Оқилжон Ҳусанов (1932-2001)

DO`STLARGA ULASHING:

Ёзувчи Оқилжон Ҳусанов 1932 йилнинг апрелида Жиззах туманининг Равотлик қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ўрта мактабни битиргач (1940— 1949), Самарқанд университетида таълим олади (1949—1954).

Самарқанд вилояти газетаси «Ленин йўли»да мусаҳҳиҳ, масъул котиб, «Муштум» журналида адабий ходим, бўлим мудири, масъул котиб (1960-1967), «Шарқ юлдузи» журнали бўлим мудири, масъул котиб (1969-1979), «Гулистон» журналида ходим, бош муҳаррир ўринбосари (1980-1992) вазифасида ишлаган.

Оқилжон Ҳусановнинг «Қўшиқчининг тақдири» (1963), «Самарқанд булбули», «Меҳри дарёлар» (1971), «Бўлмаганга бўлишма» (1973), «Қашқар гўзали» (1976), «Тоғда ўсган бола» (1975), «Тоғда ўсган бола ёхуд жияннинг янги саргузаштлари» (1980), «Сирли одам» (1980), «Булбулнинг гўшти» (1977), «Тақилмаган узук» (1983), «Бахт қаерда» (1987), «Қишлоққа саёҳат» (1988), «Учолса ҳам учолмаган турна» (1990), «Устанинг муҳаббати» (1991), «Сўз навбати» (1998) каби китоблари ҳамда «Гўрўғли қиссаси» каби асарлари мавжуд.

Ёзувчи мазкур асарларида покиза ва беғубор ёшлик хотираларидан, ёшларнинг ечилган ёхуд ечилмай қолган орзу-армонларидан, муҳаббат саргузаштларидан ҳикоя қилади.

Ёзувчи 1982 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонига сазовор бўлган. 2001 йилда вафот этган.

Оставьте комментарий