БЎҒИН ОҒРИҒИ

DO`STLARGA ULASHING:

Бўғин оғриғи асосан бўғинлар ораси қуруқлашиб, сариқ сув ўрнига туз пайдо бўлишидан келиб чиқади. Бундан ташқари, бўқоқ, ангина ҳам бўғинларнинг қақшаб оғришига сабаб бўлади. Нотўғри овқатланиш, нонни кўп еб ётиш бўғинларда туз ҳосил қилади. Чунки ошқозон ости бези танага намни яхши бермайди, натижада туз ҳосил бўлиб, бўғинларнинг оғришига олиб келади.
Табобат муолажаларидан:
  • Қизил атиргул гули, оқ атиргул барги, маккажўхори попуги, бўйимодарон гули, қора игир, қирқбўғин, исириқ гули, рўян барги, долчин – ҳаммасидан бир хил миқдорда олиб, чой шаклида майдаланади ва бир литр қайноқ сувга дамлаб, қайнаб турган сувнинг буғига етти соат қўйилади. Сузиб олиб ҳар икки соатда 100 г дан ичилади. Аччиқ бўлса, таъбга қараб асал ёки новвот қўшиш мумкин. Даволаниш вақтида бўғинларга бодом, исириқ, зайтун, илон ёғлари аралашмаси сурилиб, қуёшда ўтирилса, тезроқ шифо бахш этади.
  • 100 г дан оққалдирмоқ, мойчечак, ялпиз ва розмариндан олиб аралаштирилади ва тўрт ош қошиғи устига уч литр қайноқ сув қуйиб, 40-50 дақиқа дамлаб қўйилади. Кейин оёқлар доривор дамламага 10-15 дақиқа ботирилади. Муолажа уч кун қилинса, бўғим оғриқлари қолади.
  • 10 г дан камфора ва шакар, скипидар, зайтун ёғи ҳамда 96 %ли узум спиртидан 70 мл олиб, унга қўшилади. Шакарни спиртда эритиб, камфорани зайтун ёғига қуйиб, ҳаммаси ярим литрли шишага солинади ва устига скипидар қуйиб аралаштирилади. Ишлатишдан аввал яхшилаб чайқатилади, кечқурун ётиш олдидан оғриган жойларга суртиб, жун мато билан ўраб қўйилади.
  • Тухумнинг сариғи ва буқа илигини ёғ билан тенг миқдорда олиб аралаштириб бўғимларга суртилса, оғриқлар қолади.
  • 4 г мумиё ўн кун ичилади ва беш кун танаффус қилинади. Тўлиқ даволаниш тўрт ойлик танаффуслари билан икки йилни ташкил этади. Кечқурун ётиш олдидан бўғим оғриқларига 3 % ли эритмасини суртиш ёки боғлам тарзида қўйиш тавсия этилади.
  • 100 г дан қорағат ва брусника баргларидан, 75 г ялпиз олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • Смешать равные части (1/4-1/2 стакана) растительного масла и уксуса. Тампон смочить в смеси и прикладывать 2 раза в день на больное место.
  • Чорак ёки ярим стакан ўсимлик ёғига тенг миқдорда сирка қўшиб аралаштирилади. Қоришмага тампонни шимдириб, оғриган жойларга кунига икки маҳал қўйилади.
  • 100 г эвкалиптнинг майдаланган баргини жигарранг шиша идишга солиб, устига ярим литр ароқ қуйиб, беш кун уй ҳароратида сақланади. Сўнгра уйқу олдидан оғриган бўғимларга суртилади. Шундай ўтириш керакки, бел ва тиззалар учбурчакни ташкил этсин. Икки тизза ўн марта қўл кафти билан айлана ҳаракат қилиб ишқаланади. Ҳар 20 мартадан сўнг бармоқлар дорига ботириб олинади. Даволаниш муддати – бир ой.
  • Ўн дона лимон шарбати ва бир чой қошиқ ерқалампирга уч дона саримсоқни тозалаб солиб бўтқа қилинади. Ҳаммасини аралаштириб, уч ҳафта илиқ ва қоронғи жойда сақланади. Кунига икки маҳал – эрталаб ва кечқурун шу қоришмадан бир стакан сувга бир чой қошиқ қўшиб ичилади. Дори тугагунга қадар истеъмол қилинади.
  • 100 г дан қушторон, газанда ва мавракдан олиб йиғма қилинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан қуймич артритида ичилади. * 100 г дан газанда ва зирк илдизидан олинади ва уч ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига уч стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.

16 комментариев к “БЎҒИН ОҒРИҒИ”

  1. Уведомление: devops consulting services

  2. Уведомление: nice dumps shop

  3. Уведомление: nova88

  4. Уведомление: calcul crédit hypothécaire fortis

  5. Уведомление: bergara b14

  6. Уведомление: sbobet

  7. Уведомление: block screenshot

  8. Уведомление: convert youtube to mp3 - y2mate

  9. Уведомление: 토토세콤

  10. Уведомление: buy magnum research guns

  11. Уведомление: buy ephedra sinica

  12. Уведомление: morning glory seeds when to plant

  13. Уведомление: magic mushroom gummy 350 mg

  14. Уведомление: how long does microdose mushroom last

  15. Уведомление: connetix

  16. Уведомление: find

Комментарии закрыты.