ҚОВУҚ ТОШИ ДАРДИ

DO`STLARGA ULASHING:

Қовуқ тоши тузли сувлардан, турли овқатлардан, буйрак ёки сийдик йўли шамоллашидан, сийдик йўлидаги ортиқча ўсган гўшт бўлакларида қолган керакли ва кераксиз калий тузларидан сийдик қопи тўлиб қолиши натижасида ўз вақтида сиймасликдан пайдо бўлади. Қовуқ тошлари турган жойда чуқурча пайдо бўлиб, жарроҳи қилиб олиб ташлаган билан яна икки-уч ойда тош пайдо бўлади. Қовуқ тошини майдалаб тушириш, кейин тош турган жойдаги чуқурчани текислаш керак. Бўлмаса чўкмалар тўлиб, яна тош пайдо бўлаверади. Тошларни майдаловчи гиёҳлар билан даволанса, қайта тош пайдо бўлмайди. Тош сийдик билан тушади, эътиборли бемор уни ўз кўзи билан кўриши мумкин.
Табобат муолажаларидан:
  • Маккажўхори попуги, рўян илдизи, қончўп, бўтакўз, мингбаргнинг гули, мускат ёғи, қирқбўғин, айиқўти, қизил бахмал, бобуна, садафгул, меҳригиёҳ барги, омила мевасидан бир хил миқдорда олиб майдаланади ва элакдан ўтказиб, унга 50 г бодом ёғи, 100 г гул ёғи, 400 г новвотни 200 г қайноқ сувда қайнатиб, кўпигини олиб, юқоридаги гиёҳлар аралаштирилади. Икки соат устини ўраб қўйиб, кейин яна аралаштирилади ва 3 г ли ҳапдорилар ясаб, сирли ёки чинни идишларнинг устига қўйиб қуритиб олинади. Кейин уч маҳал овқатдан бир соат олдин бир донадан тамом бўлгунча ичилади. Ўн кун дам олиб, кейин яна ичиш керак. Даволаниш муддати – 4 ой. Булар безарар гиёҳлар ҳисобланади.
  • Лимон шарбатига сув қўшиб, ёки сабзи, лавлаги, бодринг шарбатларидан бирортасини аралаштириб ичилади. Икки ҳафта давомида кунига 3-4 марта бир донадан лимон шарбати ичилади.
  • Петрушканинг майда қирқилган кўки ва илдизидан бир чой қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйилади ва икки-уч соат ўраб, тиндириб қўйилади. Кунига уч маҳал овқатдан бир соат олдин 0.3 стакандан ичилади. Қишда қуритиб қўйилган петрушкадан фойдаланилади.
  • Бир қисмдан қулмоқ ғуддаси, лаванда ва мойчечак гуллари, қарағай, оққайин ва арчагул барглари ва тоғарча ғуддалари, икки қисмдан брусника, зубтурум барглари, тоғ қуддуси ўтидан, уч қисм газандаўт, тўрт қисм наъматак, олти қисм ўрмон қулупнайи ва қирқбўғин ўтлари олинади. Йиғмадан бир ош қошиғи устига 750 мл қайноқ сув қуйиб қайнатилади. Кун давомида илиқ ҳолида 4-5 марта ичилади.
  • Ўн қисмдан оқбодиён ва петрушка мевалари, уч қисмдан тоғолча меваси, жағ-жағ ўти, арчагул барги, темиртикан ва момоқаймоқ илдизлари олинади. Йиғмадан бир ош қошиғини бир стакан қайноқ сувга солиб дамлама тайёрланади. Эрталабки нонушта ва кечки овқат пайтида бир стакандан ичилади.
  • Икки қисмдан рута ва ғозпанжа барглари, бир қисмдан оққайин барги, кийикўти, темиртикан илдизи, буғдойиқ илдизпояси олинади. Йиғмадан бир ош қошиғини бир стакан қайноқ сувда қайнатилади ва олти соат тиндириб қўйилади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал овқатдан бир соат олдин 0.3 стакандан ичилади.
  • Тенг миқдорда оққайин барги, арча ғуддаси, темиртикан илдизи, катта қончўп ўтидан олинади. Йиғмадан тўрт ош қошиғи устига бир литр қайноқ сув қуйилади ва совигач сузиб олинади. Тайёр тиндирмани тез ичилади. Қовуқдаги қум ва тошларни эритиб чиқаради. Ичгандан сўнг пешобни иложи борича кўпроқ муддат ушлаб туриш керак.
  • Тенг миқдорда маккажўхори попуклари, черника барглари, ловия қўзоқлари, сули сомонидан олинади ва тўрт ош қошиғини бир литр сувда қайнатилади. Кечқурун духовкага қўйилади. Эрталаб ўн дақиқа паст оловда қайнатилади ва тўрт соат қўйиб қўйилади. Сўнгра сузиб олинади ва ҳар ярим соатда чорак стакандан қовуқ яллиғланиши ва пешоб пуфагида тош бўлганда истеъмол қилинади.

9 комментариев к “ҚОВУҚ ТОШИ ДАРДИ”

  1. Уведомление: marijuana for sale in texas,

  2. Уведомление: köpa fentanyl på nätet

  3. Уведомление: maxbet

  4. Уведомление: sbobet

  5. Уведомление: sbo

  6. Уведомление: สินเชื่อโฉนดที่ดิน

  7. Уведомление: mr mushies chocolate bar

  8. Уведомление: z bars cookies and cream

  9. Уведомление: psychedelic mushrooms

Комментарии закрыты.