ҚАНД КАСАЛЛИГИ

DO`STLARGA ULASHING:

Қанд касаллиги дунёда энг кўп тарқалган касаллик ҳисобланади. Биринчи ўринда наслдан-наслга ўтишдан, иккинчи, кўп овқат еб ҳазм бўлмасдан ётиб ухлашдан, спиртли ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш туфайли ошқозон зўриқишидан, ўт қопи касаллиги туфайли ошқозон ҳазмининг бузилишидан, ошқозон ости бези қисилиб, кўзчалари тўлиб қолиши натижасида пайдо бўлади. Касаллик белгилари оғиз қуриши, тез-тез сийиш, қувватсизлик, тез оч қолиш, қон қуюқлашиши, кўзнинг хиралашиши, оёқларда, буйракларда, сийдик йўли ҳамда бўғимларга туз йиғилиши, аёлларда қовуқ атрофи қичиши билан бошланади. Эркакларда простата безида тўсиқлар пайдо бўлиб, жинсий заифлик, тез-тез асабийлашиш, эслаш қобилиятининг сусайишига олиб келади.
Табобат муолажаларидан:
  • Оқ ловия қобиғи, зирк уруғи ва илдизи, сариқ ҳалила, қопчўп, долчин, ёввойи дўлана, сумбул, тотум, беҳи барги, пўстлоғи, ёввойи ёнғоқ барги, газанда, бўйимодарон, занжабил, сано илдизи ва уруғи, омила, балила, қора ҳалила, валериана илдизи, седана – ҳаммасидан бир хил миқдорда олиб майдаланади. Кукун ҳолига келгач, элакдан ўтказиб, уч маҳал овқатдан олдин, бир маҳал ётишдан олдин ичилади. Даволаниш жараёнида аччиқ, шўр, ширинликлар, спиртли ичимликлар, хамирли таомлар истеъмол қилинмайди. Қон ва сийдик тоза бўлгунча бу дориларни ичиш керак. Ҳар ойда бир текширтириб турган яхши, тиббиётда бу касаллик сурункали дейилади, лекин касалликни даволаш инсоннинг ўзига боғлиқ, астойдил ҳаракат қилганлар тузалиб кетади. Бемор агарда дориларни қуруқ ҳолатда ичишга қийналса, бир литр қайнаган сувга бир ош қошиқ солиб, ҳар икки соатда 100 г дан ичса, қийналса озроқ қайнаган сув қўшиб, таблетка ютганда ичса ҳам бўлади.
  • 100 г сули донидан устига уч стакан сув қуйиб, бир соат қайнатилади ва етти соат дамлаб қўйилади. Шарбатидан кунига 3-4 маҳал ярим стакандан овқатдан олдин ичилади. Бир стакан ювилган сули устига бир литр дистирланган хона ҳароратидаги сув қуйилади ва 10-12 соат тиндириб қўйилади. Кейин дистирланган сув билан миқдори бир литргача етказилади. Овқатдан 20-30 дақиқа олдин кунига уч маҳал 1-1,5 стакандан бир ой давомида ичилади.
  • 50 г тўғралган пиёз устига қайноқ сув қуйилади, укроп ва петрушкадан 15 г дан олинади ва 7-10 мл ўсимлик мойи билан аралаштирилади. Бу салатдан 3-4 ҳафта истеъмол этилади ва кейин 5-10 кун танаффус қилинади.
  • 100 г эланмаган маккажўхори унидан олиб, устига бир стакан сув қуйилади ва бир соат паст оловда қайнатилади. Кейин унга икки ош қошиқ олча ёки малина шарбатидан, уч ош қошиқ ёнғоқ мағзидан, бир ош қошиқ тут барги толқонидан қўшиб, кунига 100 г дан уч маҳал овқатдан ярим соат олдин истеъмол қилинади. Даволаниш муддати – ўн кун. Шу даврда қандли диабет учун мўлжалланган дамламалардан ичиб турилади.
  • Икки ош қошиқ зубтурум уруғи устига бир стакан сув қуйиб, беш дақиқа қайнатилади ва 15 дақиқа тиндирилади. Совигач, сузиб олинади. Кунига уч маҳал икки ош қошиқдан овқатдан олдин ичилади. Даволаниш муддати – 3-4 ҳафта, кейин 5-10 кун танаффус қилинади.
  • 300 г дан саримсоқ ва петрушкадан ва бир кг уруғсиз лимон олинади. Ҳаммасини гўштқиймалагичдан ўтказиб, икки ҳафта қоронғи жойда сақланади. Шу қоришмага черника, ловия қўзоқлари, маккажўхори попуклари қайнатмаси қуйилса, яхши самара беради. Шу йиғмадан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, кечқурун термосга солиб қўйилади. Кунига уч маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
  • Тенг миқдорда черника ва газанда баргларидан ҳамда далачой ўтидан олинади ва бир ош қошиғи устига 1,5 стакан иссиқ сув қуйиб, беш дақиқа қайнатилади ва ярим соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 3-4 маҳал бир ой давомида ярим стакандан овқатдан олдин ичилади. Далачой ўти ўрнида қоқиўт ёки қушторондан фойдаланса ҳам бўлади.
  • Гречка гулидан бир ош қошиғи идишга солинади ва устига бир cтакан қайноқ сув қуйиб, совигунча дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, бир ош қошиқдан кунига уч маҳал ичилади.
  • 20 г оқтут баргидан, 15 г ертут баргидан, 10 г арслонқуйруқ баргидан олинади ва бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, беш дақиқа қайнатилади ва бир соат тиндириб қўйилади. Сузиб олиб, икки ош қошиқдан овқатдан кейин уч маҳал ичиш керак.
  • 25 г дан черника барги, ловия қўзоқлари, настарин куртаги, газанда ўти ва қоқиўт илдизи олиб йиғма қилинади ва аралаштириб майдаланади. Икки ош қо¬шиғи устига ярим литр қайноқ сув қуйилади ва икки соат тиндириб қўйилади. Кунига уч маҳал овқатдан 15 дақиқа олдин 3-4 стакан ичилади.
  • 25 г дан черника барги, ловия қўзоқлари, настарин куртаги, газанда ўти ва қоқиўт илдизи олиб йиғма қилинади ва аралаштириб майдаланади. Икки ош қо¬шиғи устига ярим литр қайноқ сув қуйилади ва икки соат тиндириб қўйилади. Кунига уч маҳал овқатдан 15 дақиқа олдин 3-4 стакан ичилади.
  • 100 г дан қора смородина ва черника барглари, 75 г дан ловия қўзоқлари, ёнғоқ ва газанда баргларидан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал 1,5 стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • Андиз қадимдан қанд касалига қарши даво сифатида ишлатиб келинган. Ўсимликнинг қуритилган илдизи таркибида табиий инсулин бор. Бир ош қошиғини сирли идишга солиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, ярим соат паст оловда тургач, тиндириб, ўраб қўйилади. Кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан ичилади. Даволанишнинг ҳар 3-4 ҳафтасидан сўнг 5-10 кун танаффус қилинади.
  • Икки стаканча қирқбўғин гулини майда тўғраб, устига 50 г кўк пиёз, 20 г шовул, 40-50 г қоқиўт барги солинади ва аралаштирилади. Тузлаб, ўсимлик мойи ёки қаймоқ билан қориб, салат тайёрланади. У беморга фойда бериб, организмда умумий модда алмашинувини яхшилайди.

18 комментариев к “ҚАНД КАСАЛЛИГИ”

  1. Уведомление: rent a scooter in st pete beach

  2. Уведомление: Automation Test tool

  3. Уведомление: sell dumps with pin

  4. Уведомление: escorte Limoges

  5. Уведомление: magic mushroom shop usa review​

  6. Уведомление: sito buy cvv dumps

  7. Уведомление: sbobet

  8. Уведомление: sbobet

  9. Уведомление: buy cocaine Virginia USA

  10. Уведомление: DevOps Strategy Consulting

  11. Уведомление: sbo

  12. Уведомление: passive income sources

  13. Уведомление: 토토세콤

  14. Уведомление: ig video download

  15. Уведомление: shroom chocolate bars alice in wonderland

  16. Уведомление: Sexy Baccarat

  17. Уведомление: white berry strain for sale

  18. Уведомление: read what he said

Комментарии закрыты.