Сайёра Рашидова (1943)

DO`STLARGA ULASHING:

Рашидова Сайёра Шарофовна (1943.2.8, Жиззах) — кимёгар олима. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1993), кимё фанлари доктори (1983), профессор (1984). Шароф Рашидовнинг кизи.

Москва университетини тугатган (1965). Ўзбекистон Фанлар академияси Кимё институтида лаборатория мудири (1972—79), полимерлар кимёси бўлими раҳбари (1979-81), Ўзбекистон Фанлар академияси полимерлар кимёси ва физикаси институти директори (1981 йилдан) бўлиб ишлаган.

Асосий илмий ишлари юқори молекуляр бирикмалар кимёси — полимерлар занжирида кечадиган кимёвий реакцияларга оид. Сайёра Рашидова раҳбарлигида йўналтирилган кимёвий модификацияли биологик фаол полимерлар, доривор препаратлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиш учун юқори молекулали моддаларни танлашнинг назарий асослари, қишлоқ хўжалиги экинлари (ғўза, шоли, қанд лавлаги ва бошқа) уруғларини экишга тайёрлашда биологик фаол полимерларни қўллаб капсулалашнинг экологик зарарсиз технологиялари ишлаб чиқилди.

Сайёра Рашидова Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуклари бўйича вакили (1995 йилдан) бўлган. «Дўстлик» (1999), «Элюрт ҳурмати» (2003) орденлари билан мукофотланган.

Оставьте комментарий

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek