Мухтор Худойқулов (1937)

DO`STLARGA ULASHING:

Мухтор Худойқулов 1937 йил 1 ноябрда Фарғона вилоятининг Риштон туманида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика бўлимини тамомлаган (1959). Турли йилларда «Ёш ленинчи» газетаси редакциясида адабий ходим, «Қизил Ўзбекистон» газетасида адабий ходим, Тошкент давлат университети журналистика факультетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент бўлиб ишлаган. Ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети матбуот кафедраси профессори.

Унинг «Қоя ва палахса» (1962), «Дарё ва пўкак» (1968), «Зирапча» (1973), «Қирқ масал» (1985), «Ўйлаб топилмаган ҳикоялар» (1994), «Габрово латифалари ва ҳангомалари» (1999), «Отам ҳақида ҳақида ҳикоялар», «Киракашликнинг киройи ҳангомалари» каби китоблари чоп этилган.

Оставьте комментарий