Худойберган Девонов (1878-1940)

DO`STLARGA ULASHING:

Худойберган Девонов (1878, Хива — 1940, Тошкент) — биринчи ўзбек кинооператори. 1907—08 йиллар Москва, Петербургдан телескоп, граммофон, фото ва кино асбоблари олиб келиб фотолаборатория ташкил этган. Бу лаборатория Хоразмда фотокиностудия вазифасини ўтаган.

Худойберган Девонов ижоди рус киносанъаткорлари фаолияти билан деярли бир вақтда бошланган. У «Ўрта Осиё меъморий ёдгорликлари», «Туркистон кўринишлари», «Хива ва хиваликлар» каби қисқа фильмларни ишлаган. Ўз фильмларида ватанпарварлик, маърифатпарварлик ғояларини илгари сурган. Хоразм халқи урф-одатлари ифодаланган мингга яқин фотосурат яратди.

ХХСР даврида мактаб, интернатлар очиб, унда фото-кино ишларини олиб борди. «Узбекистанская правда» («Ўзбекистан ҳақиқати»), «Инқилоб қуёши» газеталарида фотомухбирлик қилиб, Хоразм далаларида биринчи тракторнинг пайдо бўлиши, деҳқонларга ер тақсимланиши ва оммавий йиғилишларга оид кўп фотосурат ва кинолавҳалар яратди.

Ўзбек киностудияси ташкил этилгач (1925), Худойберган Девоновга Хоразмда кино ишларини олиб бориш топширилди. Кейинроқ «Совкино»нинг мухбири этиб тайинланди ва Москвага «Шўр кўл», «Ишчи аёллар» сингари сюжет ва лавҳаларини юбориб турди. Худойберган Девонов суратга олган киноленталарнинг кўпи ҳалигача топилгани йўқ. Урганч шаҳридаги кинотеатр, Хива шаҳридаги Худойберган Девонов яшаган кўча унинг номи билан юритилади.

Қўшимча маълумотлар:

Наим Каримов. Худойберган Девонов

Наим Каримов. Кино санъатимиз кашшофи

Оставьте комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek