Аваз Ўтар (1884-1919)

DO`STLARGA ULASHING:

Аваз Ўтар — Аваз Полвонниёз (Ўтар) ўғли (1884.15.8 – Хива – 1919) — ўзбек маърифатпарвар шоири. Дастлаб мактабда, сўнг Хивадаги Иноқий мадрасасида ўқиди. 18 ёшларида шоир сифатида халқ ўртасида танилди.

Муҳаммад Раҳим Соний (Феруз) Аваз Ўтар истеъдодига катта эътибор берган, уни саройга таклиф қилиб Табибийни унга устоз тайин этган. Аммо, Аваз Ўтар сарой ҳаёти билан чиқишолмай, уни тарк этади.

20-аср бошларида кўзга ташланаётган миллий уйғониш, истиқлол ғоялари Аваз Ўтар ижодига кучли таъсир кўрсатади. А.Ў. ижодида эркпарварлик, озодлик, маърифатпарварлик ғоялари, турмуш иллатларига қарши қаратилган ҳажвлар пайдо бўла бошлайди, бу даврда шоир юксак инсоний фазилатларни, чинакам инсоний муҳаббатни тараннум этувчи лирик шеърлар, қитьалар, рубоийлар ёзди.

Аваз Ўтар ижодида алоҳида ўрин тутган ҳажвий шеърлар туркуми — «Фалоний» ҳам шу давр маҳсули. Аваз Ўтар «Миллат», «Ҳуррият», «Топар эркан, қачон», «Халқ», «Замон» ва бошқа шеърларида миллат тақдири ва келажагини янгича талқин этади. Айрим шеърлари ўша давр вақтли матбуоти («Ойина», «Вақт», «Мулла Насриддин» ва бошқа)да босилган. 2 девони («Саодат ул-иқбол», «Девони Аваз») ва қатор баёзларга киритилган ғазаллари етиб келган.

Девонларининг қўлёзма нусхалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида (инв. № 942, 7102, 3451) сақланади. Республикада мактаблар, кўча ва хиёбонларга Аваз Ўтар номи берилган. Хивада уй-музейи ташкил этилган, ҳайкали ўрнатилган. У ҳақда бадиий асарлар яратилган (Э. Самандар «Эрк садоси» достони, А. Бобожон «Faзал фожиаси» драмаси, С. Сиёев «Бир чора замон истаб» қиссаси ва б.).

Мақола ва китоблар:

Маънавият юлдузлари: Аваз Ўтар (1884-1919)

Ўзбек мумтоз шеърияти: Аваз Ўтар (1884-1919)

Лирика: Аваз Отар-оглы (на русском языке)

Биография: Аваз Отар-оглы (на русском языке)

Аваз Ўтар. Сайланма. Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984.

Аваз Отар. Избранные произведения. Ташкент, Издательство Академии наук УзССР, 1951.

Саъдулла Сиёев. Аваз (роман). Тошкент, «Ёш гвардия» нашриёти, 1987.

 

Оставьте комментарий