АЛЛЕРГИЯ

DO`STLARGA ULASHING:

«Аллергия» юнонча сўз бўлиб, “ўзга”, “бегона”, кўз илғамайдиган микроблар ҳисобланади. Аллергия инсон танасида атроф-муҳит, иқлим, озиқ-овқат, гуллар, ҳар хил дарахтлар мевалари, уй бўёқлари, сувлар, атир-упалар, кир ювиш воситалари, спиртли ичимликлар, лимон, мандарин, апельсин каби цитрус мевалар таъсирида пайдо бўлади.
Тери аллергиясида бурун бўшлиғига кирган микроб, чанглар ички ва ташқи, тошмали аллергияни келтириб чиқаради. Энг оғир аллергия дори аллергияси ҳисобланади. У ўз аломатларига кўра бир неча хил бўлади. Квинке шиши, анафилактик шок, эшакеми, зардоб касаллиги, аллергик дерматитлар шулар жумласидандир. Антибиотик ва бошқа оғриқ қолдирувчи дориларни кўп истеъмол қилиш натижасида юзага келган тошмалар дори аллергияси дейилади. Квинке аллергияси юз, лаб, қовоқ, бурун атрофида, таносил аъзоларида тўсатдан пайдо бўлади. Бемор аҳволи ёмонлашади, безовталанади, нафас олиши қийинлашади. Кетма-кет йўталади, иссиғи кўтарилади, ҳушидан кетади, қон босими пасаяди. Бу анафилактик шок дейилади. Бундай вақтда тез тиббий ёрдам берилмаса, касаллик ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.
Зардоб хасталиги аллергиясида бадан қичиб, иситма кўтарилиб, лимфа тугунлари таранглашган ҳолда шишиб, доначалар аввал оқариб, сўнгра қизариб чиқади. Бундай ҳол кузатилганда дарҳол эмлаш керак. Бемор ўз вақтида даволанмаса, касаллик сурункали тус олиб кетиши мумкин. Бу касалликни ўзбилгича даволаб бўлмайди. Табиб ёки шифокорларга мурожаат қилиш лозим.
Табобат муолажаларидан:
  • Ибн Сино теридаги тошмаларга узум сиркасини ишлатган. Сирканинг ўзини терига суртишни, қичима, қўтир, тошма, сепкилга суркаб боғлашни тавсия қилган.
  • Ибн Сино аллергияни даволашда ялпиз қайнатмасини анжир билан бирга аралаштириб истеъмол қилишни буюрган, бу аралашма (айниқса, тоғялпизи) кучли таъсир этади.
  • Қариқиз, газанда ва қоқиўт илдизларидан 100 г дан, эрмондан 50 г, ертут баргидан 75 г олинади ва бир ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига тўрт маҳал овқатдан бир соат олдин 50 г дан ичилади.
  • Оддий четан меваси ва газандадан 100 г дан, қончўпдан 75 г олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • Аллергия чангдан ёки китоб чангидан содир бўлган бўлса, беш қисм тиллабош, тўрт қисм далачой, уч қисм қоқиўтнинг майдаланган илдизидан, икки қисм қирқбўғин, бир қисм жўхори попуги, бир қисм мойчечак ва тўрт қисм толқон қилинган наъматак мевасидан олиб аралаштирилади ва тўрт ош қошиғи устига бир стакан қайнатиб совитилган сув қуйиб бир кеча тиндириб қўйилади. Эрталаб бироз қайнатиб, бир соат дамлаб қўйилади. Кунига уч маҳал овқатдан ярим соат олдин 0,3 стакандан ичилади. Даволаниш – уч муолажадан иборат, муддати олти ой, танаффус ҳар ойдан сўнг ўн кун.
  • Майдаланган қоқиўт илдизи ва қирқбўғин ўтидан 25 г дан, тиллабош ўти ва наъматакнинг майдаланган мевасидан 40 г дан, далачой ўтидан 30 г, маккажўхори попугидан 10 г, маврак ўтидан 15 г йиғиб, шундан тўрт ош қошиғи устига ярим литр сув қуйиб, саккиз соат тиндириб қўйилади. Сўнгра паст оловда қайнаш даражасигача олиб борилади, лекин қайнатилмайди. Кейин тўрт соат дамлаб қўйилади. Кунига уч маҳал овқатдан ярим соат олдин чорак стакандан ичилади. Даволаниш муддати – олти ойгача. Спиртли ичимлик қатъиян тақиқланади.
  • Аллергияни даволашда мумиё энг самарали восита ҳисобланади. Ундан бир г олиб, бир литр қайнатилган илиқ сувда эритилади (яхши мумиё тез эрийди). Кунига бир марта – эрталаб истеъмол қилинади. Болаларга 1-3 ёшгача 50 мл, 4-7 ёшгача 70 мл, ундан катталарига 100 мл берилади. Аллергия кучли бўлса, кундузи ҳам камроқ миқдор ичиш мумкин. Даволаниш муддати – йигирма кун. Агар тери экземадек жароҳатланса, бир г мумиёни 100 мл сувда эритиб, яра жойларга қуюқ қилиб суртилади.
  • Иттиканак ва капалакгул ўтларидан тенг миқдорда олинади ва унга 1/2 нисбатда итузум ўтидан қўшиб, чой каби дамлаб ичилади.
  • Қоқиўт илдизи гули ва оқ ламиумдан бир ош қошиқдан олиб, устига ярим литр қайноқ сув қуйилади ва икки соат ўраб дамлаб қўйилади. Сўнгра сузиб, кунига уч маҳал овқатдан ярим соат олдин ётиш олдидан ярим стакандан ичилади.

11 комментариев к “АЛЛЕРГИЯ”

  1. Уведомление: replica watch sales

  2. Уведомление: DevOps Services partner

  3. Уведомление: marijuana for sale in texas,

  4. Уведомление: sbobet

  5. Уведомление: sportsbet

  6. Уведомление: sbo

  7. Уведомление: sportsbet io giriş

  8. Уведомление: buy uk instagram followers

  9. Уведомление: Plus d'informations

  10. Уведомление: florida cornhole

  11. Уведомление: gym music

Комментарии закрыты.