ТЕРИ ШЎРЛАНИШИ

DO`STLARGA ULASHING:

Тери шўрланишига витаминлар етишмаслиги, ошқозон ости бези яхши нам бермаслиги, гижжалар, аскарида қуртлари борлиги ёки ичакларнинг қуруқлашиши сабаб бўлади. Терининг устки қисми қуруқлашиб, тери пўстлоқдай тўкилади ёки танада майда оқ доначалар, қичишиш пайдо бўлади.
Табобат муолажаларидан:
  • Қораандиз илдизи, сумбул, долчин, наъматак, газанда, мускат ёнғоғи баргидан бир хил миқдорда олиб аралаштирилади ва майдаланади. Ҳар куни овқатдан бир соат олдин бир кичик ош қошиқда уч маҳал ичилади.
  • Рўян, қораандиз илдизи, барги, зулф уруғи, бобочи, бобуна уруғи – ҳаммасидан бир пиёладан олиб, беш литр узум (ёки олма ёки олча) сиркасига солиб, 40 кун қоронғи жойда сақлаб, кейин қуруқлашиб шўрлаган жойга ҳар куни бир маҳал то яхши бўлгунча суртилади.
  • 200 г катта қончўпнинг қуруқ ўтидан олиб, устига икки литр қайноқ сув қуйилади, совигунча қўйиб қўйилади, сўнгра ванна қилинади.
  • Теридаги шўралашни рўян ўтидан тайёрланган дамлама кетказади.
  • Ёғли терига помидордан тайёрланган ниқоб тавсия этилади.
  • А витамини етишмаслиги оқибатида ҳам тери шўралаши мумкин. Шунинг учун таркибида А витамини бўлган таомлар ва сабзавот маҳсулотларини кўпроқ истеъмол этиш тавсия этилади: сабзи, помидор, кўк нўхат, қовун, апельсин ва бошқалар шулар жумласидан.
  • Жағ-жағга сирка аралаштириб, пўст ташлашда оғриган жойга ўн кун уч маҳал суртилса, тузатади.
  • Анжирнинг қуруқ баргидан 15-20 г олинади, чойнакка майдалаб солиб, устига қайнаб турган сув қуйиб, ярим соат дамлаб қўйилади. Сўнгра шу дамламани докадан сузиб, унга матони шимдириб оғриган терига суртилса, 2-3 кундан сўнг тери шўралаши тузалади.
  • Исириқ қайнатмасига мато ёки докани шимдириб, оғриган жойга боғланса, фойда қилади.
  • Андиз илдизи ва илдизпояси қайнатмасига матони шимдириб, кунига 2-3 маҳал суртиб боғлаш керак, бу терининг шўралашига даво бўлади.
  • Лимон теридаги майда тешикчаларни торайтиради. Шарбати кучли таъсир воситаси бўлгани боис уни юмшатиш мақсадида бошқа мева шарбатларига қўшиш мақсадга мувофиқдир.
  • Кунига икки маҳал солидолни қалин қилиб суртилса, фойда қилади.

11 комментариев к “ТЕРИ ШЎРЛАНИШИ”

  1. Уведомление: sekschat snapchat naam vrouwen

  2. Уведомление: cvv website

  3. Уведомление: 토토달팽이

  4. Уведомление: Hidden Wiki

  5. Уведомление: psilocybin mushrooms spores​

  6. Уведомление: เงินด่วน 10 นาที

  7. Уведомление: รวมค่ายเกมส์

  8. Уведомление: Changa DMT For Sale New South Wales

  9. Уведомление: mushrooms of Florida

  10. Уведомление: https://nchc.org/nutrition/weight-management/phenq-reviews/

  11. Уведомление: ข่าวบอล

Комментарии закрыты.