«XO’JAIPOK» SANATORIYASI

DO`STLARGA ULASHING:

«XO’JAIPOK» SANATORIYASI — Oltinsoy tumanida

«XO’JAIPOK SANATORIYSI» MChJ

Manzil:

190700, O’zbekiston, Surxandaryo viloyati, Shahar: Oltinsoy tumani, Chep shaharchasi, NAVRO’Z ko’chasi, 126

Mo’ljallar:
  • OLTINSOY TUMAN HOKIMIYATI,
  • OLTINSOY TUMAN POCHTASI; KARLUK POCHTASI

Karliologik, ginekologik, teri, tayanch-harakat tizimi va asab tizimini davolovchi zamonaviy “Ho‘jampok” sanatoriysi.
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида тоғли сўлим жойлардан бирида жойлашган, замонавий типда дам олиш ва даволанишига мослаб қурилган бўлиб “Хўжаипок” шифоли суви яъни олтингургутли сув (Н2S) билан таъминланган. Хўжаипок шифоли суви асосан қуйидаги касалликларни даволайди.
ТАЪСИРИ
— шамоллашга қарши таъсир қилади;
— жароҳатланган тери ва мушак тўқималарининг тез битишини таъминлайди;
— қонда холестирин миқдорини камайтириш хусусиятига эга;
— сульфид сувлари юрак-қон томир системаси фаолиятига яхши таъсир хусусиятига эга;
— иммун система фаолиятига яхши таъсир қилади;
— сочлар ва тирноқларнинг кўринишини яхшилайди.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
— ҳар-хил сабаблар оқибатида келиб чиққан сурункали артритларда, посттравматик артритларда;
— умуртқа поғонаси остеохондрозларида;
— ревмотоид артритда, деформацияловчи остеоартрозда;
— сурункали экземанинг ҳамма формаларида;
— псориозда;
— нейродерматитда;
— сурункали крапивницада;
— ихтиозда, кератодермияда, склеродермияда;
— периферик нерв касалликларининг ремиссия даврида;
— бепуштликнинг (трубного генезида), менструал циклнинг бузилишида
— гинекологик касалликларнинг ремиссия даврида;
— сурункали простатит, везикулитнинг ремиссия даврида.
Хўжаипок шифобахш сувидан фойдаланиш учун махсус ванналардан фойдаланилади.
Ванналар хўжаипок шифоли суви ёрдамида массаж (гидромассаж) қилиш йўли билан дам олувчиларни даволайди. Беморлар кунлик яъни амбулатор ва стационар даволанишлари мумкин.
ХИЗМАТ ТУРЛАРИ
— Кардиологик касалликларни даволаш
— Асаб тизим касалликларини даволаш
— Таянч харакат системаси касалликларини даволаш
— Геникологик касалликларини даволаш
— Тери касалликларини даволаш
ДАВОЛАШ ТУРЛАРИ
— Шарқо душ муолажаси
— Ваннада сероводород суви билан даволаш муолажаси (гидромассаж)
— Парафин муолажаси
— Массаж муолажаси
— Балчиқ билан даволаш муолажаси
— Электр уйқу муолажаси
— Озонотерапия муолажаси
— Магнитотерапия муолажаси
— Ультратовуш терапия муолажаси
— Дарсонотерапия муолажаси
— Лимфодренаж муолажаси
— Иссиқ қум муолажаси
— ГАИ (Гидроаэроинизация) муолажаси
— ЛФК (личебный физическая култура) муолажаси
— Нуга бест аппарати муолажаси
— Фитобарда ҳар-хил турдаги гиёхлардан дамлама ва қайнатмалар дамлаб берилади.
Беморлар стационар ва амбулатор қабул қилинади.
Санаторийда клиник ва биохимиявий лаборатор текшириш, ЭКГ, УЗИ диагностика ишлари амалга оширилади.
Невропотолог, стомотолог ва гинеколог хоналарида замоновий тиббий аппаратлар ишлаб турибди. Шинам ошхона ва ётоқ жойлари билан таъминланган.
Ошхонада овқатлар буюртма асосида тайёрланиб, пархез столлари ҳам алоҳида қилиб белгиланган. “Манавият ва маьрифат маркази”да барча шароитлар яратилган.
Катта концерт ва мажлислар зали мавжуд. Спорт турларидан шахмат-шашка, стол тенниси, валейбол майдони, билиярд хизмати, бассейн сувида сузиш ва кутубхона фаолият кўрсатиб турибди. Кутубхона бир хонали шинам ўқув зали ва китоб захираси сақланадиган хонадан иборат. Кутубхонада 3000 донадан ортиқ ҳар-хил китоблар 16 хилдаги ойнома ва рўзномалардан, ўзбек ва рус тиллари ҳамда чет эл адабиётлари мавжуд. Тўрт фаслга мўлжалланган бассейн ва сауна хизматлари доимий ишлайди.
Санаторийда 8 та коттежлар мавжуд. Коттеж беш нафар дам олувчига мўлжалланган бўлиб, учта хонадан иборат. Ҳар бир хоналарда телевизор, конденционер ва музлатгичлар бор, алоҳида дам олиб ўтирадиган хонада юмшоқ диван-кресло, коттеж ичида кухния, хожатхона ва душлар мавжуд.
Хўжаипок санаторийсига дам олиш ва даволанишга таклиф қилиб қоламиз.
БИР КУНГА БИР ДАМ ОЛУВЧИ УЧУН
1 хонали 2 кишилик: 313 000 сўм
2 хонали 2 кишилик ЛЮКС: 357 000 сўм
2 хонали 4 кишилик (Коттеж): 313 000 сўм
ЛЮКС хоналар 1 кунга (1 киши учун) 313 000 сўм
VIP хоналар 1 кунга (1 киши учун) 357 000 сўм
Коттежлар 1 кунга (1 киши учун) 313000 сўм
Мурожаат учун телефонлар:
95-650-03-03; 95-651-03-03
Манзил: Сурхондарё вилояти Олтинсой туман Жобу МФЙ. Наврўз кўчаси 126-уй
Жойлашган жойи: Олтинсой туман Мудофаа ишлари (военкомат) булими билан 8 гектарли иссиқхона (типлица) ўртасида жойлашган.
Санаторий олдидан Хазарбоғ канали оқиб ўтади
Электрон манзилимиз:
E-mail xujaipok_sanatoriysi_mchj@mail.ru
https://t.me/hojaipoksanatoriysi
Дам олишга йўлланма ёки тўғридан-тўғри келишларингиз мумкин.
ЭСЛАТМА:
Шахсни тасдиқловчи (фуқаролик паспорти) хўжжат билан санатор курорт картаси бўлиши шарт.

Оставьте комментарий