ЛАВЛАГИ

DO`STLARGA ULASHING:

Лавлаги инсон ҳаёти учун зарур бўлган табиий неъматлардан биридир. Лавлаги таркибида 20% гача сахароза мавжуд. Илдизмевасида калций, олтингугурт, фосфор, марганец, йод, мис, фтор ва С, В витаминлари бор. Саноатда лавлаги шиннисидан спирт, глицерин, лимон кислоталари олинади. Лавлаги шарбатидан қон босими ошиши, буйрак, ичкетар, камқонлик, қувватсизлик каби касалликларни даволашда кенг қўлланилади. Халқ табиблари лат еганда, шикастланганда, тери шишганда баргидан қўйиб фойдаланишган. Бундан ташқари, лавлаги таркибидаги интерферон моддаси организмдаги кислота ва ишқорли мувозатни мўътадиллаштириб туришда энг бебаҳо манба саналади. Лавлагидан таом тайёрлаб истеъмол қилинса, организм учун жуда фойдали томонлари кўп.
Табобат муолажаларидан:
  • Тўрт дона лавлаги, тўрт дона ўртача сабзи, икки дона турпни қирғичдан ўтказиб, юпқа тўғралган олти дона пиёз, 200 г сариёғ, 250 г гречкани аралаштирилади ва ўйиб олиб тайёрлаб қўйилган лавлагиларни ичига солиб, манти қозонда димлаб пишириб еб турилса, қанд касаллигига шифо бўлади.
  • Тўрт-беш дона ўртача қизил лавлаги, уч донадан сабзи, турп ва шолғом сомонча шаклида тўғралади. Мол гўшти майда тўғралади ва пиёз билан қовурилади. Сув қуйиб паст оловда бир соат қайнатгач, ярим кг гуруч солиб паст оловда оғзи ёпиб пиширилса, шовла бўлади. Бу таом ошқозон-ичаклар яллиғланишида, қабзиятда шифо бўлади ҳамда бу касалликларнинг олдини олади.
  • Ўн донадан қизил лавлаги ва сабзи сувига беш ош қошиқ асал, бир ош қошиқ кепаги олинмаган ун солиб аралаштирилади ва қозонни газга қўйиб, то қайнаб чиққунча аралаштириб турилади. Кейин чўмичда шопириб, таги билан ковлаб турилиб, ярим соат қайнатилади. Бу атала қизил қон таначалари фаолиятини яхшилайди, микробларни ўлдиради, шифо бахш этади.
  • Лавлаги баргидан сиқиб олинган бир пиёла суви лавлагининг ўзидан олинган икки пиёла шарбати ва икки пиёла қизил сабзи шарбатига ярим литр қайнатилган сув, 5-6 дона шолғомни тўртбурчак шаклида тўғраб солинади. Тўртбурчак шаклида тўғралган ошқовоқдан бир пиёласини олинган шарбатларга солинади ва қайнагунча ковлаб турилади. Бу таом балғам кўчирувчи, нафас йўллари касалликларини даволовчи антибиотик таом ҳисобланади.
  • Беш-олти дона қизил лавлагининг ичини ўйиб олиб, ярим кг товуқ гўшти билан гўштмайдалагичдан ўтказилади. Майдаланган ёнғоқ мағзидан уч ош қошиқ, бодом мағзидан икки ош қошиқ ва шолғом, зира уруғи кукунидан озроқ олиб аралаштирилади. Шуларни ичи ўйиб олинган лавлаги ичига солинади ва устини газета билан ўраб, чўғнинг тагига кўмилади. Бир соатдан кейин олинади. Бу таом қувватни оширади, ошқозон ости бези фаолиятини яхшилайди, шишларни қайтаради.
  • Беш донадан қизил лавлаги ва қизил сабзи қирғичдан ўтказилиб, етти ош қошиқ майдаланган ўрик данагидан солиб аралаштирилади. Ярим пиёла сарёиғнинг дурдаси, уч дона тухум, ярим пиёла гуруч солиб аралаштирилади. Лавлагининг баргини қайноқ сувда ўн дақиқа буғлаб, ичига тайёрланган маҳсулотни солиб, ўрама ёки дўлма тайёрлаб мантиқозонда пишириб еб турилса, ҳар қандай буйрак касаллигига шифо бўлади, буйракка қувват беради, буйракдаги шишларни кетказади.
  • Ярим кг қўй гўштини майда тўғраб, 100 г зиғир ёғида қовуриб олинади. Кейин пиёзни қовуриб ярим литр сув қуйиб, устига беш дона ўртача қизил лавлаги, уч дона сабзини тўғраб, гулкарам бутасини гулларидан ажратилади ва қовурилган гўштнинг устига солиб, паст оловда димлаб қўйилади. Таом икки соатда тайёр бўлади. Бу димлама сурункали камқонликда фойда қилади. Ичаклардаги микроблардан тозалайди, даво бўлади.
  • Икки ош қошиқ унни сариёғда қовуриб, қирғичдан ўтказилган тўрт дона ўртача лавлаги устига солиб қовурилади. Секин ковлаб туриб бир литр қайноқ сув қуйиб, паст оловда бир соат қайнатилади. Кейин унга ярим литр сут солиб қайнатилади. Буни лавлагили атала дейилади. Сурункали қабзият ҳамда ичак яраларини даволайди. Меъда-ичакларда учрайдиган касалликларнинг олдини олади.
  • Қизил лавлагини қайнатиб пишириб, тўрт бўлакка бўлинади. Тўрт дона тухумга тўрт ош қошиқ ун, шакар солиб атала қилиб аралаштирилади. Товага солиб газ печида пишириб еб турилса, камқонликни бартараф этади, олдини олади.
  • Олти донадан қизил лавлаги ва сабзи олиниб мантиқозонда пишириб, эзилади. Қотган нонни гўштмайдалагичдан ўтказиб, ярим пиёласини беш дона тухум билан яхшилаб аралаштириб котлетлар ясалади ва мантиқозонда пишириб еб турилса, юракка қувват бахш этувчи, жигар ва талоқдаги тўсиқларни очувчи таом бўлади.
  • Ярим кг гўштни майда бўлакларга бўлиб, писта ёғида қовуриб, устига пиёзни солиб қовурилади ва ярим литр сув қуйилади. Беш донадан нок, лавлаги, тўрт дона олма, икки дона беҳини 4-5 бўлакга бўлиб қозонга солинади. Устига 5-6 дона олча, олхўрини ҳам солиб димлаб, қозоннинг оғзини ёпиб пиширилади. Бу димлама жигар, талоқ тиқилмаларини очади, шишган бўлса қайтишига ёрдам беради.
  • Ўн дона лавлаги, беш донадан қизил сабзи ва шалғомнинг ўртачасини олиб, шарбати ажратиб олинади ва бир пиёла асал аралаштириб шиша идишга солиб, қоронғи жойга қўйилади. Ўн бир кундан кейин 50 г дан уч маҳал ичиб турилса, қизил қон таначаларини кўпайтиради, камқонликка шифо бўлади.
  • Олти дона лавлаги димлаб пиширилади, 400 г шакарни 300 г ун билан аралаштирилади ва 50 г писта ёғида қовуриб, қирғичдан ўтказилади. Шуларга димлаб пиширилган лавлагини қўшиб қовурилади. Устига ярим литр қайноқ сув қуйиб, икки соат паст оловда ковлаб пиширилади. Бу ҳолвани товоққа сузиб кесиб ейилса, бош айланишини қолдиради, қувватсизликнинг олдини олади – шифо бўлади.
  • Лавлагини чўғда кўмиб пишириб еб турилса, глюкоза бўлади. Қувватсизликнинг олдини олади.
  • Лавлагининг ичини ўйиб, беҳини қирғичдан ўтказиб, думба ёғини майда бўлакларга бўлиб, беҳи билан аралаштириб, лавлагининг ичига тиқиб, газетага ўраб чўғда кўмиб пишириб еб турилса, балғамни тозалайди, балғамдан пайдо бўладиган юрак касаллигига шифо бўлади. Ҳаво етишмаслигининг олдини олади.

9 комментариев к “ЛАВЛАГИ”

  1. Уведомление: winchester gun on line

  2. Уведомление: sbo

  3. Уведомление: Firearms For sale online

  4. Уведомление: find out here

  5. Уведомление: how to download a video from facebook

  6. Уведомление: address

  7. Уведомление: weed delivery scarborough same day

  8. Уведомление: สล็อตเว็บตรงไม่ผ่านเอเย่นต์

  9. Уведомление: payday loan

Комментарии закрыты.