Aliment miqdorini kamaytirish haqida da’vo arizasi namunasi

DO`STLARGA ULASHING:

Aliment miqdorini kamaytirish haqida da’vo arizasi namunasi
АЛИМЕНТ МИҚДОРИНИ КАМАЙТИРИШ ҲАҚИДА ТУШУНЧА
Агар суд алимент тўловчи шахснинг бошқа вояга етмаган бола-лари борлигини аниқласа ва ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда, бу болалар алимент олувчи болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланадиган бўлиб қолсалар, шунингдек, алимент тўловчи ота-она биринчи ёки иккинчи ногирони бўлса, ёхуд алимент оладиган болалар ишласалар ва уларнинг етарли иш ҳақи бўлса, ундириладиган алиментларнинг миқдори суд томонидан камайтирилиши лозим.
Оила кодексининг 105-моддаси 2-қисмида кўрсатилганидек, агар болалар давлатнинг ёки жамоат ташкилотларининг тўлиқ таъминотида бўлсалар, суд алимент миқдорини камайтиришга ёки жавобгарни алимент тўлашдан озод қилишга ҳақли бўлади.
 Бир неча суд қарорлари асосида алимент ундириш
Хоразм вилояти, Урганч шаҳар судига
Даъвогар: Бобожон Бобожонов-Урганч шаҳар 3-микрорайон, Лабзак кўчаси, 10-уйда яшайди.
Жавобгар: Сония Шокирова-Урганч шаҳар, Раҳимов кўчаси, 10-уйда яшайди.
Жавобгар: Реймажон Жуманиёзова-Урганч шаҳар, Одилов кўчаси, 35-уйда яшайди.
Жавобгар: Дилбар Юнусова-Урганч шаҳар, Асана 40 йиллиги кўчаси, 40-уйда яшайди.
 ДАЪВО АРИЗА
(Алимент миқдорини камайтириш ҳақида)
 Хива туман судининг 1997 йил ноябр ойнинг 10 кунида чиқарилган ҳал қилув қарорига биноан мен Сония Шокированинг тарбиясида қолган 1995 йил 30 ноябрда туғилган Гўзал исмли фарзандим учун иш ҳақимнинг тўртдан бир қисми миқдорида алимент тўлаб келмоқдаман.
Бундан ташқари, Урганч шаҳар судининг 1999 йил 25 сентябрдаги қарорига асосан собиқ турмуш ўртоғим Реймажон Жуманиёзова фойдасига унинг тарбиясида қолган икки нафар фарзандим-1997 йил 8 мартда туғилган Темур Бобожонов ва 1998 йил 13 ноябрда туғилган Юлдуз Бобожоноваларнинг тарбияси учун иш ҳақимнинг учдан бир қисми миқдорида алимент тўлаб келмоқдаман. Яна Хива туман судининг 1999 йил 16 октябрда чиқарган ҳал қилув қарорига биноан собиқ турмуш ўртоғим Дилбар Юнусованинг тарбиясида қолган 2 нафар фарзандим 1997 йил 23 ноябрда туғилган Жаҳонгир Бобожонов, 1999 йил 11 мартда туғилган Дилмурод Бобожоновлар учун яна учдан бир қисм миқдорида алимент ундирилмоқда.
Мен 1999 йил январ ойида Санобар Ниғматова исмли аёлга уйландим, ҳозирги кунда ўртамизда 2000 йил 5 февралда туғилган Нилуфар Бобожонова исмли фарзандимиз бор.
Ҳозирда мен Урганч шаҳридаги «Хорезтуризм» идорасида диспетчер бўлиб ишлаб келмоқдаман, ойлик маошим12890 сўмни ташкил қилади. Лекин ойлик маошимнинг жуда катта қисми алиментга юборилиб турибди. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим фарзандимиз ёш бўлганлиги сабабли ишламасдан ўтирибди, ўзим касалмандман. Оиламиз моддий томондан жуда қийналяпти, жавобгарлар эса яхши таъминланганлар. Мени аҳволим оғир бўлишига қарамай ундирилаётган алимент миқдори ойлик маошимнинг ярмидан кўпини ташкил қилиб, қонунда белгиланган миқдордан ошиб кетган.
Юқоридагиларга кўра ва Оила кодексининг 105-моддасига асосан
Сўрайман:
  1. Хива туман судининг 1997 йил 10 октябрдаги, Урганч шаҳар судининг 1999 йил 25 сентябрдаги ва Хива туман судининг 1999 йил 16 октябрдаги ҳал қилувчи қарорларида белгиланган алимент миқдорини камайтирилишини.
  2. а) Мендан жавобгар Сония Шокированинг тарбиясидаги 1995 йил 30 ноябрда туғилган Гўзал исмли фарзандим учун ундирилаётган;
б) жавобгар Реймажон Жуманиёзова тарбиясидаги 1997 йил 8 мартда туғилган Темур Бобожонов ва 1998 йил 13 ноябрда туғилган Юлдуз Бобожонова исмли фарзандларим учун ундирилаётган ва
в) жавобгар Дилбар Юсупованинг тарбиясидаги 1997 йил 23 ноябрда туғилган Жаҳонгир Бобожонов ва 1999 йил 11 мартда туғилган Дилмурод Бобожонов исмли фарзандларим тарбияси учун ҳар ойи ундирилаётган алимент миқдорларининг ҳаммаси жамланганда ойлик маошимнинг 50 фоизи миқдоридан оширмаслиги таъминланишини.
Илова:
  1. Санобар Нигматова билан никоҳимиз тўғрисида никоҳ гувоҳномасидан нусха;
  2. Бола туғилиш гувоҳномасидан нусха;
  3. Боланинг соғлиғи тўғрисидаги маълумотнома;
  4. Менинг иш жойимдан ойлик маошим ҳақида маълумотнома;
  5. Хотинимнинг ҳомиладорлик таътилида эанлиги тўғрисида иш жойидан маълумотнома;
  6. Яшаш жойдан маълумот;
  7. Хива туман судининг 1997 йилги қарори;
  8. Урганч шаҳар судининг 1999 йил 25 сентябрдаги қарори;
  9. Хива туман судининг 1999 йил 16 октябрдаги қарори;
  10. Давлат божини тўлаганлигим ҳақида чипта.
2000 йил 30 март.                                                                           Б.Бобожонов
Manba: Sho-Akbar Shorahmetov, Fuqarolik ishlarini sudda ko’rishga oid protsessual hujjat namunalariga sharh, Toshkent 2005

Оставьте комментарий