Ramazon tabriklari

DO`STLARGA ULASHING:

Ramazon oyi
Аллохнинг тухфаси гузал Рамазон.
Умматга комиллик этгувчи ойдир
Рахматлар қуйилган чашмали сойдир
Хар лахза ғанимат, химматга бойдир
##################### #########
Нафслар жиловда, иймон кувватда
Мехрлар тобланар, кичигу катта
Ярашар душманлар бу ойда хатто
Чиройли ахлокда, барча хурматда
##################### #########
Йуқланар мухтожлар узаро ёрдам
Тулади урини кимда булса кам
Мурруват ойида кишилар хамдам
Ночорлар суялр тетигу бардам
##################### #########
Бандага Аллохдан хурмат ойидир
Ғанимат билайлик Уммат ойидир
Ажрига Аллохдан въадалар катта
Сазовор булишлик бизда, Умматда.
/Зохид Назар.


Yana kel ey ramazon
Яна кел, эй Рамазон!

Билмам, кўнгиллардан кетдими ғубор,
Сенинг поёнингда минг надомат бор.
Ойларнинг султони моҳи Рамазаон,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Кетдинг бу, даъволар чиқмади тетик,
Бизни ғолиб этди юз минглаб ҳадик.
Афсусда турибмиз ҳар доимгидек,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Рўзалар тилгамас, дилгадир таъсир,
Таровеҳ кўнгилга бўлганда оғир.
Шамолдан тез келиб кетдинг-ку ахир,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Қалбни тоат учун яна очмадик,
Ўн бир ой санқиган дардни енгмадик.
Онадан туғилган каби чиқмадик,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Қачон бу телба дил Ҳақни ҳам англар?!
Моғор босган ичдан кетарми чанглар?!
Ортингдан «Ал-фироқ» садоси янграр,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Фақат Робб таъолодон сўрабон нажот,
Бизни манзил сари йўллар чин қанот.
Ўн бир ой ичида топмасак вафот,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Мен ҳам саодатга етарман бир кун,
Қалбимда емирилар Илоҳий тугун,
Шайтонни занжирбанд этмаклик учун,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Мўминлар айёмин ҳисоблаб бўлгач,
Фарз дебон, Маккага қилгусилар ҳаж.
Шундан сўнг бошланар жами кулфат, ранж,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Рамазон, биз сени яхши кўрамиз,
Яна ўкинч билан хорғин юрамиз.
Аллоҳ насиб қилса, кутиб турамиз,
Яна кел, биз сени кутармиз ночор!

Ҳ.Ҳамидов.



Hayit namozidan soʻng
ҚУТЛУҒ АЙЁМ БАРЧАГА МУБОРАК БЎЛСИН!

Хайит номозидан сўнг

Эр дуоси элнинг қаддин тутиб турар
Яратган ҳам мард саждасин кутиб турар
«Омин» деса шайтон тилин ютиб турар.
Лаъинни гунг- соқов қилсин овозингиз
Мақбул бўлсин, манзур бўлсин номозингиз!

Жамоат жам бўлса аҳил жамият ҳам,
Кўпдан қўрқиб чекингай ғам, азият ҳам,
Сиз борсизки, Хаққа суюк раийат ҳам
Эгасиз қолмасин жойинамозингиз,
Тўқсонда ҳам тўлиқ бўлсин номозингиз!

Юрсангиз ер гурсилласин полвон болам,
Солиҳ бўлинг,саҳий бўлинг султон болам.
Жоҳилларга ошно бўлманг асло болам.
Илм бирла баланд бўлсин парвозингиз.
Руҳингизга рағбат бўлсин номозингиз!

Акам, укам-инимдирсиз бегонамас,
Кимга опа, кимга сингил бўлмоқ хавас.
Дуоингиз ёву ётга метин қафас.
Ёмон кўздан асрар бизни чин розингиз,
Ёмонларни забун қилсин номозингиз.

Дунёйи дун омонатдир бегим қаранг
Тинчимизмас, жумла олам тинчин тиланг
Ғофилнинг ҳам иймонини чин- чин тиланг.
Охиратни обод қилсин дил созингиз
Қутлуғ бўлсин бу тонг Хайит номозингиз!!!

Муаззам Иброҳимова



Ramazon hayit ayyomingiz muborak bo`lsin!!!
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокaтух.
Дилга яқиним, қадрдоним.

Келаётган Рамазон Хайит арафасида сизни чин дилимдан дуолар қилгим келди. Яхши тилакларимми тилагим келди. Ширин сузларимми булишгим келди.

Аллохим тутган рузаларингиз ибодатларингизни қабул килсин илохим. Тутган рузаларингиз қадамларингизни Жаннатнинг Раййон эшиги томон элитсин, Ин Шаа Аллох.

Хонадонингизга тинчлик хотиржамлик, тан сихатлик, хайр ва барокотини ёгдирсин.
Ишларингизга ривож, барокот ва рахматларини сочиб,
нимаики уйлаган яхши ниятларингиз булса Роббим руёбини берсин.

Рамазон ойи давомида билиб билмай гапирган гапларимизни нотугри айтиб қуйган муборак каломларимизни узи кечирсин. Хақир санаган кичик гунохларимизни Саттор номи билан яширсин.
Умрингизни зиёда қилиб яхшиликлар устида бардавом қилсин, илохим доим тинч булинг сог саломат булинг.

Ё Роббим.!
У дуненинг бу дуненинг Молики узингсан.
Бу дунё лаззатларига берилиб колишдан ва дунёни дуст тутиб дил хасталигига йуликишимиздан узинг саклагин ва охират ишкини кунглимизга солгин .
Узинг кечиргувчисан. Кечиришни яхши курасан ё РОББИМ. !

Бандаларингга келган ва келаетган бало ва офатларни уз фазлинг ва кудратинг билан кайтаргин.

Расули Акрам Салоллоху АЛАЙХИ Вассаллам сифатларига багишланган хар бир сузни гавхардек тизиб. Дилларимизга жо айлаб. калбларимиз зангини кетгазгин.
Дилларимизни мукаммал иймон нурларинг билан тулдиргин.

Расулуллох Салоллоху АЛАЙХИ Вассалламга ва ахли хонадонлари ва сахобайи киромларга узингни Саломларинг ва саловотларим булсин.

Аллохумма Солли аьла сайидина ва аьла алихи асхабихи ва Мухаммад Салоллоху АЛАЙХИ Вассаллама.

Жами утган мумин мусулмонларни ва улар катори утган аждодларимизни коронгу Кабрларини Рахмат нурларинг билан тулдиргин.

Ут балосидан. Сув балосидан. Курук тухматдан. Фалокатдан. Фарзандларимиз догидан. Кабр азобидан. Жаханнам каьридан.
Дузах утидан узинг нажот бергин Е Роббим.

Ким нима ният килган булса албатта ниятига етказгин.
Дардманга шифойи комиллик ато кил. Хожатманднинг хожатини раво килгин.
Бефарзандга фарзанд ато килгин. Диллари нотинчларга Тинчлик осойишталик. Калб сокинлигини ато килгин.
.
Ёмон кузлардан. Ёмон сузлардан. Шайтон васвасасидан узинг нажот бергин.
Икки нафсларимизни улик килиб нафс балосидан узинг омонда саклагин. .

Жаннатингни Олий Маком Фирдавсларида Расули Акрам Салоллоху АЛАЙХИ Вассаллам жавзалари бн кушни килиб ва Сенинг учун яхши курган инсонларимиз бн бирга Олиймаком Жаннатингда хам сухбатдош килгин Аллохим.

Мусофир юртларда юрганларни узинг панохингда саклаб. Узингдан узгасига мухтож килмагин.

Ё Роббим то давру киематгача ахли авлодимизга сузда субутлик. динга ихлос. Курьонга мухаббат. унг кулдан бериладиган номайи аьмол.
Кабул буладиган ибодат насиб айлагин.
Занглаган ва корайган калбларимизга рушду хидоят ва мунавварлик ато килгин.. Аллохим Магфирли
Аллохим Магфирли .
Аллохим Магфирли .

Роббана аьтина фид дуня хасанатив ва фил ахироти Хасанатив ва кина аьзабан нар .

Аъмин Аъмин Аъмин АъЖМАЙИН.

Келаетган Рамазон Хайит айемингиз Муборак булсин.

5 комментариев к “Ramazon tabriklari”

  1. Пингбэк: Bigax3ll Chaturbate Pictures

  2. Пингбэк: DevOps Company

  3. Пингбэк: สล็อตวอเลท

  4. Пингбэк: hho car kit buy online/47% Fuel-Saving Plug-N-Play HHO Kit HHO generator Hydrogen kits for cars trucks

  5. Пингбэк: maxbet

Комментарии закрыты.

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek