САНОНИНГ ХОСИЯТЛАРИ

DO`STLARGA ULASHING:

Табобат муолажаларидан:
  • Сано ва исириқнинг уруғи, мингбарг гулидан тенг миқдорда олиб, яхшилаб майдалаб элакдан ўтказилади ва ҳар куни уч маҳал овқатдан бир соат олдин бир чой қошиқ миқдорида каппаланади. Ҳар қандай бош оғриғига даво бўлади.
  • Сано уруғи, бўтакўз гули, оқила меваси, қора ҳалила, қизилгул, қизил бахмалгулдан тенг миқдорда олиб, кукундек қилиб сариёғга аралаштирилади ва ўрик данагидай катталикда ҳапдори тайёрланади. Кунига уч маҳал овқатдан бир соат олдин бир дона, ётишдан олдин икки дона ичилса, ич кетишига даво бўлади.
  • Санонинг уруғи ва баргидан, қора ҳалила, омила меваси, сариқ ҳалила ва арпабодиён уруғидан тенг миқдорда олиб аралаштирилади ва икки ош қошиғини бир литр сувга солиб, паст оловда ярим литр қолгунча қайнатилади. Тўрт маҳал 50 г дан ичилади, қорин дами бўлганда даво бўлади.
  • Санонинг уруғи, илдизи, андиз илдизи, тотум барги, уруғи, қора ҳалила, занжабил, омила, бўтакўз гули, боқила меваси – ҳаммасидан 50 г дан олиб, майдалаб аралаштирилади. Уни ярим литр асал, ярим литр сариёғга қўшиб аралаштириб, кунига уч маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан илиқ ҳолда ичилади. Бу йиғма балғамдан яхши тозалайди. Даволаниш муддати бир ойу ўн кун. Ўн кун танаффус қилиб балғамдан қутилгунча ичилади, шифо бўлади.
  • Сано уруғи, барги, мингбарг барги, омонқорадан тенг миқдорда олиб аралаштирилади ва чой шаклида майдалаб, икки ош қошиғини бир литр қайноқ сувда дамлаб тўрт соат усти ўраб қўйилади. Сузиб олиб, устига бир ош қошиқ асал солинади. Кунига бир литр – ҳар икки соатда бир пиёладан ичилади. Бир ой ичилса, ошқозон ярасига даво бўлади.
  • Сано уруғи, оқсумбул, сувсумбул, меҳригиё илдизи, олтитомир, жень-шеньдан ярим пиёладан олинади ва шунга новвот кукунидан бир пиёла аралаштириб, кунига тўрт маҳал овқатдан кейин ичилса, эрлик қувватини оширади.
  • Санонинг уруғи, тўрт йиллик наъматак томири, маймунжон томири, қизил турп уруғи, мингбарг гулидан 100 г дан олиб майдаланади ва аралаштириб, уч маҳал овқатдан бир соат олдин ичилса, буйракдаги тошларни майдалаб, қум қилиб тушириб юборади.
  • Санонинг уруғи, барги, қушқўнмас илдизи, кўзтикан, янтоқ илдизидан тенг миқдорда олиб, қуруқ чой шаклида майдаланади ва икки ош қошиғини бир литр қайноқ сувга солиб, ярим литр қолгунча қайнатилади. Икки соат усти ўраб қўйилади. Кунига ярим пиёладан ҳар уч соатда ичилади, безларни ўз ҳолига келтиради. Лимфа ва сут безлари катталашганда яхши даво бўлади (паҳрез билан ичилади).
  • Сано уруғи, ерқалампир томири, балиқ суяги, бедана оёғининг суягидан тенг миқдорда олиб майдаланади. Кунда уч маҳал овқатланишдан бир соат олдин бир чой қошиқ миқдорида каппа отилади. Бу тадбир суяклар мўрт бўлиб қолганда ёки калций етишмаслигида яхши даво бўлади. Даво муддати катталар учун – уч ой, ёш болалар учун – бир ой.
  • Сано уруғи, наъматак, қора, сариқ ҳалила ва оқ атиргулдан тенг миқдорда олиб, майдалаб аралаштирилади ва бир литр қайноқ сувга икки ош қошиғини солиб дамлаб қўйилади. Уч соатдан сўнг сузиб олинади. Ҳар икки соатда бир пиёладан ичилса, ёғларни эритади. Оздиришга фойда қилади.
  • Сано уруғи, наъматак, боқила, қонтепор ва ялпиз илдизлари, барги, кийикўти, чойўтлардан тенг миқдорда олиб майдаланади ва устига бир литр қайноқ сув қуйиб икки соат ўраб қўйилади. Сузиб олиб, ҳар икки соатда бир пиёладан ичилса, қон босими (хафақон)ни даволайди.
  • Сано, ялпиз ва қовоқ уруғлари, сариқ ҳалила, оқ атиргул, қовоқ пўстлоғидан тенг миқдорда олиб майдаланади ва кунига бир маҳал икки чой қошиқдан ичилса, қориндаги бегона моддалар, шлакларни тозалайди. 20 кун дам олиб яна давом эттирилса, яхши даво бўлади.
  • Сано, зиғир ва ялпиз уруғларидан тенг миқдорда олиб аралаштирилади ва майдалаб, кунига 3 г дан ичиб юрилса, ич оғриғидан халос қилади. Даво муддати – 15 кун. Ўн кун дам олиб, яна 15 кун ичилади.
  • Оқсумбул илдизи, сано ва қовоқ уруғларини тенг миқдорда олиб аралаштирилади ва кунига уч маҳал 5 г дан еб юрилса, ичаклардаги микроб ва гижжаларни бартараф этади.
  • Сано уруғи кукунидан 100 г, олма, анор шарбатларидан бир литрдан, бинафша ёғи ва узум сиркасидан ярим литрдан олиб аралаштирилади ва бир литр қолгунча паст оловда қайнатилади. Кунига уч маҳал 50 г дан ичилса, юракни бақувват қилади.
  • Сано, кунгабоқар ва нано илдизларидан 5 г дан олиб, яхшилаб майдалаб аралаштирилади ва йиғмани ярим литр қайноқ сувга солиб, паст оловда беш дақиқа қайнатиб, икки соат ўраб дамлаб қўйилади. Ҳар икки соатда 50 г дан ичилади. Совуқдан бўлган оғриққа шифо бўлади.
  • Сано ва дашт ялпизи илдизларидан ҳамда сувялпизи, оқ атиргулдан тенг миқдорда олиб аралаштирилади ва кукун ҳолида майдаланади. Уч маҳал овқатдан олдин бир чой қошиқдан каппа отилса, юрак беҳузурлиги ёки сиқилишга, ҳаво етишмаслигига даво бўлади.
  • Сано ва қалампирмунчоқдан 2 г дан олиб аралаштириб ичиб юрилса, юрак касалига шифо бўлади. Оч қоринга овқатдан бир соат олдин ичилади.
  • Сано, сариқ беда ва зирк илдизларидан тенг миқдорда олиб, кукун ҳолида майдаланади ва аралаштирилади. Уч маҳал овқатдан бир соат олдин, бир маҳал ётишдан олдин кичик қошиқда ичиб турилса, бўғин шишига даво бўлади.
  • Сано ва аччиқ шувоқ илдизларидан тенг миқдорда олиб аралаштирилади. Шундан 8 г ини ярим литр сувга солиб беш дақиқа паст оловда қайнатилади. 50 г дан тўрт маҳал овқатдан кейин ичилса, бўғин оғриғига даво бўлади.
  • Сано ва ёввойи шолғом уруғи, тоғ петрушкаси ва ялпиз илдизидан тенг миқдорда олиб қўшилади. Майдалаб, оч қоринга уч маҳал ичилса, буйрак тошларини майдалаб, тушириб юборади.
  • Сано ва гулхайри уруғлари, беда ва дўлана илдизлари ҳамда олча мевасининг қуритилганидан тенг миқдорда олиб, чой шаклида майдаланади ва бир литр сувга икки ош қошиқ солиб, ярим литр қолгунча паст оловда қайнатилади. Олти маҳал ҳар уч соатда ичилади, буйрак тошларини майдалаб, туширади.
  • Сано, сариқчой, зирк ва игир илдизларини тенг миқдорда олиб майдаланади ва аралаштирилади. Бир литр қайноқ сувга бир ош қошиқ солиб, ярим литр қолгунча паст оловда қайнатилади. Тўрт маҳал овқатдан кейин ичиб турилса, буйрак оғриғини қолдиради. 20 кун ичиш керак.
  • Сано илдизи, исириқ барги, занжабил ва долчиндан тенг миқдорда олиб аралаштирилади. Кукун ҳолида тўрт маҳал овқатдан кейин бир чой қошиқдан ичилса, буйрак яллиғланишини даволайди. Муолажа пайтида аччиқ, шўр нарсалар, сут, спиртли ичимликлар ичилмайди.
  • Сано уруғи, долчин ва игирдан тенг миқдорда олиб майдаланади, тўрт маҳал овқатдан кейин бир чой қошиқдан ичилса, жигар тиқилмаси ёки қотишининг олдини олади. Даволаниш – бир ойу ўн кун. Дам олиб, яна 20 кун ичилади ва ўн кун дам олинади. Охирида яна ўн кун ичилса, жигардаги тиқилмалар қолмайди.
  • Сано уруғи, маймунжон илдизи, мози, қораандиз, ток навдаси кукуни ва қуритилган бодрингдан 2 г дан олинади ва бир йиллик узум сиркасидан ярим литр олиб аралаштирилади. Банкага ёки сирли идишга қуйиб, устини қора мато билан ўраб, ўн бир кун қоронғи жойда сақланади. Шундан кунига 3-4 марта 10-15 минут оғизга олиб турилса, ҳар қандай оғиз, тиш милкини, ёмон яраларнинг тузалишига ёрдам беради.
  • Сано, бодринг ва ялпиз илдизлари, бўтакўз гули, сачратқидан тенг миқдорда олиб майдаланади. Бир литр қайноқ сувга икки ош қошиқ солиб, икки соат ўраб қўйилади. Сузиб олиб бир ош қошиқ асал аралаштирилади ва ҳар икки соатда бир пиёладан ичилади. Жигар лимфалари қотишини даволайди.
  • Сано ва ковул илдизлари, аччиқ бодом ва оқ-қора кунжитдан тенг миқдорда олиб, яхшилаб майдаланади. Уч маҳал кичик қошиқда ичилса, иссиқдан ва аллергиядан орттирилган балғамдан халос қилади.
  • Сано ва арпабодиён, атиргул ғунчаси, қора ҳалила, сариқ ҳалиладан тенг миқдорда олиб, кукун қилиб кунига бир маҳал кичик қошиқда ётишдан олдин ичилса, қорин дам бўлмайди, ичакларда хилт йиғилмайди.
  • Сано, игир ва меҳригиё илдизлари, аччиқ бодом, крахмал кукунидан тенг миқдорда олиб майдаланади ва аралаштирилади. Уч маҳал овқатдан олдин ичилса, қон туфлашни даволайди. Даволанаётганда совуқ, газ сув ичмаслик керак.
  • Сано уруғи, аччиқ бодом қобиғи билан, зирк илдизи, сачратқи гули, долчин, ўлмасўтдан тенг миқдорда олиб туйилади ва кунига тўрт маҳал овқатдан кейин ичилса, жигар қотишига даво бўлади.
  • Санонинг уруғи ёғи, гул ёғи, турп уруғи ёғи ва рўян ёғларидан 50 г дан, аччиқ бодомдан 65 г олиб аралаштирилади. Оч қоринга ётар вақти бир ош қошиқдан ичилса, сурункали буйрак-тош касаллигини даволайди.
  • Сано ва исириқ уруғлари ҳамда аччиқ бодом гулидан 20 г дан олинади ва бир литр узум сиркасига аралаштирилади. Ўн бир кун қоронғи жойда сақлаб, ҳар куни уч маҳал оч қоринга бир ош қошиқдан ичилса, бачадон оғриғи ва шишларини даволайди.
  • Сано уруғи ва гул ёғларидан 100 г дан олиб, бир литр сутга солинади ва паст оловда ярим литр қолгунча қайнатилади. Бир пиёладан ёки 100 г дан ичилса, эсдан чиқариш, фаромушлик, паришонхотирлик (склероз) касалига даво бўлади.
  • Сано, бодом, игир ва гул ёғларидан 10 г дан олиб, бир литр эчки сутида қайнатилади. 40 марта шопириб бир кунда тўрт маҳал бир пиёладан ичилса, ўпка ярасини даволашда фойда қилади, яранинг катталашишига йўл қўймайди.
  • Сано қиёми 10 г, мумиё 25 г, исириқ қиёми 15 г, кўпиги олинган асалдан ярим килограммини яхшилаб аралаштирилиб, кунда уч маҳал оч қоринга бир ош қошиқдан (кичикларга чой қошиқдан) ичилса, бош оғриғи ва бош айланишига даво бўлади.
  • Сано, мумиё, зирк қиёмларидан 50 г дан ва игирдан 50 г олиб, бир литр асалга аралаштириб ичилса, бачадон эрозияси (яраси) ва сийдик йўли ярасига фойда қилади. Оч қоринга бир ош қошиқдан ичилади.
  • Сано, ўрик ва аччиқ бодом шарбатларидан 25 г дан олиб аралаштирилади ва унга тўрт қошиқ асал қўшиб, кунига уч маҳал овқатдан олдин бир ош қошиқдан ичилса, мизожларни даволайди.
  • Сано ва ялпиз уруғларидан, мускат ва оқ сумбулдан 25 г дан олиб, яхшилаб майдаланади ва новвот кукунидан бир пиёла қўшиб, бир кунда тўрт маҳал овқатдан олдин чой қошиқда ичилса, эрлик қувватини оширади. Ушбу дорилар таркиби қувватни ошириш ва ёшартириш кучига эга.
  • Сано уруғидан икки қошиқ, газакўтдан тўрт ош қошиқ олиб, ярим литр мева шарбатига қўшилади. Паст оловда ўн дақиқа қайнатиб, уч маҳал бир ош қошиқдан овқатдан бир соат олдин ичилса, ҳиқичоқни даволайди.
  • Сано ва беҳи уруғлари ҳамда мускат ёғларидан 50 г дан олиб аралаштирилади ва терининг совуқдан ёрилган жойларига суртилса, даволайди. Мазкур ёғларни суртилгандан уч кундан кейин саунага кириб яхшилаб совунлаб ювиниш керак.
  • Санонинг шираси ва мурчдан 50 г дан, майиздан 100 г олиб, ярим килограмм асалга аралаштирилади. Тўрт маҳал овқатдан кейин чой қошиқда истеъмол қилинса, ёпишқоқ балғамни кўчиради.
  • Сано уруғи ва сариқ ҳалиладан 50 г дан, кукун ҳолига келтирилган дафнанинг янги баргидан 100 г олиб аралаштирилади. Уч маҳал овқатдан бир соат олдин новвот чой билан ичилса, балғамдан бўлган юрак титрашини қолдиради.
  • Сано, мускат, турп уруғи, куйдирилган шивит кукунларидан 25 г дан олиб аралаштирилади. Ундан битмайдиган яраларга ҳар куни 3-4 маҳал сепилса, яраларни битказади. Ҳар икки кунда яра жойни мойчечак суви билан ювиб турилади.
  • Сано барги суви 25 г, турп барги суви, сачратқи барги гулининг суви ва такасоқол баргинининг сувларидан 50 г дан олиб аралаштирилади. Кунига тўрт маҳал 46 г дан ичилса, жигар ва талоқ қотишини даволайди.
  • Сано, баргизуб ва газанда баргларидан сиқиб олинган сувларидан 25 г дан олиб, аралаштириб ичилса, ҳар қандай ичак ярасини даволашга ёрдам беради. Уч маҳал оч қоринга 25 г дан ичилади.
  • Сано уруғи ва қалампирмунчоқ донидан 50 г дан, сумбулнинг оқ кукунидан 75 г ини ярим литр асалга аралаштириб, уч маҳал овқатдан бир соат олдин бир маҳал ётишдан олдин ичилса, кўз нурини оширади.
  • Сано уруғи, равоч илдизи, қончўп, бўйимодарон гули илдизи қонтепор ёки асалли сув билан ичилса, бачадон оғриғини даволайди.
  • Сано уруғи ва игир илдизидан 25 г дан, анор уруғидан 55 г олиб, кукун қилинади ва унга тенг миқдорда шакар қўшилади. Бу дори қон туфлаш, ички аъзодан қон кетишига даво бўлади.
  • Сано барги, ёввойи анжир илдизи, рўян илдизи ва гулидан тенг миқдорда олиб майдаланади. Чой қошиқда уч маҳал овқатдан олдин ичилса, қовуқ тошини майдалаб туширади.
  • Сано уруғи, дафна дарахтининг попуги ва исириқ гулидан тенг миқдорда олиб майдаланади ва аралаштириб, уч маҳал овқатдан олдин чой қошиқда бир маҳал овқатдан кейин ичилса, тутқаноқ касалига фойда қилади.
  • Сано гули, қулупнай барги ва зирк пўстлоғидан тенг миқдорда олиб аралаштирилади ва бир литр қайноқ сувга бир ош қошиқ солиб, чойдай дамлаб, устини уч соат ўраб қўйилади. Ҳар икки соатда бир пиёладан ичилса, сассиқ кекиришни бартараф этади.
  • Сано, қулупнай, қуштирноқ, зирк мевалари ва оқ сумбул илдизидан тенг миқдорда олиб майдаланади. Бир литр қайноқ сувга бир ош қошиқ солиб, икки соат усти ўраб қўйилади. Ҳар икки соатда бир пиёладан ичилса, қувватни оширади.
  • Сано уруғи, бўйимодарон ва қуштирноқ гуллари, зирк ҳамда рўян илдизларидан тенг миқдорда олиб, яхшилаб майдаланади ва аралаштириб, бир чой қошиқдан уч маҳал овқатдан бир соат олдин каппалаб, қайноқ сув билан ичилади. Ўтдаги қум ва майда тошларни туширади.
  • Сано ва қулупнай барглари, қора ҳалила, зирк илдизлари, қушқўнмас гулидан тенг миқдорда олиб, чойдек майдалаб бир литр сувга бир ош қошиқ солиб, паст оловда беш дақиқа қайнатиб ичилса, ошқозон дамланиб кекириб юришга даво бўлади.
  • Сано уруғи, дўлана ва зирк мевалари ҳамда долчиндан 50 г дан олинади ва устига етти йиллик сиркадан бир литр солиб, 40 кун қоронғи жойга қўйилади. Уч маҳал оч қоринга бир ош қошиқдан ичиб юрилса, юрак мушаклари, юрак оғриғига даво бўлади.
  • Сано ва тотум илдизлари, ялпиз барги, зирк илдизи пўстлоғидан тенг миқдорда олиб майдаланади ва чой шаклига келтириб, икки ош қошиғини бир литр қайноқ сувга солинади. Ярим литр қолгунча паст оловда қайнатилиб, илиқ ҳолда оғиз тез-тез чайиб турилса, милк яллиғланиши, тиш оғриғини даволайди.
  • Сано, дўлана ва қуштирноқ гуллари, қирқбўғин ҳамда зирк илдизларидан тенг миқдорда олиб, майдалаб аралаштирилади ва бир литр сувга икки ош қошиқ солиб, паст оловда беш дақиқа қайнатилади. Икки соат усти ўраб қўйилса ва ҳар икки соатда бир пиёладан ичилса, томир торайишига даво бўлади.
  • Сано илдизи, тоғжамбили барги, тотум, андиз, кўка барги гулларидан 50 г дан олиб майдаланади ва устига бир литр зайтун ёғи қуйиб аралаштирилади. Кунига уч маҳал овқатдан кейин бир чой қошиқдан ичилса, астма ёки нафас қисилишига даво бўлади
  • Сано ва омонхона барглари ҳамда исириқ уруғидан тенг миқдорда олиб, майдалаб аралаштирилади. Бир литр қайноқ сувга бир ош қошиғини солиб, паст оловда ярим литр қолгунча қайнатилади. Олти маҳал 50 г дан ичилса, фалажга чалинган беморнинг қон айланишини яхшилайди.
  • Сано, долчин, омонқора илдизлари, бўймадарон ва рўяндан тенг миқдорда олиб чой шаклида майдаланади. Бир литр қайноқ сувга шундан икки ош қошиқ солиб, ўн дақиқа паст оловда қайнатилади. 50 г дан ҳар куни олти маҳал ичилса, танани тузлардан тозалашга ёрдам беради. Давоси – то сийдик тозалангунча.
  • Сано уруғи, узунмурч, арпабодиён, зирк пўстлоғи, ҳалиладан тенг миқдорда олиб, майдаланади ва аралаштириб, новвот кукуни қўшилади. Ҳар куни уч маҳал овқатдан кейин 2 г дан еб юрилса, қувватни оширади.
  • Сано ва қоқи гуллари, исмалоқ барги, илдизи, зирк уруғи, тотум меваси, ловия қобиғидан тенг миқдорда олиб, чойдек майдаланади ва бир литр қайноқ сувга бир ош қошиқ солиб, паст оловда беш дақиқа қайнатилади ва икки соат усти ўраб ёпиб қўйилади. Сузиб олиб кунига олти маҳал 100 г дан ичилса, қанд касалига даво бўлади.
  • Сано, исириқ, қоқи ва капалакўт илдизларидан тенг миқдорда олиб майдаланади ва овқатдан олдин уч маҳал ичилса, тиришиш касалига даво бўлади.
  • Сано, бўтакўз илдизлари, исириқ илдизи ва гулидан тенг миқдорда олинади ва майдалаб аралаштирилиб, бир литр қайноқ сувга бир ош қошиқ солиб, паст оловда ярим литр қолгунча қайнатилади, 50 г дан олти маҳал ичилса, тутқаноқ касалига даво бўлади.
  • Сано илдизи, мойчечак гули, тотум меваси ва андиздан 25 г дан олиб майдаланади. Йиғмани бир литр сканжабунга солиб, аралаштирилади. Бир ош қошиқдан уч маҳал оч қоринга, бир маҳал ётишдан олдин ичилса, балғамни кўчиради.
  • Сано уруғи, аччиқ бодом, писта данаги, игир илдизи, тирноқгул гулларини майдалаб аралаштирилади. Уч маҳал оч қоринга 100 г дан еб юрилса, ўпка силига даво бўлади.
  • Сано уруғи, итқовун пўстлоғи, игир илдизи ва боқила мевасидан тенг миқдорда олиб майдаланади ва аралаштириб, бир чой қошиқдан тўрт маҳал ичиб юрилса, қўтир ёки «псориаз» касалига даво бўлади.
  • * Сано илдизи, итқовун, ковул меваси, газанда илдизи, оқиладан тенг миқдорда олиб аралаштирилади ва анор суви қўшилади. Шундан уч маҳал 50 г дан оч қоринга ичилса, қонни тозалайди, шифо бўлади.
  • Сано, мингбарг, қушқўнмас ва жағ-жағ илдизларидан тенг миқдорда олиб аралаштирилади ва майдаланади. Йиғмадан икки ош қошиғини бир литр қайноқ сувга солиб, паст оловда беш дақиқа қайнатилади ва бир соат ўраб қўйилади. Сузиб олиб ҳар икки соатда 100 г дан ичилса, қондаги микробларни ўлдиради.
  • Сариқ сабзи, қизил лавлаги, баргизуб сувларидан 25 г дан, санонинг сиқиб олинган сувидан 50 г ини аралаштириб, кунига тўрт маҳал 100 г дан ичиб, оч юрилса ичаклардаги хилтларни йўқотади. Уч кун очлик қилиш керак.
  • Карам суви 50 г, сано ва қизил сабзи суви 25 г дан олиб аралаштирилади ва тўрт маҳал оч қоринга бир ой давомида 100 г дан ичилса, нафас сиқилишини даволашга ёрдам беради.
  • Сано илдизи, эрмон барги, седана уруғи ва илдизидан тенг миқдорда олиб аралаштирилади. Бир ош қошиғини бир литр қайноқ сувда дамлаб, икки соат усти ўраб қўйилади. Сузиб олиб ҳар икки соатда 100 г дан ичилса, сафро ёки ўтни тозалайди.
  • Сиқиб олинган сано сувидан 25 г, карам сувидан 50 г, кунжут ёғидан 15 г олиб аралаштирилади. Шундан кунига уч маҳал ғар-ғара қилиб, бир маҳал 25 г дан ичиб турилса, овоз бўғилишини даволайди.
  • Сано, кунжут ва седана ёғларини аралаштириб, кунига чой қошиқда уч маҳал оч қоринга ичилса, овоз бўғилишини, томоқ қичишишини даволайди. Даволаш муддати –бир ой. Ўн кун дам олиб, яна давом эттирилади.
  • Сано, каштанка, седана ва бодом ёғларидан (25 г) тенг миқдорда олиб аралаштирилади. Шундан томир тортишганда суртиб, офтобда бир соат бошга оқ мато ташлаб ўтирилса, томир тортиши даволанади.
  • Сано уруғи, ёғи, долчин ёғи, гунафша ёғидан тенг миқдорда олиб (50 г) дан танага суртилиб, ҳаммомда 15 минут ўтирилса ва муолажа ҳар етти кунда такрорланиб турилса, бадан қуруқланиб озиб кетишни йўқотади. Рангни тозалаб, баданни семиртиради.
  • Сано уруғи, кунжут, тотум кукуни, наъматак барги ва газандадан тенг миқдорда олиб майдаланади. Шундан бир чой қошиғини бир пиёла сутга солиб аралаштирилади. Наҳорда ичилса, ичаклар яллиғланишини даволаб семиртиради, чиройли қилиб, рангни тозалайди.
  • Сано уруғи, игир илдизи ва қора нўхатдан тенг миқдорда олиб майдаланади ва аралаштириб, ҳар куни уч маҳал овқатдан бир соат олдин чой қошиқда ичилса, жигар тиқилмаларини очади.
  • Сано уруғи, гули, шивит уруғи, арпабодиён, газанда уруғидан 25 г дан олиб майдалаб, кунига уч маҳал чой қошиқдан оч қоринга каппаланса, қорин дамини қайтариб, қисилишни бартараф этади.
  • Санонинг уруғи, қоқи, бўтакўз ва ровоч гулларидан 15 г дан олиб майдалаб, чой қошиқда асалли сувга аралаштириб, ҳар куни уч маҳал овқатдан кейин ичилса, нафас сиқилишини даволайди.

14 комментариев к “САНОНИНГ ХОСИЯТЛАРИ”

  1. Уведомление: buymedprescriptionsonline.com

  2. Уведомление: nova88

  3. Уведомление: สล็อต

  4. Уведомление: nova88

  5. Уведомление: sbobet

  6. Уведомление: PDP

  7. Уведомление: Key Wall Safe

  8. Уведомление: trouver plus ici

  9. Уведомление: cornhole boards near me

  10. Уведомление: site here

  11. Уведомление: ephedrine for sale

  12. Уведомление: go x scooter

  13. Уведомление: https://www.postandcourier.com/sponsored/phenq-reviews-does-this-diet-pill-actually-work/article_1cdbfb1a-395f-11ee-9d97-33c51303c959.html

  14. Уведомление: http://charlottewomenmag.xyz/blogs/viewstory/303274

Комментарии закрыты.