Маҳкам Маҳмуд (1940)

DO`STLARGA ULASHING:

Шоир, носир, адабиётшунос Маҳкам Маҳмуд (Маҳмудов) 1940 йили Андижон вилоятининг Асака туманида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1957—62). Филология фанлари номзоди, доцент.

Маҳкам Маҳмуд дастлаб шоир сифатида қалам тебратган. Кейинчалик у насрга ўтиб, тарихий мавзулар ва фантастик жанрда ижод қилиб келади. Агар унинг «Бибихоним», «Шоҳлар маликаси», «Мовароуннаҳр юлдузи», «Султон Маҳмуд Ғазнавий», «Бойсунғур ибн Шоҳруҳ», «Имом Зайниддин Ғаззолий» каби қисса, ҳикоя ва бадиала-ри тарихий мавзуларда яратилган бўлса, «Мен — мен эмасман», «Тескари кўзлар сайёраси», «Сирли қаср», «Мангу куй излаб» сингари асарларида эса фантастик унсурлари устуворлик қилади.

Маҳкам Маҳмуд адабиётшунос сифатида ҳам самарали ижод қилиб келмоқда. Унинг «Талант ва ижод фалсафаси» (1976), «Абадият лаҳзалари» (1981), «Ҳайрат ва тафаккур» (1992) каби асарлари адабий ва илмий жамоатчилик эътиборига тушган.

Маҳкам Маҳмуд Аристотелнинг «Поэтика» рисоласи, Бальзакнинг «Сағри тери тилсими» романи, Андерсен эртаклари, Стефан Цвейгнинг «Куйган кўнгил фарёди» новеллалар тўплами (Ўткир Ҳошимов билан ҳамкорликда) Оскар Уайлднинг «Юлдуздан тушган бола», «Садоқатли дўст» ҳикоялари ва бошқа асарларни ўзбек тилига ўгирган.

Адабиёт ва эл олдидаги ана шу хизматлари учун унга «Эл-юрт ҳурмати» (1998) ордени берилган.

Оставьте комментарий

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek