ҚОВОҚ

DO`STLARGA ULASHING:

Қовоқ шифобахш неъматлардан биридир. Асли қовоқнинг ватани Америка бўлиб, 50 дан ортиқ турлари бор. Ўрта Осиёда 10-15 хили мавжуд: болкади, ошқовоқ, паловкади, картошкақовоқ, бодрингсимон кади, саллакади, бўғмакади, тошкади, беқасамкади, узунқовоқ, кунгақовоқ, оқгўштқовоқ, чипоркади, томошакади, носқовоқ ва бошқа номлардаги қовоқларнинг ҳамма тури ҳам инсон организми учун фойдалидир. Таркибида 41% гача қанд бор. Ундаги мавжуд витамин Б1, Б2, С лар инсон организми учун ниҳоятда фойдали саналади. Қовоқ таркибида кўплаб микроэлементлар борлиги аниқланган. Бу неъматнинг инсон организми учун фойдали бўлиши, унинг қандай тайёрлаш ва ейилишига ҳам боғлиқ.
Табобат муолажаларидан:
  • Қовоқни тўртбурчак шаклида тўғраб, серпиёз қилиб, ичига думба ёғи қўшиб сомса тайёрлаб ейилса, қувватни оширади.
  • Қовоқни қирғичдан, ёнғоқни гўштмайдалагичдан ўтказиб, пиёзни майда, нафис тўғраб тайёрланадиган қатлама кўз нурини оширади ва қувват бахш этади.
  • Қирғичдан ўтказилган қовоққа кўпроқ пиёз қўшиб, сариёғда димлаб пишириб ейилса, қон айланишига фойдаси бор.
  • Қарри хўроз гўштига нўхат, ловия солиб паст оловда икки соат қайнатиб, кейин ошқовоқ солиб қайнатиб пиширилган шўрва жигар касаллигининг ҳамма турларида шифобахш ҳисобланади.
  • Қовоқни тўртбурчак шаклда, пиёзни нафис қилиб тўғраб, зира, узунмурч, қайнатилган мош билан аралаштириб манти тугиб, товада кунгабоқар мойида қовуриб, кейин мантиқозонда димлаб пиширилса, қувват бахш этади, қалтироқ, тутқаноқ касаллигини даволашга ёрдам беради.
  • Қовоқни ювиб-тозалаб, бўлакларга бўлиб манти қозонда пишириб ейилса, ични юмшатади, қонни тозалайди.
  • Мол гўштини чопиб, сели кетгунча сариёғда қовурилади ва узунқовоқ ва оқ шолғом солиб, димлаб қўйилади. Озроқ қайноқ сув, асал қўшиб пиширилади. Бу таом ични юмшатади, қонни тозалайди, сийдикни ҳайдайди.
  • Қовоқни қаттиқ пўстини арчиб, ичидаги данаклари ва ширин бодом данакларидан қўшиб блендерда айлантирилса, сутга ўхшаш суюқлик ҳосил бўлади. Шу суюқликнинг бир литрига икки ош қошиқ ун қўшиб қозонга солиб, ковлаб туриб қайнатилса, худди аталадек масаллиқ ҳосил бўлади. У буйрак оғриғи ва яллиғланишига шифо беради.
  • Бир кг қовоқни тўртбурчак шаклда тўғраб, икки литр қайноқ сув, бир литр асал солиб, паст оловда ярим соат қайнатилади. Совигандан кейин яна ярим соат қайнатиб, мураббо пиширилади, бу юрак тўсиқларини очади, юракка қувват бахш этади.
  • Саллакади ёки қовоқкадининг тепа қисми айлана қилиб кесиб олинади ва ичи тозаланиб, думба ёғи нафис қилиб тўғраб солинади. Орасига тўрт ош қошиқ гул ёғи, икки ош қошиқ асал солиб, оғзини ёпиб, ҳўл пахта матога ўраб чўғ тагига кўмиб, 1,5 соат қўйилади. Кейин олиб ейилса, қўл-оёқлар оғриғига даво бўлади, шишларини қайтаради. Тизза шишганда қовоқнинг гўштли жойидан олиб илитиб, 1-2 см қалинликда қўйиб, устига клёнка қоғоз билан боғланса, тиззанинг букилиши ва шишган жойга ёрдам беради.
  • Қовоқгўмма тайёрлаш учун аввал пиёз нафис қилиб тўғралади. Қовоқ қирғичдан ўтказилиб, унга сариёғ ёки кунгабоқар ёғида қовурилган пиёз солиб димлаб пиширилади. Мантиқозонда пиширилган ошқовоққа ёғ қўшиб хамир қилинади. Унга туз, ачитқи солиб ачитилса, юмшоқ гўммага мос хамир ҳолига келади. Кейин хамирни тугиб, кунгабоқар ёғида пишириб олинади. Эрталаб ейилса, жигарга, томоққа, ошқозонга озиқали таом бўлади. Қорин дам бўлишининг олдини олади.
  • Мантиқозонда пиширилаган қовоқка ёнғоқ мағзи, жизза, гўштни майдалагичдан ўтказиб қўшилади. Озроқ иссиқ сув, ош содаси солиб хамир қилинади ва қозонда пишириб, кейин бир миқдор газ печига қўйиб, сутда пишириб олинади. Қувват бахш этади.
  • Қовоқни қирғичдан ўтказиб гуруч билан аввал сувда пишириб олинади, кейин сут солиб 20 дақиқа қайнатилади. Таъбга қараб асал қўшиб ичилади. Бу ширкади деб аталади. Бу таом сурункали колит, ич кетишига, қон тозаланишига фойдалидир.
  • Қирғичдан ўтказилган қовоқ, пиёз, бодом, ёнғоқ мағзи (майдалангани)ни аралаштириб, тўртта тухумга бир пиёла сут, 250 г маргарин ёғи ёки сариёғ қўшиб аталага ўхшаш қоришма тайёрланади. Унга хамир содаси қўшиб аралаштирилади ва газ печкадаги идишга нафис қилиб солиб, устига юқоридаги тайёр маҳсулотлар ёйиб солинади. Қўлни ёғлаб, устидан босиб чиқилади (атала қўлга ёпишмаслиги учун). Бундай питца бош айланишини даволовчи яхши таом саналади. Хоҳлаган вақтда тайёрлаб ейиш мумкин.
  • Мантиқозонда пиширилган қовоқни 4-5 бўлагига туз қўшиб хамир қилинади ва юпқа қилиб ёйилади. Юпқа орасига қаймоқ суртилиб, қозон қиздирилади. Юпқаларни устма-уст бостириб пиширилади. Бу таом қувват бахш этади, семиртиради.
  • Қовоқ полов тайёрлаш учун биринчи галда гўшт сарёғда қовурилади, кейин пиёз қовурилади, ундан кейин қовоқ солиб, устига сув қуйилади. Қайнатиб ярим соатдан кейин гуруч солинади. Сувини тортгандан кейин димлаб пиширилади. Бундай қовоқполовнинг қон кўпайишига, қонни тозалашга, камқувватликка фойдаси бор.
  • Қовоқли ҳолвайтар тайёрлаш учун 3-4 бўлак қовоқ қирғичдан ўтказилади ва бироз шакар қўшилади. Писта ёғида тўрт қошиқ унни қовуриб қизартирилади. Кейин майдаланган ёнғоқ мағзи қиздириб устига солинади. Шакар эригунча пишириб, қайноқ сув қўйиб аралаштирилади. Оловни паст қилиб қўйилса, суюқ аталадан суюқроқ масаллиқ ҳосил бўлади. Кейин қовоқ солиниб, қуюқлашгунча қайнатиб ковлаб турилади. Бундай ҳолвайтар балғамни кўчиради. Нафас йўллари шамоллаганда ҳар куни истеъмол қилинса, шифо бўлади.
  • Бир кг қовоқни тўртбурчак қилиб тўғралади ва бир кг асал, ярим литр сув қўшиб, мураббо пишириб, ҳар куни еб турилса, жигар, томоқ шишини олади.
  • Димлаб пиширилган қовоққа сут, тухум, ун аралаштириб аталага ўхшаш суюқлик тайёрлаб, товага икки қошиқдан солиб, қуймоқ қилиб истеъмол қилинса, бош айланишига ёрдам беради шифобахш ва тўйимли бўлади.
  • Қовоқдан ширгуруч тайёрлаш учун олдин гуруч сувда қайнатиб олинади. Кейин қирғичдан ўтказилган қовоқ устига сут солиб пиширилади. Устига куйдирилган сариёғ билан асал аралаштириб, тайёр таом ўртасига ёғни ёйиб солинади. Бундай овқат танага қувват, кўзга нур бахш этади.

12 комментариев к “ҚОВОҚ”

  1. Уведомление: Webcam En Direct De Voisines Amatrice Aimant Le Sex

  2. Уведомление: dumps pin shop 2022

  3. Уведомление: maxbet

  4. Уведомление: บาคาร่าเว็บตรง

  5. Уведомление: great post to read

  6. Уведомление: hillapple.bet

  7. Уведомление: แอพเงินด่วน

  8. Уведомление: sbobet

  9. Уведомление: Pink Lemonade 1.2g Wax Infused Pre-Roll

  10. Уведомление: 바이비트가입

  11. Уведомление: โรงรับ จํา นํา โฉนด ที่ดิน

  12. Уведомление: magic mushrooms for sale near me​

Комментарии закрыты.