OITS haqida ma’lumot

DO`STLARGA ULASHING:

Вилоят халк талими бошкармасига карашли умумтаълим мактабларининг юкори синф  укувчилари уртасида «ОИТС профилактикаси мавзусига багишланиб  диктант намунавий

МАТНИ

 

ОИТС-нима?

ОИТС- Орттирилган Имм унитет Танкислиги Синдроми булиб, уни  ОИВ- Одам иммунитет танкислиги  вируси келтириб  чикаради  . ОИТС  ОИВ-  инфекциясининг  якуний даври  хисоблана

ОИВ-нима?

ОИВ-Орттирилган Имм унитет Танкислиги  Вирусидир.

ОИВ- вируси   одамнинг иммунитетини яъни  химоя тизимини зарарлади.

Инсоннинг ташки    киёфасига караб унинг  ОИВ инфекциясига чалинганлигини  билиш мумкин эмас . ОИТС касаллигига чалинганлар умрининг охиригача ОИВ инфекциясини  ташувчиси хисобланиб,   узи билмаган холда бошкаларга  касалликни  юктириши мумкин.

                                   ОИТС куйдаги йуллар оркали юкади:

  1. Жинсий алока йули оркали :
  2. Парентерал (зарарланган кон) оркали:

-Гиёхванд моддаларни кон томири оркали кабул килувчи гиёхвандлар битта умумий шприц ва игналардан фойдаланса;

-Зарарланган кон куйилганда;

-Тери бутунлигини бузилишига олиб келадиган барча муолажаларда;

-татуировка оркали  юкади;

  1. ОИВ инфекциясига чалинган онадан- болага:                                                                                                                                -ОИВ вируси онадан хомиладорлик даврида йулдош оркали  , хомилани тугиш жараенида ва кукрак сути билан гудакни эмизганда юкади.

ОИВ-инфекциясига чалинган шахслар бошкалар сингари мактаб, лицей, коллеж, олий укув юртларида укишга, ташкилот ва муассасаларда ишлаш хукукига эгадирлар.   

 Куйдаги холларда касаллик вируси  юкмайди:    

-Кул бериб сурашганда,кучоклашиб,упишиб куришганда;

-Йуталганда,аксирганда;

-Умумий идиш-товоклардан фойдаланилганда;

-Умумий телефондан фойдаланилганда;

-Хашоротлар чакиши натижасида;

-умумий хожатхонадан фойдаланилганда;

-Ховуз ва бассейнларда чумилганда;

                ОИВни юкиш хавфини факат куйдаги холларда камайтириш мумкин :                         

   —ахлокан пок булиш ;

-жинсий хамрохга содиклик;

-тасодифий жинсий алокадан узини тийиш;

-бировнинг устараси ва тиш чуткасидан фойдаланмаслик;

-татуировкадан узоклашиш;

-инъекцион муолажаларни камайтириш;

Афсуски,хозирги кунда ОИВ/ОИТС касаллигини олдини оладиган  вакциналар ва бутунли  даволаб юборадиган  дори –дармонлар ишлаб чикилмаган;

ОИТС хафвли юкумли сурункали касалликдир!

Узингизни факат узингиз химоя кила оласиз!

ОИВ/ОИТС менга эмас,бошкаларга тегишли деб уйлаш- бу  адашишдир.

Оставьте комментарий