GM Uzbekistan Avtosalon Narxlari 2020 YIL UCHUN

DO`STLARGA ULASHING:

UzAuto Motors енгил автомобилларнинг янги нархларини эълон қилди. Нархлар турли машиналар кесимида 15-20 фоиз атрофида ошган.

Хусусан, Damas ва Spark 21 фоизгача, Nexia, Cobalt ва Lacetti 15 фоизгача оширилган. Юқори нарх сегментидаги автолар —  Malibu 2, Tracker, Trailblazer, Equinox, Traverse ва Tahoe нархлари ўзгартиришсиз қолдирилган.

Янги нархлар компания расмий сайтида эълон қилинди.

Аввалги нархлар билан солиштирилса, Chevrolet Damas VAN нархи 21 фоизга ошган (аввалгиси — 62 750 539).

Шунингдек, Damas DLX ҳам 21 фоизга қимматлади (эски нархи — 64 696 586). Damas LABO 11 фоизга ошди (71 349 654).

Chevrolet Spark  LS M/T нархи 10 фоизга (олдингиси — 66 602 502), Spark LT A/T эса 21 фоизга кўтарилди (аввалгиси — 76 745 952).

Chevrolet Nexia  LT M/T 15 фоизга (аввалги нархи — 75 930 613), Nexia LTZ A/T 19 фоизга (аввалги нархи — 89 062 015), Nexia LT M/T Optimum Plus 15 фоизга (аввалги нархи — 78 189 036), Nexia LTZ A/T Elegant Plus 19 фоизга қимматлади (аввалги нархи — 91 320 438).

Chevrolet Cobalt LT с/к нархи 10 фоизга (аввалги қиймати — 87 060 777), Cobalt LTZ A/T 14 фоизга кўтарилди (аввалги нархи — 100 777 630).

Chevrolet Lacetti 3 фоизга (аввалги нархи — 111 116 080), Chevrolet Lacetti (ГБО) SX 3 фоизга (аввалги нархи — 119 696 350), Chevrolet Lacetti CDX A/T Elegant Plus 3 фоизга қимматлади (олдинги нархи — 134 104 347).

Эслатиб ўтамиз, «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов 2018 йилнинг ёзида келгусида бутловчи қисмлар нархлари туширилиши орқали автомобиллар нархи ҳам арзонлашишини ваъда қилганди.

ArabicEnglishFrenchGermanKazakhKyrgyzRussianTajikTurkishUzbek