Асосий илмий ишлари Бобурнинг Кобул ва Ҳиндистондаги фаолияти, Ўрта Осиё халқларининг ўрта асрларда қўшни хорижий мамлакатлар билан ўзаро сиёсий ва иқтисодий муносабатларига бағишланган.

Асарлари Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Францияда чоп этилган. Бобурнинг қизи Гулбаданбегимнинг «Ҳумоюннома»сини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилиб, Тошкентда (1959, 1977) ва француз тилида Парижда, (1996) нашр эттирган.

Сабоҳат Азимжонова бир қатор халқаро илмий конгрессларда илмий маърузалар қилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1989), Жавоҳарлаъл Неру халқаро мукофоти (1993) лауреати.

Оставьте комментарий