ОҚҚОН КАСАЛЛИГИ

DO`STLARGA ULASHING:

Оққон касаллиги уч хил бўлади. Лимфа оққон касаллиги бодомча безларидан келиб чиқади. Сурункали оққон касаллигига қора талоқ қотиши, катталашиши сабаб бўлади. Тўш суягидан бўлган оққон касаллигида тезлик билан оққон таначалари кўпайиб, қизилқон камайиб, бурун, тиш, милкдан, аёлларда жинсий аъзоларидан қон кетиб туради. Бемор танасида кўк доғлар пайдо бўлади, бу ҳолатни сезганда дарҳол шифокорларга мурожаат қилиш керак.
Баъзилар эскича жин теккан деб, турли ирим-сиримлар билан вақтни ўтказадилар, натижада қон камайиб, қувватсизлик юзага келади. Беморнинг иссиғи кўтарилиб, чарчаб бораверади. Ўз вақтида даволанса, фойда қилиши мумкин. Оққон касаллигини Ибн Сино ўтлар, мевалар илдизлари, денгиз гиёҳлари билан даволаган. Табобатда лимфа безларидан, талоқдан бўлган оққон касаллигига ушбу китоб муаллифидан керакли маслаҳатлар олишингиз мумкин. Бизда касалликдан даволанганлар жуда кўп. Масалан, Саида исмли аёл даволангандан кейин фарзандли бўлди, ҳозирда жуда соғлом.
Табобат муолажаларидан:
  • 100 г дан игир, андиз ва газанда илдизларидан олинади ва уч ош қошиғини сирли идишга солиб, устига уч стакан совуқ сув қуйилади. Паст оловда оғзи ёпиқ ҳолда ярим соат қайнатилади ва ярим соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига тўрт қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • 100 г дан қашқарбеда, наъматак меваси ва оддий бодрезакдан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
  • Қорабуғдой гулидан 15 г олиб, устига ярим литр қайноқ сув қуйилади ва икки соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 3-4 маҳал овқатдан олдин ярим стакандан ичилади.
  • 100 г дан қариқиз, игир ва қоқиўт илдизларидан ҳамда қўзиқулоқ ўтидан олинади ва уч ош қошиғини сирли идишга солиб, устига уч стакан совуқ сув қуйилади ва паст оловда оғзи ёпиқ ҳолда ярим соат қайнатилади. Сузиб олиб, тўрт қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • Энг яхши қон тозаловчи, организмда моддалар алмашинувини меъёрловчи восита доривор будра ҳисобланади. Шунингдек, антисептик, яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи, қонни тўхтатувчи ва яраларни тузатувчи хусусиятга ҳам эга. Ўтнинг янги шарбати, дамламаси ва спиртли дамламаси метастазаларга қарши хоссага эга, айниқса, жигар саратонида самарали восита ҳисобланади.
  • 100 г дан қоқиўт илдизи, ёнғоқ барги ва газанда ўтидан, эрмондан 50 г, тирноқгулдан 75 г олинади ва уч ош қошиғини сирли идишга солиб, устига уч стакан сув қуйилади. Паст оловда оғзи ёпиқ ҳолда ярим соат қайнатилади. Сузиб олиб, тўрт қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • Тирноқгул, бўйимодарон ва қончўпдан 75 г дан, игир ва чакамуғдан 100 г дан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • Газанда ўти ва жўка гулидан 100 г дан, сохта каштан ва картошка гулларидан 75 г дан олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 г дан ичилади.
  • Наъматак меваси ва брусника баргидан 100 г дан, жўка гулидан 75 г олинади ва икки ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади.
  • Қушторон, ширинмия ва тоғ қуддуси ҳамда игир илдизларидан 100 г дан олинади ва уч ош қошиғини сирли идишга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Паст оловда оғзи ёпиқ ҳолда ярим соат қайнатилади. Сузиб олиб, тўрт қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.

15 комментариев к “ОҚҚОН КАСАЛЛИГИ”

  1. Уведомление: buy canik guns USA online

  2. Уведомление: best dumps store

  3. Уведомление: next

  4. Уведомление: สล็อตวอเลท

  5. Уведомление: Digital Transformation strategy consulting

  6. Уведомление: adult dating

  7. Уведомление: sbo

  8. Уведомление: sportsbet

  9. Уведомление: maxbet

  10. Уведомление: เงินด่วน

  11. Уведомление: Cliquez ici

  12. Уведомление: Thomas Adewumi University

  13. Уведомление: Adult Euro Cams Free

  14. Уведомление: djgrup

  15. Уведомление: weed for sale near me

Комментарии закрыты.