ИНФАРКТ КАСАЛЛИГИ

DO`STLARGA ULASHING:

Инфаркт қони қуюқлашган кишиларда бирдан рўй берадиган оғир асоратли касаллик бўлиб, 50-60 ёшли инсонларда, кўпроқ эркакларда содир бўлади. Инфарктда атеросклероздан зарарланган қон билан таъминловчи тожтомирлар торайиши, бирининг беркилиб қолиши натижасида ундан қон қисман ўта олмай қолади. Агар бутунлай ўта олмаса, инсон ҳаёти хавф остида қолади. Инфарктга қон босими ва қанд касаллиги, семизлик, асабийлашиш, кўп ичиш, чекиш, юрак атрофида суюқлик тўпланиши, ёғ босими сабаб бўлади. Инфаркт бошланиши арафасида тез-тез босим кўтарилиб, тананинг ҳар жойи қизиб увишиб туради. Ҳолсизланиб, чарчаш, сиқилиш пайдо бўлганда дарҳол қонни текширтириб, инфарктнинг олдини олиши керак.
Табобат муолажаларидан:
  • Тоғолча, наъматак, зирк илдизи, валерианка, долчин, сариқ ҳалила, сано, қора ҳалила, занжабил, балила, қопчуп, бўйимодарон, чойўти меваси – буларнинг барчасидан бир хил миқдорда олиб майдаланади ва уч маҳал овқатдан бир соат олдин ва ётишдан олдин бир марта чой қошиқда ичилади. То қон тозалангунча ичилади. Бир ойдан сўнг бир текширтириб, токи инфаркт аломати кетгунча ичиш тавсия этилади.
  • Арника гули, қашқарбеда ўти, учбарг барги, марваридгул, ялпиз ўтлари, укроп ва наъматак мевалари, шувоқ ўтидан олиб, устига 1,5 л қайноқ сув қуйилади. Сузиб олгач, кунига 4-5 маҳал илиқ ҳолда чорак стакандан ичилади.
  • Оддий четан, оддий бодрезак, наъматак, дўлана мевалари, майиз ва баргакдан тенг миқдорда аралаштирилади. Ундан бир стакани устига бир литр қайноқ сув қуйиб, бир кеча термосда дамлаб қўйилади. Кун давомида чой ўрнида ичилади. Бу дамламани узоқ вақт ичиш мумкин.
  • Бўтакўзнинг ҳўл ўтидан 10 г олиб, устига икки стакан зайтун ёки кунгабоқар мойи қуйилади. Қуёшда 20 кун оғзи ёпиқ ҳолда сақланади. Сузиб олгач, ҳар куни наҳорда бир чой қошиқдан юрак фаолиятини яхшилаш учун инфарктдан сўнг ичилади.
  • Тенг миқдорда йўнғичқа гули, укроп уруғи, тол пўстлоғи, далачой ўти ва дўлана мевасидан олиб аралаштирилади. Ундан 5 г олиб, устига 250 мл қайноқ сув қуйилади. Ўн дақиқа сув буғида қиздириб, бир соат дамлаб қўйилади. Сузиб олгач, кунига уч маҳал (охиргиси уйқудан бир соат олдин) иссиқ ҳолда ичилади.
  • Янги пишган тутдан кунига 4-5 маҳал овқатдан олдин истеъмол қилиш тавсия этилади. 3-4 ҳафтадан сўнг юрак оғриғи, ҳансираш камаяди.
  • 30 г олиб майиз устига бир стакан қайноқ сув қуйилади ва ўн дақиқа қайнатилади. Кейин бир соат дамлаб қўйилади. Кунига уч маҳал 1/3 стакандан ичилади ва икки маҳал майизлари ейилади.
  • Бир стакан наъматак қайнатмасига мумиёдан 0,2 г қўшиб эритилади. Кунига икки маҳал – эрталаб ва кечқурун ичилади. Даволаниш муддати – ўн кун.
  • Ярим кг май асалидан, 0,5 мл 70% ли спирт, арслонқуйруқ ўти, қушторон, мойчечак, доривор валериана илдизи ва дўлана мевасидан олинади. Асал ва спиртни аралаштириб, паст оловда қайнатилади. Кейин юқоридаги ўсимликларнинг ҳар биридан бир ош қошиқдан олиб, термосга солинади. Устига бир литр қайноқ сув қуйиб, икки соат қўйилади. Сўнгра, дамлама асал қайнатмаси билан аралаштирилади. Биринчи ҳафтада эрталаб ва кечқурун бир чой қошиқдан, иккинчи ҳафтада бир ош қошиқдан ичилади. Тайёрланган дори тугагач, ўн кун танаффус қилиб, даволаниш такрорланади. Юрак-қон томирлари учун, атеросклероз, стенокардия, хафақон ва ишемияда ичилади.
  • Икки кг асалга оддий четан мевасидан бир кг қўшилади ва аралаштириб, кунига бир ош қошиқдан истеъмол қилиш тавсия этилади.
  • 100 г буғдой олиб, устига сув қуйиб, иссиқ жойга қўйилади. Майсаси бир мм узунликда униб чиққандан кейин гўштқиймалагичдан ўтказиб, унга ўсимлик мойи, асал ва майиз қўшиб, наҳорда истеъмол қилинади.

14 комментариев к “ИНФАРКТ КАСАЛЛИГИ”

  1. Уведомление: adhd doctors fairfax va

  2. Уведомление: sbobet

  3. Уведомление: maxbet

  4. Уведомление: sbobet

  5. Уведомление: Psychedelic mushroom bats for sale

  6. Уведомление: click over here now

  7. Уведомление: mafin365

  8. Уведомление: pregnant bbw

  9. Уведомление: bubba wedding strain for sale online

  10. Уведомление: DevOps Services

  11. Уведомление: https://www.taskforce-kunstfund.de/fileadmin/template/css/images/page-1.html

  12. Уведомление: Lsm99 เว็บบอล Auto

  13. Уведомление: Buy Henry Single Shot Steel Rifle .30-30 Win Online

  14. Уведомление: เว็บหวย LSM99

Комментарии закрыты.