«YANGIYOL» SANATORIYASI

DO`STLARGA ULASHING:

«YANGIYOL» SANATORIYASI — Yangiyo’l tumanida

Manzil:

O’zbekiston, Toshkent viloyati, Shahar: Yangiyo’l tumani, Nav shaharchasi

Mo’ljallar:
  • «OQTEPA LAVASH» FILIALI — YANGIYOL

Yurak-asab kasalliklarini davolash uchun sanatoriyasi.

“Янгийўл” юрак-асаб касалликлари сихатгохи фаолиятини бўйича
МАЪЛУМОТ

“YANGIYO`L” юрак-асаб касалликлари сиҳатгоҳига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 20.03.2019 йилда “Амбулатор ва стационар шароитида терапия, кардиология, неврология, урология-диагностика, маслахат, консерватив даволаш, физиотерапия, ультратовуш диагностика, клиник лаборатория диагностикаси” йўналишларида тиббий фаолият кўрсатишга 01524-рақамли лицензия берилган.

II. Умумий маълумот:
Юридик манзили: Тошкент вилояти Янгийул шаҳар Бахор МФЙ Дам олиш уйи кучаси;
Умумий майдони: 10,8 га, Шундан, бино иншоотлар эгаллаган майдон
1,7 га, экин майдони 0,6 га., боғ майдони 5,0 га3,5 га йўлаклар ва бошқалар.
Ўрин сони: 150 беморга мўлжаланган;
Бир беморнинг ўртача (даволанган, соғломлаштирилган) куни – 10 – 12 кун.
Асосий фаолият тури: I ва II гурух ногиронлиги бўлган шахсларни, уруш ногиронлари ва қатнашчиларини, фахрийлар, мехнат фахрийлари ва бошқа корхоналар ишчи ва хизматчиларини соғломлаштириш ва дам олишларини таъминлайдиган шифо маскани.

Санаторияда асосан қуйидаги беморлар қабул қилинади:
овкат хазм килиш аъзолари касалликлари, таянч-харакат тизими касалликлари,
юрак-кон томир касалликлари, ревмокардитдан сўнги холат, асаб тизимини функционал бузилишлари, эндокрин касалликлари (кандли диабет), сийдик йўлларининг касалликлари, тери касалликлари (нейро-дермит), простатит, простата бези аденомаси 1 ва 2 боскичи.

Санаторийда 1750 метр чуқурликдан чиқадиган миерал сув мавжуд. Минерал сув ўз оқими билан 75-85 °С иссиқ ҳароратда чиқади.

Минерал сув таркибида: кремний 21 мг/л, йод-0,021, бром-1,3, цинк-0,3 мавжуд, таркиби бўйича шифобахш ҳисобланади. Асаб тизими, юрак-қон томир тизимини мувофиқлаштиришга ёрдам беради.

Оставьте комментарий