Турсунбой Адашбоев (1939-2017)

DO`STLARGA ULASHING:

Турсунбой Адашбоев 1939 йилнинг 1 январида Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманидаги Сафед Булон қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетини ҳамда Москвадаги Жаҳон адабиёти институтини битирган. Ўзбек ва қирғиз тилларида ижод қилади.

«Камолнинг олмаси» деб номланган биринчи китоби 1967 йилда, талабалик чоғидаёқ нашр этилган. Кейинчалик Тошкентда ва Бишкекда «Биз саёҳатчилар» (1969), «Ала Толук боломун» (1971), «Арслонбобо шаршараси» (1973), «Сурнай» (1975), «Нур дарё» (1977), «Гулдаста» (1979), «Олатоғ — лолатоғ» (1982), «Оқбура тўлқинлари» (1985), «Совға» (1987), “Орзуларим қўш қанотим” (2003), “Осмондаги дарвоза” каби тўпламлари босилиб чиққан. У 1967 йилдан буён Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.

Кичкинтойларга қисқа ва лўнда ёзиш, қиссадан ҳисса чиқариш Турсунбой Адашбоев ижодининг муҳим фазилатларидан биридир. Шоирнинг болалик хотиралари асосида яратилган ўнлаб машқлари ҳам ҳаётий воқеаларнинг ҳосиласи эканлиги билан ажралиб туради. Уруш ва урушдан кейинги даврларда кичик овулда рўй берган ҳодисалар силсиласи Турсунбой Адашбоев шеърларининг ўзагини ташкил этади.

Турсунбой Адашбоевнинг ҳазил-мутойиба билан йўғрилган қатор асарлари рус, латиш, қозоқ, тожик тилларида чоп этилган. Энг сара шеърлари эса қирғиз ва ўзбек болалар шеърияти анталогияларидан ўрин олган.

Турсунбой Адашбоев жаҳон ҳамда қардош халқлар болалар шеърияти вакилларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилиш борасида ҳам фаол иш олиб борган. Уолтер Дэ Ламер, Ян Бжехва, Корней Чуковский, Самуил Маршак, Муса Жонғозиев, Қодир Мирзалиев, Оғагелди Алланазаров, Леонс Бриедис каби шоирларнинг шеърларини ёш китобхонлар Турсунбой Адашбоев таржимасида севиб ўқимоқдалар.

2017 йил 12 майда Тошкент шаҳрида вафот этган.

Оставьте комментарий

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek