USB fleshka yoki SD-karta orqali windows o’rnatish

DO`STLARGA ULASHING:

USB FLESHKA YOKI SD-KARTA ORQALI WINDOWS O’RNATISH

USB ФЛЕШКА ЁКИ SD-КАРТА ОРҚАЛИ WINDOWS 7 ЎРНАТИШ

Бу мақолада ман сизларга USB ёки телефон флешкаси орқали компьютерга операцион тизим қўйишни тушунтираман. Бу операцион тизим ўрнатишнинг жуда фойдали ва қулай усули ҳисобланади. NetBook эгалари! бу мақола асосан сизлар учун.
Демак бошладик, диққат билан ҳар бир қадамни тўғри бажаришга ҳаракат қилинг. Ман ўзим шу орқали операцион тизим қўйишга эришдим.
USB-флеш ни Windows 7 юкланиши(загрузкаси) учун тайёрлаймиз.
1. USB-флеш оламиз: энг ками 4ГБ бўлсин, SD-карта ҳам бўлаверади. USB портга улаймиз. Эхтиёткорлик зарар қилмайди, чунки USB-флешка ичидаги маълумотларингиздан айрилишингиз аниқ.
2. Windows’да CMD.EXE’ни ишга туширамиз. Бу нималигини билмаганлар учун )))) эслатиб ўтаман: ПУСК->ВЫПОЛНИТЬ->CMD’ни териб ENTER тугмасини босамиз. экранда қора фонли ойна чиқади. Администратор рухсати билан бўлсин албатта!!!
3. Дискларни бошқарувчи буйруқ дискпарт командасини терамиз, сўнг DISKPART> таклифини кутамиз. Кутишнинг зарари йўқ, ўрганасиз.
4. List disk командасини териб, у ердан ўзимизнинг флешкамизни топиб оламиз. Флешка номи одатда Disk1 деб номланади, лекин бошқача ҳам бўлиши мумкин.
5. select disk # (бу eрда # — бизнинг USB-драйв номери, 4 — пунктда олинган номер) — select disk1’ни терамиз. Бундан кейинги барча операция ушбу USB-флешка ичида амалга оширилишини англатади.
6. Clean’ни терамиз!!! Алвидо менинг маълумотларим!!!
7. USB-флешкада янги бўлим яратиш(создать) учун — create partition primary’ни терамиз.
8. select partition1 терамиз, сўнг уни активлаштирамиз. Активлаштириш учун Active командасини терамиз.
9. Активлаштирилган бўлимни NTFS файл тизимида ишлаши учун формат format fs=NTFS’ни терамиз ва форматлаймиз.
10. Кейинги команда ASSIGN. Қурилмани улаш жараёнини активлаштириш, яъни ҳосил қилинган бўлимлар(разделлар) учун харфлар оламиз. Баъзи компьютерлар бу буйруқдан сўнг янги флешка компьютерга уланди деган хабар беради.
11. Лирик чекиниш қиламиз. Ман ҳар доим ишим хатосиз кетаётган бўлса, бироз лирик чекиниш қиламан.
Демак эшитинг:
а. Икки пашша шифтга кўниб турибди. Биринчиси дебди:>
— Одамлар аҳмоқ-да!
— Нега?
— Шифтни безаш учун шу-у-нча пул сарфлашадию, ўзлари полда юришади.
б. Сели в машину, компьютерщик, новый русский и слесарь. Заводят — не заводиця. Слесарь говорит:
— Сейчас я гляну, что случилось, все сделаю — и поедем.
Новый русский говорит:
— Сиди, я сейчас по сотовому позвоню, приедет бригада мастеров и все быстро сделает.
А компьютерщик говорит:
— Может, все выйдем из машины и снова зайдём?
)))) мана кулишиб ҳам олдик энди давом эттирамиз.
12. Diskpart’дан чиқиш учун exit’ни терамиз.
USB-драйв кейинги жараёнлар учун тайёр.
Диққат Диққат!!! Windows 7 дистрибутивларидан бири ёзилган DVD-дискни оламиз.
12. Сўнг яъна бир бор CMD.EXE ойнасини очамиз.
13. Диск учун аталган ҳарфга ўтамиз. Мисол учун G:
14. CD\BOOT — дистрибутивнинг boot каталогига ўтамиз.
15. Кейинги команда bootsect /nt60 I: — команадaсини терамиз, бу eрда I: — биз тайёрлаган USB-флешка учун берилган харф. Ушбу команда I: дискдаги загрузчикни Windows 7 загрузкаси учун тўғиpлаб беради.
Биз ишлаётган Операцион тизим ва USB-флешкага загрузчики ўрнатилаётган Windows 7 дистрибутиви бир хил битга эга бўлиши керак(32 бит ёки 64 бит).
Шундан сўнг ўрнатиладиган Windows 7 ўрнатма пакетлари USB-флешкага кўчирилади. Буни командалар қаторида xcopy ёки robocopy командалари ёрдамида бажарса ҳам бўлади. Ёки оддийгина кўчириб қўйиш ҳам мумкин (CTRL+C va CTRL+V).
16. Энди бемалол нетбукка USB-флешкани улаб, Windows 7 ни ўрнатиш мумкин.
ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek