Bodring yetishtirish

DO`STLARGA ULASHING:

Бодринг Ўзбекистонда синчсиз ва синчли плёнкали қопламалар остида етиштирилади. Экин экиладиган жўяклар устига ёпқичлар синчсиз ёпилади. Уруғ экиладиган жўяклар кичик майдонларда қўлда, катта майдонларда эса, полиз СБУ-2-4А экинлари экадиган сеялкасига ўранитилган эгат очадиган мослама билан трапеция шаклида, чуқурлиги 12-15 см, устки қисмини кенглиги 20-25 см, асосини кенглигини 15-17 см қилиб олинади. Уруғ экиладиган жўякнинг тубига (3-4 см чуқурликда) бодринг уруғлари экилади. Уруғ экиладиган эгат усти эни 35-40 см ли плёнка билан ёпилади, уни сурилиб кетмаслиги ва шамол учириб юбормаслиги учун четлари тупроқ билан бостирилади. Бодринг синчсиз қопламалар остида етиштирилганда икки қаторли лентасимон усулда жўяк кўринишида эгатлар олинади, бунда қаторлар орасидаги масофа 70 см ва ленталар оралиғидаги масофани 140 см ёки қаторлар орасини 60 см, ленталар оралиғини 120 см қилиб олинади. Уруғ ҳар уяга 2-3 донадан қадалиб, уялар оралиғини 25-35 см қилиб экилади.
Бодринг синчли плёнкали тоннеллар остида икки усулда: уруғни тўғридан-тўғри ерга экиш ёки кўчати ўтказилиб етиштирилади. Кўчат услуби маҳсулотни 15-20 кун илгари чиқишини таъминлайди, шу билан бирга озиқлантириш шароитини яхшилаш ва ҳосил бериш даврини узайтириш ҳисобига ҳосилдорлиги ҳам ошади. Бодринг кўчати иситиладиган плёнкали иссиқхоналарда етиштирилади. Кўчат етиштириш технологияси, плёнкали иситилмайдиган иссиқхоналар учун етиштиришга ўхшашдир. 3-4 дона чинбаргли 25-30 кунли кўчатлар энг яхши ҳисобланади. Кўчатлар олдин тайёрлаб қўйилган уяларга экилади ва улар албатта суғоришни талаб этади. Кўчатлар экиб бўлгандан сўнг бир-бирига яқин жойлашган ва сув қуйишга мўлжалланган эгатлар тўғриланади, тоннеллар ўрнатилади ва суғорилади.
Бодринг вақтинчали плёнкали тоннеллар остида етиштирилганда, уруғи тўғридан-тўғри ерга экиладиган муддати кўчат ўтказиладиган муддатдан 5-6 кун олдин бошланади. Уруғ ивитилиб ёки ундирилиб 3-4 см чуқурликда ҳар уяга 3-4 донадан уруғ ташлаб экилади, ундан сўнг суғориш эгатлари тўғирланиб, тоннеллар ўрнатилади ва суғорилади. Тупроқнинг 10 см чуқурликдаги ҳарорати 15°С етганда кўчатни экиш мумкин, уруғ ҳам тупроқ шу ҳароратга етиб қизиганда 5 см чуқурликка, яъни бир неча кун олдин экилади. Тошкент шаҳрининг атрофидаги минтақалар шароитида уруғ ва кўчатни қулай экиш муддати март ойининг охирги декадасидир.
Қийғос ҳосил бериш даврида учинчи марта гектарига 150-200 кг ҳисобида фақат азотли ўғит бериш ҳам ижобий натижа беради. Тоннеллар ўрнатилган даврда тупроқдаги сувни парланиши пасаяди, шу боис бодринг камроқ суғорилади. Тоннеллар йиғиштириб олинганидан кейин бодринг ҳосил бериш даврида ҳар 4-5 кунда бир марта суғорилади. Ҳосили териш плёнка ва синчлар йиғиштирилганидан сўнг бошланади. Барра мевалар аввал 4-5 кун оралатиб, кейинчалик эса ҳар икки кунда терилади.

13 комментариев к “Bodring yetishtirish”

  1. Уведомление: cvv2 dumps

  2. Уведомление: nova88

  3. Уведомление: psilocybin mushrooms for sale​

  4. Уведомление: เงินด่วน ได้จริง

  5. Уведомление: Buy magic mushroom online USA

  6. Уведомление: check that

  7. Уведомление: สลอดออนไลน์

  8. Уведомление: household moving services

  9. Уведомление: Thai Magic Mushrooms

  10. Уведомление: 토렌트

  11. Уведомление: Buy pistols online

  12. Уведомление: Medicijnen bestellen zonder recept bij Benu apotheek vervanger gevestigd in Rotterdam

  13. Уведомление: buy white cherry runtz kush

Комментарии закрыты.