ОФТОБ УРИШИ

DO`STLARGA ULASHING:

Саратон офтоби урса терини куйдириб, қон касали ёки ўсмалар пайдо бўлиши мумкин. Баҳорги офтоб юзни куйдиради, ични кетказади, қайт қилдиради. Иштаҳа йўқолади, бурун қонаши мумкин. Бундай ҳолларда тезда шифокор ёки табибга кўриниб даволаниш керак.
Табобат муолажаларидан:
  • Саратонда офтоб урса, бошга қатиқ чаплаб, тухум сариғини киндик атрофига суртиб, сачратқи билан ювиш лозим. Баҳорда офтоб урганда сачратқи, қизилгул, газандадан тенг миқдорда олиб, чой шаклида майдалаб, бир литр сувга бир ош қошиқ солиб дамланади ва устини икки соат ўраб қўйилади. Ҳар икки соатда бир пиёладан ичилади. Албатта, шифо бўлади.
  • Агар юзни офтоб урган бўлса, кукун ҳолига келтирилган икки қошиқ қоразира, бир ош қошиқ майдаланган кашнич баргини бир пиёла ёғ солинган чакки билан аралаштириб, устини бир соат ўраб қўйилади. Кейин юзга чаплаб ярим соат ўтирилади, сўнг илиқ сувда ювиб ташланади. Бундай муолажар юздаги доғ кетгунча давом эттирилади.
  • Қуюқ қилиб хитой чойи дамланади. Совигач, сузиб олиб офтобдан куйган жойларга кунига 3-4 маҳал суртилади.
  • Майда қирғичдан ўтказилган сабзини бўтқа қилинади. Офтобда куйган тери ва дерматитга малҳам сифатида ишлатилади.
  • Сохта каштан мевасидан толқон қилинади. Унга вазелин ёки тузланмаган сариёғ (1:4 нисбатда) қўшиб, жароҳат жойларига суртилади.
  • Беҳи уруғига (1:50 нисбатда) қайноқ сув қуйиб, беш дақиқа аралаштирилади. Кунига 2-3 маҳал офтобда куйган жойларга суртилади.
  • Бодринг ва тарвуз шарбатларини тенг миқдорда аралаштириб, кунига 4-5 маҳал офтобда куйган жойларга суртилади.
  • Бодринг ва тарвуз шарбатларини тенг миқдорда аралаштириб, кунига 4-5 маҳал офтобда куйган жойларга суртилади.
  • 40 г эман пўстлоғидан олиб майдаланади. Устига бир стакан сув қуйиб, 15 дақиқа қайнатилади. Қайнатма куйган жойларга ҳар соатда беш дақиқага қўйилади.
  • Куйган жойларга тузланган карам баргини 15-20 дақиқа қўйилади. Сўнгра шу жойлар совуқ сув билан ювилади. Карамни қирғичдан ўтказиб, бўтқасига тухум оқидан қўшиб аралаштирилади ва жароҳатланган терига ниқоб тарзида 20 дақиқа қўйилади.
  • Картошканинг бўтқаси ёки шарбати куйган жойларга бозиллама тарзида 15-20 дақиқа қўйилади. Боғловни алмаштириб турилади.
  • Офтоб уриши натижасида тери кучли қизарганда юз ва бурун жароҳатига кунига 2-3 маҳал крахмал сепилади.
  • Помидор шарбати ниқоб қилиб куйган жойга қўйилади.

9 комментариев к “ОФТОБ УРИШИ”

  1. Уведомление: สล็อตวอเลท

  2. Уведомление: 테니스 예능 핫테TV

  3. Уведомление: sbo

  4. Уведомление: more info

  5. Уведомление: passive income 2022

  6. Уведомление: Study in Africa

  7. Уведомление: 코인무료

  8. Уведомление: illuminati join

  9. Уведомление: faceless niches

Комментарии закрыты.