Тошмуҳаммад Саримсоқов (1915-1995)

DO`STLARGA ULASHING:

Саримсоқов Тошмуҳаммад Алиевич (1915.10.9, Андижон вилояти Шаҳрихон қишлоғи — 1995.17.12, Тошкент) — математик олим ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1943), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1960), Меҳнат Қаҳрамони (1990). Физика-математика фанлари доктори (1942), профессор (1942).

Ўрта Осиё университетини тугатган (1936), шу университетда ассистент, доцент, профессор ва кафедра мудири, университет ректори, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти (1943—46), президенти (1946—52), Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири (1959—71), 1988 йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Президиумида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Илмий ишлари эҳтимоллар назарияси, геофизика метеорологиясига бағишланган. Топология ва функционал анализ бўйича Тошкент илмий мактаби асосчиси. Ярим майдонлар назарияси ва унинг эҳтимоллар назариясига татбиқини ишлаб чиққан.

Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1967, 1992). «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2002).

Оставьте комментарий

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek