Душан Файзий (1927-2009)

DO`STLARGA ULASHING:

Душан Файзий (1927.5.2, Қизилтепа тумани – 2009, Самарқанд) — шоир ва драматург. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1977). 2-жаҳон уруши қатнашчиси.

Самарқанд университетининг филология факултетини тугатган (1952). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими котиби (1957—72), Самарқанд вилояти телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси раиси (1972—77), СамДУ проректори (1977—94), «Имом ал-Бухорий» Халқаро хайрия жамғармасининг раиси ўринбосари (1996 йилдан) бўлиб ишлаган.

Ижоди 2-жаҳон уруши йилларида бошланган. «Туғилган куним» (1957), «Қалбим сеники» (1961), «Наво» (1965), «Ёр хаёли» (1967), «Онаизор» (1969), «Буюклик» (1970), «Самарқанднома» (1973), «Севгилим» (1980) ва бошқа шеърий тўпламлар муаллифи. «Зарафшон қизи» (1961), «Биринчи учрашув», «Келин келди» (1964), «Қорасоч» (1966), «Ғазал ва муҳаббат» (1968), «Ўн етти ёшлилар» (1972) ва бошқа саҳна асарларида хотин-қизларнинг меҳнат жасорати, ёшлар ҳаёти ёритилган.

Душан Файзийнинг «Дўстлик қўшиғи» (1968), «Асрим монологи» (1969), «Ургут қасидаси» (1994), «Темурнома» (1996) достонлари, «Имом ал-Бухорий» (1998) шеърий романи бор. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1997).

Оставьте комментарий