Oʼzbekiston avtomobil raqamlari

DO`STLARGA ULASHING:

Ўзбекистон автомобил рақамлари — автомобиллар, автобуслар тракторлар, тиркама, ўзиюрарлар, притсепларни қайд этиш учун давлат белгиларидир. Давлат рақамларини бериш ва назорат қилиш ишлари ИИВ, Мудофаа вазирлиги, МХХ ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилади. Рақамлар юқори технологоялар асосида чиқарилган бўлиб, ёруғлик қайтарадиган қатлам ва коррозияга ҳамда қалбакилаштиришга қарши хусусиятга эга. Давлат рақамларида чиройли комбинациялар (001-009, 100, 111, 200, 222, 300, 333, 400, 444, 500, 555, 600, 666, 700, 777, 800, 888, 900, 999) йўқ.
Tip I — Юридик шахсларга бериладиган рақамлар.
Тип IA — Тип I шаклидаги рақамлар мос келмайдиган габаритли транспорт воситасига ўрнатиладиган ва шакли шунга мослаштирилган давлат рақамлари.
Тип II — Давлат ҳокимиятининг юқори органлари ходимларига бериладиган давлат рақамлари.
Тип IIA — Тип II шаклидаги рақамлар мос келмайдиган габаритли транспорт воситасига ўрнатиладиган ва шакли шунга мослаштирилган давлат рақамлари.
Тип III — жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситаларига бериладиган рақамлар.
Тип IIIA — Тип III шаклидаги рақамлар мос келмайдиган габаритли транспорт воситасига ўрнатиладиган ва шакли шунга мослаштирилган давлат рақамлари.
Тип IV — чет давлатлар дипломатик ваколатхоналари, элчихоналар раҳбарларининг транспортларига бериладиган давлат рақамлари.
Тип VA  — Тип IV  шаклидаги рақамлар мос келмайдиган габаритли транспорт воситасига ўрнатиладиган ва шакли шунга мослаштирилган давлат рақамлари.
Тип V — хорижий давлатлар элчихоналари, консуллик идоралари ходимларининг транспорт воситаларига бериладиган давлат рақамлари.
Тип VA  — Тип V  шаклидаги рақамлар мос келмайдиган габаритли транспорт воситасига ўрнатиладиган ва шакли шунга мослаштирилган давлат рақамлари.
Тип VI — БМТ ва унинг тузилмаларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимларига тегишли транспорт воситларига бериладиган давлат рақамлари. 
Тип VIA — Тип VI  шаклидаги рақамлар мос келмайдиган габаритли транспорт воситасига ўрнатиладиган ва шакли шунга мослаштирилган давлат рақамлари.
Тип VII — Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг техник-таъминот ходимларига тегишли транспорт воситларига бериладиган давлат рақамлари.
Тип VIIA — Тип VII  шаклидаги рақамлар мос келмайдиган габаритли транспорт воситасига ўрнатиладиган ва шакли шунга мослаштирилган давлат рақамлари.
Тип VIII — Савдо ваколатхоналари, консулликлар, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ходимларининг транспорт воситаларига бериладиган давлат рақамлари.
Тип VIIIA — Тип VIII  шаклидаги рақамлар мос келмайдиган габаритли транспорт воситасига ўрнатиладиган ва шакли шунга мослаштирилган давлат рақамлари.
Тип IX — Халқаро нодавлат ташкилотлар, бирлашмалар, банклар, фирмалар, корреспондентлик офислари ходимларининг транспорт воситаларига бериладиган давлат рақамлари.
Тип IXA — Тип IX шаклидаги рақамлар мос келмайдиган габаритли транспорт воситасига ўрнатиладиган ва шакли шунга мослаштирилган давлат рақамлари.
Тип X —Фуқаролиги чет давлатга тегишли бўлган шахсларга тегишли транспорт воситаларига бериладиган давлат рақамлари.
Тип XA — Тип X шаклидаги рақамлар мос келмайдиган габаритли транспорт воситасига ўрнатиладиган ва шакли шунга мослаштирилган давлат рақамлари.
Тип XI — мотоцикллар ва мотороллерларга бериладиган давлат рақамлари.
Тип XII — юк машиналари ва автомобилларининг тиркамасига бериладиган икки қаторли давлат рақамлари.
Тип XIII —йўл ҳаракатида вақтинча қатнашиш учун бериладиган давлат рақами.
Тип XIIIA — Тип XIII шаклидаги рақамлар мос келмайдиган габаритли транспорт воситасига ўрнатиладиган ва шакли шунга мослаштирилган давлат рақамлари.
Ҳарбий қўшинлар бўлинмалари транспорт воситаларига бериладиган давлат рақамлари ИИВ, Мудофаа вазирлиги, МХХ таркибидаги қўшин бўлинмаларига бериладиган давлат рақамлари 1998-йилги намуна бўйича чиқарилади.
chorraha.uz

Оставьте комментарий