Эркин Усмонов (1952-2016)

DO`STLARGA ULASHING:

Эркин Усмонов 1952 йил 10 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат чет тиллар институтини тугатган (1978).

Қурилишда, Ёшлар театрида, «Ўзбектелефильм» студиясида ишлаган. «Мосфильм» қошидаги махсус кавалерия—кино полкида ҳарбий хизматни ўтаган. Қарийб йигирма йил мобайнида Ўзбекистон Радиосининг адабий-драматик эшиттиришлар Бош таҳририятида турли вазифаларда ишлаган. У Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг аъзосидир.

Эркин Усмоновнинг «К. К.» номли илк фантастик ҳикояси «Ленин учқуни» (ҳозирги «Тонг юлдузи») газетасида 1967 йилда босилган. Мазкур ҳикоя ўша йилги ёш ижодкорларнинг «Тўёна» конкурсида иккинчи совринни олган.

Шундан сўнг ёзувчининг «Гунафша» (1981), «Ўғилдан совға келди» (1984), «Олам нурга тўлади» (1987), «Кулишгани келдик», «Дилингда дардинг бўлса», «Ёстиқдек китобдан уч саҳифа» (1989), «Ҳайратларга тўла дунё» (1995), «Қатортол томонларда» (2007), «Ажал хиёбони» (Сайланма, 2008) сингари ҳикоя ва қиссалари нашр этилган. Шунингдек, у «Онагинам», «Юк кўтарган одам», «Гулливерлар», «Аёл кишининг бахти» каби қисса ва ҳикоялар асосида телевизон ва радиоспектакллар муаллифи ҳамдир.

Карел Чапек, Грин, Паустовский, Анор каби адибларнинг асарларини рус ва инглиз тилларидан ўзбек тилига таржима килган.

2016 йил 4 декабрь куни Тошкент шаҳрида вафот этган.

Оставьте комментарий

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek