DO`STLARGA ULASHING:
Буйрак касаллиги оёқдан совуқ ўтиши, буйрак ости ва усти безининг шамоллаши, пешобнинг ўз вақтида чиқармаслик сабабли буйракда ҳар хил тиқилмалар пайдо бўлиши, туз тўпланиши, кераксиз калий моддаларининг буйрак филтри оралиғида чўкма ҳосил қилиши натижасида юзага келади.
Ўткир шамоллаш йирингли касалликларни келтириб чиқаради ва кейинчалик у сурункали тус олиб кетиши мумкин. Ўз вақтида тўғри ташхис қўйилиб, самарали даво чоралари кўрилмаса, сийдик йўлида йиринг аралаш тузлардан тиқилма пайдо бўлиб, қоринни шишириб, жигарга таъсир кўрсатиши мумкин.
Табобат муолажаларидан:
-
Бўйимодарон, наъматак, қирқбўғин, зирк илдизи кукуни, сариқбош, бўтакўз гули, игир илдизининг майдалангани, рўян илдизи, қончўпнинг майдалангани, ўлмасўт гули, ялпиз илдизи, сачратқи гули, долчин чўпи, сано уруғи, қора ҳалила, занжабилни тенг миқдорда олиб, икки ош қошиғини бир литр қайноқ сувда дамлаб, икки соат ўраб қўйилади. Сузиб олиб, асалдан бир ош қошиқ қўшилади ва ҳар икки соатда бир пиёла ёки 100 г дан ичилади. Даво муддати – бир ой ичиб, ўн кун дам олинади. Кейин яна шундай тайёрланиб, 20 кун ичилади. Уч курс муолажадан сўнг сийдикнинг бир кунлиги олиниб, текшириб кўрилади. Агар чўкма ҳосил бўлмаган бўлса, унда буйрак шамоллаши бартараф этилган бўлади.
-
Парҳезга қатъий риоя қилган ҳолда аччиқ, шўр, сут, қатиқ, қаймоқ, хамирли таомлар, совуқ сув, спиртли ичимликлар истеъмол қилинмаслиги керак. Булар синовдан ўтган дорилар бўлиб, инсон ҳаётига зарари йўқ ва тавсияга амал қилганлар албатта, шифо топишади.
-
Бир ош қошиқ ўлмасўт гулини термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Кунига уч маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади. Даволаниш муддати – 20-25 кун. Буйрак ва қовуқ яллиғланганда, буйракда тош бўлганда тавсия этилади.
-
Озроқ шолғом ва сабзи уруғини турпнинг ичига солиб, буғда пишириб ейилса, буйракдаги ва ошқозондаги тошларни майдалаб тушириб юборади.
-
Икки ош қошиқ гулхайри гулини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, унга бир ош қошиқ асал қўшиб, тўртга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
-
Капалакгул, қирқбўғин ва арслонқуйруқ ҳамда далачойдан тенг миқдорда олиб аралаштирилади. Бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, ўн дақиқа сув ҳаммомида қизитиб, кейин ярим соат иссиқ жойда дамлаб қўйилади. Кунига 2-3 стакандан илиқ ҳолда сурункали буйрак яллиғла¬нишида ичилади.
-
Майдаланган қирқбўғин ўтидан икки чой қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади. Сузиб олгач, кун бўйи қултумлаб ичилади. Дамлама буйрак ва қовуқ яллиғланганда истеъмол қилинади.
-
Икки чой қошиқ бўйимодарон ўти устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади. Кун бўйи бир неча бор ичилади. Дамлама пиелонефритда ва циститда яхши фойда қилади.
-
Асал билан оддий бодрезак мевасини аралаштириб, кунига уч маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан истеъмол қилиш керак.
-
300 г пиёзга бир чой қошиқ асал, бир ош қошиқ қуруқ розмарин барглари қўшилади. Устига 700 мл оқ вино қуйиб, 20 кун қоронғи ва салқин жойда сақланади. Кунига уч маҳал овқатдан олдин уч ош қошиқдан истеъмол қилинади.
-
Бир ош қошиқ маккажўхори попуги устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда 20 дақиқа қайнатилади ва 20 дақиқа дамлаб қўйилади. Сўнгра сузиб, ҳар уч соатда икки ош қошиқдан ичилади (буйрак касаллигининг шиш ва гипертоник хили бўлса). Парҳез тутиб, туз ва суюқликни истеъмол қилиш чекланади.
-
Сурункали пиелонефрит ва циститда қовоқнинг эти кунига икки маҳал 50 г дан истеъмол қилинса, сийдикни яхши ҳайдайди, буйрак дардига шифо бўлади.
Уведомление: blogaritma
Уведомление: look at this now
Уведомление: see this page
Уведомление: สล็อตวอเลท
Уведомление: nova88
Уведомление: sbobet
Уведомление: sbo
Уведомление: upx1688
Уведомление: have a peek at these guys
Уведомление: cornhole distance
Уведомление: Leverage
Уведомление: shoppers drug mart molly bannister,
Уведомление: ดีเอ็นเอเบท
Уведомление: Visit This Link
Уведомление: imp source