Икром домла (1847-1925)

DO`STLARGA ULASHING:

Икром домла, Мулла Икромча (тахаллуслари; асл исми Муҳаммад Икром ибн Абдусалом, 1847 — Бухоро — 1925) — Бухородаги тараққийпарвар уламолардан, муфтий ва мударрис. Бухоро мадрасаларида таҳсил олган.

Аҳмад Донишнинг маърифатпарварлик ғояларига қўшилиб, мадрасалардаги таълим тизимини танқид қилган, уни ислоҳ килиш йўлларини ишлаб чиққан. 20-аср бошларида муфтий сифатида Бухородаги жадид — янги усул мактабларини мулла Абдураззоқ бошчилигидаги қадимийчиларнинг гурухларидан ҳимоя қилган.

«Бедорин хобидаган ва огаҳи нодонон» («Уйқудагиларнинг уйғониши ва нодонларнинг огоҳ бўлиши», 1910) рисоласида Бухородаги амирлик тузумидан норозилик кайфиятлари акс эттирилган. Ушбу рисоладан сўнг Икром домла Бухородан сургун қилиниб, Пешкуга қози қилиб жўнатилган (1912—14).

Бухорода 1917 йил апрель намойишидан кейин Икром домла Ғузорда қамоққа олинади. БХСР тузилгач, қисқа муддат маъмурий идораларда хизмат қилади.

Икром домла Бухорода кўплаб шоирларга, жумладан, Айнийга устозлик ва ҳомийлик қилган. Файзулла Хўжаев ва Айний ўзларининг Бухоро инқилоби тарихига бағишланган асарларида Икром домланинг тараққийпарварлик фаолиятига юксак баҳо беришган.

Оставьте комментарий

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek