DO`STLARGA ULASHING:
Исмлар маъноси: А харфига исмлар маъноси
Аббос — арабча; Пайғамбаримиз Муҳаммад сол- лаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиларининг номи шундай эди. Луғавий маъноси — қовоғи солиқ, жиддий, оғир-вазмин, истилоҳий маъноси эса до- вюрак, жасурдир.
Абдулазиз — арабча; бу ўринда «абду» ва «абу» сўзларини фарқлай олиш керак, «абду» — қул, «абу» — ота маъносида қўлланилади. «Абду» билан бош- ланадиган исмларга Аллоҳнинг зоти ва сифатлари қўшилган: азал — қадимий; азим — қудратли; али, алий — юксак мартабали; алим — донолик ва би- лим соҳиби; аҳад — якка, бир; басир — ҳамма нар- сани кўрувчи, кўзи очиқ; боис — сабаб, сабабчи; боқи, боқий — доимий, мангу; борий — яратувчи, бор этувчи; босит — ёювчи, кенгайтирувчи; ваҳ- ҳоб — ўз неъматларини текин берувчи; вожид — яратувчи; ворис — мерос олувчи; восеъ — раҳма- ти ва мулки кенг; восид — марказда турувчи; во- сил — эришувчи, етишувчи; воҳид — яккаю ягона; жаббор — жабр қилувчи (гуноҳкорларни жазо- ловчи), жавод — мурувватли, марҳаматли; жалил ва жалол — улуғ, буюк; жами — жамловчи; жамил ва жамол — гўзаллик соҳиби; зоҳир — мавжудлиги аниқ; кабир — улуғ, буюк; камол ва комил — етук- лик, камолот соҳиби; карим — карам қилувчи; ла- тиф — марҳаматли, илтифотли; мавлон — яратув- чи; мажид — шарафли; малик — подшоҳ; маннон
- сахий, саховатли; матим матонатли; мўмин — омонлик берувчи; наср, носир — ғолиб; раззоқ — ризқ берувчи, ризқ улашувчи; раҳмон — ўта меҳ- рибон; раҳим — меҳрибон; рауф — меҳрибон, мурувватли; самад — ҳожатбарор; саттор — кечи- рувчи ва ҳимоя қилувчи; толиб — интилувчи; то- ҳир — пок, нуқсондан холи; туроб — тупроқ, файз- барака, мўллик берувчи; фаттоҳ — бандларни очув- чи, ризқ эшикларини очувчи; форих — нурли, нурафшон; ханнон — раҳмдил ва шафқатли; холиқ
- яратувчи; шоҳид — кўриб турувчи; қайюм — абадий мавжуд; қаҳҳор — қаҳрли, ғазабли; қодир
- куч-қудрат эгаси; қосим — тақсимловчи; қуд- дус — муқаддас; ғани, ғаний — бой, бадавлат; ғафур ва ғаффор — авф этувчи, гуноҳларни яширувчи; ғиёс — кўмак берувчи, илтижо ва муножотларни эшитувчи; ғози, ғозий — ғолиб; ҳай — абадий ти- рик, барҳаёт; ҳаким — ҳикмат соҳиби; ҳалим — меҳрибон ва одоб эгаси; ҳамид — мақталган, мақ- товга лойиқ; ҳафиз — паноҳ; ҳақ — ҳақиқат, мав- жуд; ҳошим — ризқ-рўз берувчи ва ҳоказо. Бу ўринда яна шу нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, Абдулла исми Аллоҳнинг қули дегани, талаффузда «а» ҳарфи «у»га айланади. Абдулазал, Абдулҳай син- гари исмларда «л» изофа ўрнида келган.
Аброр — арабча; яхши хулқли деган маънога эга.
Адҳам — арабча; баданида қора доғи бор болага исм сифатида қўйилган.
Азамат — арабча; улуғвор, довюрак демакдир.
Айюб — пайғамбарлардан Айюб алайҳиссалом- нинг исми бўлган. Аммо бу исмнинг маъноси ўки- нувчи, пушаймон бўлувчи деганидир. Шу билан бирга, ибодатгўй, тавба қилувчи деб ҳам изоҳлаш мумкин.
Акбар — арабча; улуғ, улкан, ҳурматли, мўъта- бар каби маъноларга эга.
Акмал — арабча; мукаммал, бенуқсон демакдир.
Акрам — арабча бўлиб, ўктам, жўмард маъно- ларини беради.
Алимардон — арабча-форсча; юксак мартабали киши деган маънони беради.
Алишер — арабча-форсча; юксак мартабали шер; истилоҳий маъноси — шердек довюрак, мартабали демакдир.
Амир — арабча; ҳукмрон, йўлбошчи мазмунида келиб, кўпинча фарзандга исм қўйганда Амирид- дин, Амирулло, яъни дин ҳукми, Аллоҳ ҳукми маъ- ноларида ҳам атайдилар.
Анвар — арабча; ёруғ, нурли маъноларида ке- .лади.
Асад — арабча; шамсия йил ҳисоби бўйича бе- шинчи ойнинг номи, июл-август ойларига тўғри келади. Аксарият нгу ойда туғилган болага Асад ис- мини беришади. Исмнинг маъноси шердир.
Асрор — арабча; бу « у » кўплпк ш.1клида бўлиб, айнан таржимаси «сирлар» иулади. Исгилоҳий маъ- нода яширин, махфий, кўп нарсадсш хабардор деб шарҳланади.
Асқад — арабча-, бахтиёр, саодатманд демакдир.
Асқар — арабча\ кенжа болага шундай исм бе- рилган.
Афзал — арабча; устун, яхши, юқори деган маъ- ноларни беради.
Аъзам — арабча\ энг улуғ, энг буюк маънолари- да келади.
Ақмад — арабча\ мақтовга лойиқ демакдир. Пайғамбаримиз Муқаммад соллаллоҳу алайҳи ва- салламнинг сифатларидан бири саналади.
Аҳрор — арабча\ олижаноб, мурувватли, ҳим- матли деган маъноларни англатади.
Адиба — арабча\ адиб (ёзувчи) тушунчасидан, шунингдек, назокатли, нафосат илмини тушуна- диган, тарбияли қиз демакдир.
Адолат — арабча\ адл, одил маъноларини бил- диради, адолат билан яшасин, деган ниятда қиза- лоққа қўйилади.
Азиза — арабча\ бебаҳо, қимматли; юксак мар- табали, ҳурматга лойиқ; ноёб, нодир; художўй, му- қаддас маъноларида келади.
6
Азима — арабча; катта, буюк маъноларини ан- глатади. Кўп ҳолларда оғир вазнда туғилган қиз- ларга шундай исм берилган ёки қудратли бўлсин, деган ниятда қўйилган.
Аломат — арабча-, баданида бирон белги ёки ни- шон билан туғилган қизга шундай исм берилган.
Анбар — арабча; хушбўй, ёқимтой, мушк ҳидли маъноларида келади.
Анора — форсча; қизил хол, нор билан туғилган қизга шундай исм қўйилган.
Арофат — арабча; аслида Арафот, талаффузда Арофат. Макка шаҳридан 20 километр нарида жой- лашган, узунлиги 11-12 километр, кенглиги 6,5 ки- лометр бўлган водий. Шимол томондан тоғ тепали- ги билан ўралган. Бу тепалик ҳам Арафот дейила- ди. Қурбон ойи (Зулҳижжа ойи)нинг 9-куни, яъни арафа куни ҳожилар шу тепаликка чиқиб, то қуёш ботгунига қадар ибодат билан машғул бўладилар. Ислом манбаларидаги ривоятга кўра, Иброҳим алай- ҳиссаломга Жаброил фаришта шу тепаликни кўрса- тиб: «Шу жой Арафотдир, ҳаж арконлари шу г рда камолига етади, шу ерда гуноҳларингизни эъти- роф этасиз», деган. Бошқа бир ривоятда Одам Ато билан Момо Ҳаво жаннатдан чиқариб юборилга- нидан кейин бири Ҳиндистон ўлкаларидан бирига, иккинчиси Ҳабашистон ўлкаларидан бирига келиб тушгани айтилади. Узоқ йиллар ўтиб, бир-бирла- ри билан шу ерда учрашишган экан. Арафот тепа- лигида бир баланд жой борки, уни жабалир-раҳма,
яъни раҳмат тоғи дейишади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан 81 кун олдин, ҳиж- ратнинг 10-йили Мадинадан ҳажга келиб, арафа куни шу тепаликка чиқиб, машҳур видолашув ваъ- зини айтганлар. Демак, исмнинг маъноси муқаддас деганидир.
Асал — арабча-, бу ширинлик Қуръони каримда ҳам бир неча ўринда зикр қилинган, унинг шифо- бахшлиги илмий китобларда исбот этилган. Бу сўзнинг либосга тааллуқли маъноси ҳам бор (асали).
Асила — арабча; насли тоза маъносида келади. Аксарият оқсуяк, зодагон оилаларда гўдакка пгун- дай исм берилади.
Афрўз — форсча; ёруғ, равшан, нурли, мунав- вар, шуълали, куйдирувчи маъноларига эга.
Ақида — арабча; унинг қатъий ишонч, ихлос, эътиқод маънолари бор.
Исмлар маъноси угил боллар
Б харфига исмлар маъноси
Бахтиёр — арабча-форсча; бахт, қут, истиқбол ёр бўлган деган маъноларни англатади.
Баҳриддин — арабча; диндан баҳра олувчи де- ган маънони беради.
Баҳром — форсча; Миррих юлдузининг номи. Қадимги Эрон подшоҳларидан бирининг исми ҳам шундай бўлган. Луғавий маъноси — шамшир.
8
Бегмат — ўзбекча-арабча; Бек ва Муҳаммаддан иборат.
Беҳбуд — форсча; тинч, осойишта, фароғат де- макдир.
Беҳзод — бу ҳам форсча бўлиб, аслзода маъно- сида келади. Аксарият зиёли оилаларда Навоий дав- рида ўтган машҳур мусаввир Беҳзодга таассуб қилиб шундай исм қўйганлар.
Билол — арабча; уч кунлик ой деганидир.
Бобур — ўзбекчй; баъзи манбаларда йўлбарс деб талқин қилинади. Маъносидан қатъи назар, ўЎзбек оилаларида туғилган чақалоққа Бобуршоҳга таас- субан шу исмни берадилар.
Бозор — форсча; бозор куни туғилган болаларга пгундай исм қўйишган. Ёки фарзандталаб оилаларда ҳам шу исмни қўйиш расм бўлган.
Боқи — арабча; болага умри узоқ бўлсин, деган маънода нгундай исм берадилар.
Бунёд — форсча; асос демакдир.
Бурҳон — арабча; ҳужжат, далил деган маъно- ларни англатади.
Барно — форсча; айнан ёш, навжувон; чиройли, хушбичим, хушқад маъноларида келади.
Барчин — қадимий туркийча бўлиб, шойи, ипак мато, яъни ипакдек қиз демакдир. «Алпомиш» дос- тонининг бош қаҳрамони Барчин ҳам назарда ту- тилган бўлиши мумкин.
Бахтигул — арабча-форсча\ саодат, толе, истиқ- бол маъноларида қиз болаларга қўйилади.
Баҳор — форсча\ қиз фарзандларга бундай исм бериш кенг тарқалган. Баҳор фаслида туғилган қиз- ларга шундай исм берилади.
Бодом — форсча; бодом дарахти гуллаганда ту- ғилган қизга шундай ном қўйишади.
Бону — форсча\ хоним, хотун, бегим, биби, маҳбу- ба маъноларида келади. Бундай исм ёки қўшимча ас- лзодалар наслига тааллуқли бўлиб, ҳукмдор хонадон- ларига мансуб қизларга берилган. Бонунинг яна бир маъноси соҳибадир.
исмлар маъноси кизларники
В харфига исмлар маъноси
Вали — арабча\ авлиё, дўст, тақводор маънола- рини беради.
Васлиддин — арабча\ диний муродга интилувчи деган маънони англатади.
Ваҳҳоб — арабча\ сахий, жўмард маъноларида келади.
Восит — арабча\ ўртадаги; сабабчи, воситачи маъ- ноларини беради.
ю
Воҳид — арабча; ягона демакдир. Бу ном Аллоҳ- нинг гўзал исм-сифатларидан бири бўлгани боис ёлғиз ўзи истеъмол қилинмайди. Балки Абдувоҳид деб исм берилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Вазира — арабча; вазир — олиймақом марта- ба; подшоҳнинг ноиби деган маъноларни англа- тади. Бу ўринда онасига ёрдамчи ёки келажакда юксак мартабага эришсин, деган маънода берил- ган бўлса керак. Яна шундайки, эр — подшоҳ, хотин — вазир, деган мақолга нисбатан қўлла- нилган бўлиши ҳам мумкин.
Валида — арабча; авлод давомчиси демакдир. Фарзанди битта бўлган оилаларда қиз туғилганда пгундай исм берилган бўлиши мумкин.
Васила — арабча; «васл» сўзидан олинган, ети- тттиттт, орзуга эришиш маъноларини беради. Узоқ кутилган фарзандга шундай исм қўйилади.
Вилоят — арабча; «вилоят» сўзининг «валоят» шакли ҳам бор. Агар «валоят» бўлса, муқаддас, азиз, табаррук деган маъноларни англатади. Агар «вило- ят» бўлса, ўлка деганидир.
исмлар маъноси угил бола
Г харфига исмлар маъноси
Гўрўғли — ўзбекча; баъзи манбаларда «гўр» сўзи форсча деб берилган. Аммо бу сўз аслида туркийча бўлиб, ботир деганидир. Ўзбек халқ достонларида Гўрўғли гўрдан чиққан, деб ривоят қилинади. До- стонлар мазмунидан эса унинг ботирлиги ва довюраклиги англашилади. Аммо бу исм камдан-кам оилаларда қўлланилади.
Гавҳар — форсча; унинг бир неча маънолари бор: марварид, қимматбаҳо маъдан; авлод, насаб; фарзанд; тиш.
Гўзал — ўзбекча; бениҳоя чиройли демакдир
Давлат — арабча; бой, саодатли маъносида кел- тирилади.
нода қўйилади.
Деҳқон — форсча; қишлоқ раҳбари демакдир. Бу исм ўзбеклар орасида кенг тарқалган.
ниятда берилади.
Дилмурод — форсча-арабча; муроди ҳосил бўлган ота-оналар фарзандини шундай исм би- лан атаганлар.
Дилшод — форсча; дилга шодлик бахш этган бола деган маънони англатади.
Достон — форсча; мажозий маънода овоза, шуҳ- рат, довруғ деганидир. Фирдавсийнинг «Шоҳно- ма»сидаги Рустамнинг лақаби шундай бўлган.
Дурбек — арабча-ўзбекча; инжу, марварид маъ- ноларига эга.
Дилафрўз — форсча; дилни қувонтирувчи, дил- ни шодлантирувчи, дилни яйратувчи, кўнгилларга ором бахш этувчи демакдир.
Дилбар — форсча; дилга яқин, суюкли дегани.
Динора — арабча-юнонча; араблар ҳам, юнон- лар ҳам динор деганда тиллани тунгунадилар. Ўзбек оилаларида бундай исм қўйилганида қимматли, бе- баҳо деган маъно англашилади. Масалан, Тиллахон, Олтиной каби.
Доно — форсча; билимли, акдли, зукко деган маъ- ноларда келади.
исмлар маъноси китоби
Ё харфига исмлар маъноси
Ёдгор — форсча; туғилишидан олдин ёки туғил- ганидан кейин отаси ё онаси қазо қилган болалар- га шундай исм берилган.
Ёқуб — қадимий яҳудийча; изидан борувчи, эта- гидан ушловчи маъноларини беради. Яҳудийлар пайғамбари Яъқуб алайҳиссаломга таассуб қилиб қўйилган исм.
Ёрқиной — ўзбекча; иқболи нурли ва нураф- шон бўлсин деган ниятда берилади.
Ёқут — қадимий яҳудийча; қизил рангли қим-
матбаҳо тош номи, уни рубин деб ҳам атайдилар. Туркий халқларнинг аёллари ёқут кўзли узукни ирим сифатида ҳам таққанлар, уларнинг тушунча- III си бўйича айтадиган бўлсак, ёқут турли касаллик-
Шй»* лардан асрар экан.
исломий исмлар маъноси
Ж харфига исмлар маъноси
Жавлон — арабча; чиройли ва шахдам қадам- лар ташловчи деб изоҳланади.
Жавоҳир — арабча; бебаҳо, қимматли демак- дир.
Жалолиддин — арабча] диннинг улуғлиги, аза- матлиги маъноларини беради. Истилоҳда эса дин масалаларида азамат, кучли бўлсин, деган ният би- лан шундай исм қўйилади.
Жамолиддин — арабча; диннинг жамоли; исти- лоҳий маъноси диннинг баркамоллиги, равнақи де- макдир.
Жасур — арабча; мард, жасоратли дегани.
Жаъфар — арабча; айнан гўдак, фарзанд, фа- ришта деган маъноларни беради.
Жаҳонгир — арабча; оламни фатҳ этувчи, ғолиб, музаффар маъноларини англатади.
Жобир — арабча; айнан синиқчи, яъни синган- чиққанларни даволовчи табиб демакдир.
Жонибек — форсча-ўзбекча; бу исмни ёқимтой бек бола деб изоҳлаш мумкин.
Жумабой — арабча-ўзбекча; жума куни туғил- ган болага шундай исм бериш одати бор.
Журъат — арабча; жасоратли, шижоатли маъ- ноларида келади.
Жўра — форсча бўлиб, дўст, ҳамроҳ демакдир.
Жамила — арабча; гўзал, зебо маъноларини бе- ради.
Жумагул — арабча-форсча; жума куни туғил- ган қизчаларга шундай исм берилган.
Жўрахон — форсча; ўзбек тилидаги йўлдош, ҳамроҳ маъноларида келади.
Узбекча исмлар маъноси
3 харфига исмлар маъноси
Зайд — арабча, туҳфа, инъом ёки кўпайиш, қўшилиш маъноларини билдиради.
Зайнобиддин — арабча; «зайни» кўркам, гўзал, зийнат маъноларига эга.
Закариё — қадимий яҳудийча; аслида Захария — Аллоҳни ёдда тутувчи. Закария деган шакли ҳам бор. Исо пайғамбар онаси Биби Марямнинг тар- биячиси, Яҳё пайғамбарнинг отаси.
Зариф — арабча; пок, тоза; нозикфаҳм, зийрак, ақлли, доно деган маъноларни англатади.
Зафар — арабча; ғолиб демакдир.
Заҳириддин — арабча; «заҳир» сўзининг қуйи- даги маънолари бор: беморлик учун топилган янги дори, ранж, азоб, машаққат, паноҳ, посбон, иқбол. Исмнинг истилоҳий маъноси — дин паноҳи. Бу ис- мнинг Заҳирулло (Аллоҳнинг паноҳида) деган шак- ли ҳам учрайди. Бобур Мирзонинг исми Заҳирид- дин Муҳаммад бўлган.
Зиёд — арабча, аввало умри зиёда, узоқ бўлсин, деган ниятда қўйилади. Гўдакнинг баданида ортиқча нарсаси бўлса ҳам нгундай деб аталган.
Зикир — арабча; ёдлаш, хотирлаш демакдир. Сўфийлар ва дарвешларнинг «Ё Ҳу, ё Ҳу», деб зикр тушишларига ишора.
Зоир — арабча, зиёратчи деган маънога эга. Бу исмнинг ўзгарган шакли Зоҳир бўлиши ҳам мумкин.
Зокир — арабча; Зикир исмининг ўзгарган шакли.
Зоҳид — арабча, тарки дунё қилган тақводор маъносини билдиради.
Зоҳир — арабча; кўринган, кўримли, очиқ, рав- шан маънолари бор. Бу Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифати бўлган. Исмнинг қуйидаги шакллари ҳам бор: Зоҳирид- дин, Зоҳирий, Зоҳирулло.
Зубайдулло — арабча; Аллоҳнинг мумтоз бан- даси ёки туҳфаси демакдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган сифат.
Зубайр — арабча; кучли, қудратли дегани бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг са- ҳобийларидан бирининг номи ҳам шундай эди.
Зуннун — арабча; айнан балиқ эгаси деган маъно- ни беради. Ривоятларга кўра, Юнус пайғамбар уч кун давомида китнинг қорнида ётган, шунинг учун Қур- ъони каримда у киши шу лақаб билан аталади. Кейинчалик бу ном одамлар ўртасида кенг тарқалган.
Зуфар — арабча; Зафар исмининг шаклан ўзгаргани.
Зуҳриддин — арабча; Зоҳир исмининг ўзгар- ган шакли; диннинг кўриниши, ошкоралиги де- макдир.
Забаржад — арабча, асл, жуда қимматбаҳо маъ- дан тоши маъносини билдиради.
Завқия — арабча; исмнинг қуйидаги маънола- ри бор:
- хурсандчилик, шодлик;
- лаззат, маза, кайф.
Қиз фарзанд кутилган уйда биринчи маъно кўзда тутилган бўлса керак.
Зайнаб — арабча; агар чақалоқ дуркун туғилса, шундай исм қўйишган. Пайғамбаримиз Муҳаммад
соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи қизлари шу ном билан аталган.
Замира — арабча; «замир» сўзининг қуйидаги маънолари бор:
- юрак, кўнгил, дил;
- яширинган фикр, мазмун, ўй;
- эгалик (кўрсатиш) олмоши.
Исм биринчи ёки иккинчи маънога нисбатан берилган бўлиши мумкин. Агар биринчи маъно- га нисбат берилган бўлса, унда дилга яқин, кўнгил орзуси деб изоҳласа бўлади. Исм иккинчи маъ- нога нисбат берилган бўлса, ақл билан иш кўруз- чи деб изоҳлаш керак.
Зарифа — арабча; ақлли, фаросатли, покиза, маъ- сума деган маъноларда келади.
Зақро — арабча; ёрқин, равшан, нурли, оқ юзли ёки интилувчи, ҳавас қилувчи маъноларини билди- ради. Бу «Ўзбек исмлари» китобида берилган изоҳ. Аслида Заҳро — гулдек дегани. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кенжа қизлари Фотима бениҳоя гўзал бўлгани учун унга шундай нисбат берилган. Бу исм пгу маънода Зуҳра деб ҳам талаффуз қилинади. Шунга бўлса керак, ўзбек ва тожик оилаларида эги- зак қиз туғилса, Фотима ва Зуҳра деб аталади.
Зеби — форсча; чиройли, гўзал демакдир.
Зиёда — арабча; агар гўдакнинг ортиғи бўлса, ўғил болаларга Ортиқ, Зиёд, қиз болаларга Зиёда
деган исм қўйилган. Бундан ташқари, ҳаммадан зиёда бўлсин, деган ният ҳам бўлиши мумкин.
Зийнат — арабча; безак, уйнинг, хонадоннинг, оиланинг безаги деган маънони англатади.
Зилол — арабча; тиниқ ва муздек сув дегани. Сувдек покиза деган ниятда берилган исм бўлиши керак. Исмнинг Зилола шакли ҳам бор.
Зиннур — арабча; нурли, равшан, чиройли, дил- бар маъноларини беради. Исмнинг Зиннура шакли ҳам учрайди.
Зоҳида — арабча; диндор, тақводор, художўй, мўмина демакдир.
Зубайда — арабча; «зубда» сўзидан олинган бўлиб, бирон нарсанинг яхши томони; сараси; яхши натижаси, хулосаси маъноларига эга. Демак, қиз- ларнинг яхшиси деб изоҳлаш мумкин.
Зулайҳо — арабча; тахминан кичик, кенжа қиз деганидир (исмнинг маъноси тамоман аникданмаган). Баъзилар сирғанчиқ, силлиқ, мулойим деб талқин қил- ганлар. Қуръони каримдаги Юсуф сурасида Юсуф алайҳиссаломга ошиқ бўлиб қолган аёл гарчи Азиз- нинг хотини деб аталса ҳам, халқ ривоятларида у Зу- лайҳо номи билан юритилади. Дурбекнинг машҳур «Юсуф ва Зулайҳо» достони ҳам бор. Бу достонда ривоят қилинишича, бир неча йиллар ўтиб, Азиз ўлиб, Зулайҳо бева қолгач, Юсуф алайҳиссалом унга уйла- нади. Кейинчалик Зулайҳо буткул тақвога берилади.
Зулфи — форсча; аёлларнинг икки чеккасидан тушиб турган соч кокиллари, умуман аёлларнинг сочини билдиради.
Зумрад — форсча; яшил тусли қимматбаҳо тош. Кўзлари кўк туғилган чақалоққа ҳам шундай исм берилади.
Зуҳро — арабча; ёруғ сайёранинг номи. Уни Чўлпон ҳам дейдилар.
Арабча исмлар маъноси
И харфига исмлар маъноси
Иброҳим — қадимий яҳудийча; Таврот ва Ин- жил китобларида Авраам шаклида келган, «хал- қлар отаси» деган маънога эга. Ривоятларга кўра, Иброҳим пайғамбарнинг Исҳоқ ва Исмоил де- ган ўғиллари бўлиб, Исҳоқдан яҳудийлар, Ис- моилдан эса араблар тарқалган.
Идрис — ҳадимий яҳудийча; айнан ўқувчи, ўрга- нувчи демакдир. Тикувчилик, тўқувчилик, хат илми сингари ҳунарлар Идрис пайғамбардан бошланган, деган ривоятлар бор.
Иззат — арабча; ҳурмат маъносида келади.
Икром — арабча; иззат, ҳурмат, эҳтиром, обрў ёки туҳфа маънолари бор.
Илёс — қадимий яҳудийча; айнан «Менинг тан- грим Елияхин (Яҳё)» деганидир. Бу маъно Библия китобидан олинган. Аммо исмнинг истилоҳий маъ- носи бор: Аллоҳнинг кучи, қудрати ёки халқлар- нинг севимлиси, эъзозланган, қадрланган одам. Оби ҳаёт ичиб, мангу тирик юрган Хизрнинг бошқа номи; қуруқликда Хизр бўлиб юрса, сувда Илёс бўлиб, одамларнинг ҳожатини чиқаради, деб фараз қилин- ган. Қуръони каримда ҳам Хизрнинг Мусо алайҳ- иссалом билан учрашгани зикр этилган.
Илҳом — арабча; руҳланиш, жўш уриш; инти- лиш маъноларини билдиради.
Имрон — арабча; тириклик, барҳаётлик де- макдир. Имрон — Биби Марямнинг отаси бўлган. Мусо пайғамбарнинг ҳам отаси Имрон деб ата- лар эди.
Иноят — арабча; хайрихоҳлик, кўмак, эҳсон маъ- ноларини англатади.
Иноғом — арабча; аслида инъом; совға, ҳадя маъ- носида келади.
Инъом — арабча; Иноғом исмининг имловий жиҳатдан тўғри ёзилиши.
Искандар — юнонча; жасур, мард, қўрқмас, до- вюрак ёки муҳофаза қилувчи маънолари бор. «Ис- кандар» сўзи араб тилида саримсоқ маъносини ҳам англатади. Шарқ адабиётида Искандар персонажи жуда машҳур. Аммо бу Искандар Александр Мақ- дунийга алоқаси бўлмай, балки Қуръони каримда зикр этилган Искандар Зулқарнайн (икки шохли Искандар) номига таассуб қилиб берилган. Бу Ис-
кандар одамларни Яъжуж-Маъжуж зулмидан қут- қарган.
Ислом — арабча; мусулмон динининг номи.
Исмат — арабча; поклик, бегуноҳлик, маъсум- лик маъноларида келади.
Исмоил — қадимий яҳудийча; айнан Худо эшитди демакдир. Бу исмнинг тарихи қуйидагича: Иброҳим пайғамбарнинг аёли Сорадан фарзанди йўқ эди. Иб- роҳим алайҳиссалом ҳамиша Аллохдан фарзанд ато этишини сўрарди. Пайғамбарнинг фарзандга бўлган иштиёқини сезган Сора уни ўз жорияси бўлмиш Ҳожарга уйлантириб қўяди ва Аллоҳнинг инояти би- лан Ҳожар ўғил туғади. Шунинг учун ҳам Иброҳим пайғамбар ўғлига «Худо илтижоимни эшитди» маъно- сида Исмоил исмини беради. Исмоил ҳам пайғамбар- лардан бўлиб, унинг номи Қуръони каримда зикр этил- ган. Араб халқининг отаси ҳисобланади. Ривоятларга кўра, у 137 йил умр кўриб, Маккада вафот этган.
Исомиддин — арабча; диннинг тутқичи, мадади, кўмаги маъноларини англатади.
Исроил — қадимий яҳудийча; яҳудий тилидаги Израил сўзининг арабча талаффузи. Аллоҳ йўли- да курашувчи демакдир.
Исҳоқ — ҳадимий яҳудийча; кулади маъносида келади. Бу исмнинг тарихи қуйидагича: фаришта Жаброил Иброҳим пайғамбар билан унинг хотини Сорага фарзанд кўриш хабарини олиб келади. Шун-
да Иброҳим пайғамбар 100 ёшда, Сора 90 ёшда эди. чоқ бошида овқат тайёрлаётган Сора икки юзига шапатилаб роса кулади. «Энди қариган чоғимда ту- ғаманми?!» дейди. Аммо Худонинг ваҳийси тўғри эди, Сора ўғил кўради ва яна ваҳий билан унинг исми Исҳоқ бўлади. Исҳоқ Қуръони каримга кўра, Иброҳим алайҳиссаломнинг иккинчи ўғли, Библи- яга кўра, биринчисидир. Мантиқий жиҳатдан олиб қараганда, Қуръондаги гап тўғри.
Ифтихор — арабча; фахр, ғурур деганидир.
Ихтиёриддин — арабча; диннинг иродаси маъ- носини беради. Исмнинг Ихтиёр шакли ҳам бор.
Иқболиддин — арабча; дин иқболи демакдир.
Ибодат — арабча; доимо тақво билан шуғулла- нувчи, Аллоҳга сиғинувчи маъноларини англатади.
Ижоза — арабча; «ижоз» сўзидан мўъжиза де- ган маънони тушуниш мумкин. Чақалоқнинг ба- данида қандайдир ортиқча, ғалати белгилар кўринса, шундай исм берилиш одати бор. Исмнинг Ижозат шакли ҳам учрайди.
Инобат — арабча; Аллоҳ илтижоларни қабул қилиб берган қизалоқ демакдир.
Ирода — арабча; бу исмни турлича талқин қилиш мумкин: чидамли, тоқатли; Аллоҳнинг иродаси ва муруввати билан берилган фарзанд; ота-онанинг орзуси ва тилаги.
Исмигул — арабча-форсча; яъни, бу қизалоқ- нинг исми гул, деган маънони беради.
Иқболой — арабча-ўзбекча; бахт, саодат; омад, порлоқ келажак деган маъноларни билдиради. Ис- мнинг Иқболхон деган шакли ҳам бор.
Иқлим — арабча; бу исмни ҳар қандай шароитга чидамли, деб талқин қилиш мумкин. Исмнинг Иқли- ма, Иқлимбиби, Икдимбувиш деган шакллари ҳам бор.
исмлар маъноси кизларники исломий
Й харфига исмлар маъноси
Йўлдошмуҳаммад — ўзбекча-арабча; Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлдош бўлсин, де- ган ниятда қўйилган исм.
Йигитали — туғилган чақалоқ ҳақиқий эркак бўлсин, деган ниятда қўйилган бўлиши мумкин.
К харфига исмлар маъноси
Кабир — арабча; улуғ, улкан маъноларида келади.
Камол — арабча; етук, мукаммал, нуқсонсиз маъ- ноларига эга.
Киромиддин — арабча; диннинг саховати, ка- рами деган маъноларни беради.
Козим — арабча; сабрли, чидамли, вазмин; ғазаб- дан ўзини тия оладиган деган маънолар англаши- лади.
Комил — арабча; мукаммал, бенуқсон, етук де- макдир.
Комрон — форсча; бахтли, саодатли; мақсадига эришувчи; ҳоким, ҳукмронлик қилувчи маънола- рига эга.
Кавсар — арабча; жаннатдаги булоқдан оқув- чи сув. Ривоятларга кўра, маҳшар кунида Пайғ- амбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васал- лам мўминларни шу булоқ сувидан қондирар эканлар. Бинобарин, исмнинг маъноси кенг: фа- ровонлик, оби ҳаёт, мўл-кўллик, раҳм-шафқат, шифобахшлик.
Камола — арабча; етук, баркамол демакдир. Ис- мнинг Камолия деган шакли ҳам бор. ғил болаларга Камол, Камолиддин деган исмлар берилади.
Кимё — арабча; қимматбаҳо нарсалар; камёб, ноёб, нодир, тенгсиз маънолари назарда тутилган. Исмнинг шакллари: Кимёбиби, Кимёхон, Кимёой.
Комила — арабча; етук, мукаммал; зукко деган маъноларни беради.
Кумуш — ўзбекча; форслар нуқра дейдиган маъ- данни ўзбек тилида кумуш дейишади. Бу исм ўзбек оилаларида кенг тарқалган. Айниқса, Абдулла Қоди- рийнинг «ткан кунлар» романи кенг тарқалгач, кўпгина туғилган қизларга Кумуш деб исм берил- ган.
исмлар ва маъноси
Л харфига исмлар маъноси
Лазиз — арабча; ёқимтой, ширин бола демак- дир.
Латиф — арабча; пок, покиза; мулойим, меҳри- бон деган маъноларда келади. Латиф Аллоҳ таоло- нинг гўзал сифатларидан биридир.
Лутфиддин — арабча; диннинг илтифоти, мар- ҳамати маъноларини беради. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Лутфиали, Лутфиёр, Лутфий (зиё- ли оилаларда шоир Лутфийга таассубан қўйилган исм), Лутфираҳмон, Лутфираҳим, Лутфиҳақ, Лут- фулло.
Луқмон — арабча-юнонча; билимдон, доно де- макдир. Луқмон номи Қуръони каримда ҳам зикр этилган ва алоҳида Луқмон сураси ҳам бор. У та- риҳда Луқмони ҳаким деб шуҳрат топган ҳаба- ший табиб эди. Уламолар унинг пайғамбар ёки валий экани ҳақида бир фикрга кела олмаганлар. Чунки на Қуръонда, на ҳадисда у ҳақда аниқ маъ- лумотлар учрамайди. Фақат Қуръонда унинг ўз ўғлига қилган насиҳатлари келтирилган.
Лаззат — арабча; келажакда ҳаёти ҳузур-ҳало- ватли бўлсин, деган ниятда берилган исм. Лазиза исми ҳам шу исмнинг шаклларидан бири.
Лазокат — арабча; Назокат исми ўзбек тилида кўпинча шунДай талаффуз ҳам этилади.
Лайли — арабча; тун орасида турилган чақалоққа шундай исм берилган. Ёки исм қадимий яҳудий тили- даги лилия (сафсангул)дан олинган бўлиши мумкин.
Латифа — арабча; бу исмнинг адабиётдаги лати- фа (анекдот) жанрига алоқаси йўқ, «латиф» сўзидан олинган бўлиб, нафис, покиза, мулойим деганидир. Латофат исми ҳам шу исмнинг шаклларидан бирй.
Лаъли — арабча; энг қимматбаҳо маъдан тош. Демак, лаълидек қадрли бўлсин, деган ниятда бе- рилган исм.
Лобар — арабча; гўзал, келишган, ёқимтой, кўркам деган маъноларга эга. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Лобаржон, Лобарой, Лобархон.
Лола — форсча; гулнинг номи. Бу исм ўзбек ва тожик оилаларида кенг тарқалган.
Лутфи — арабча; илтифот, назокат, нафосат маъ- ноларида келади. Исмнинг Лутфинисо, Лутфия шакллари бор.
исмлар маъноси угил болалар
М харфига исмлар маъноси
Мавлон — арабча; устоз, валенеъмат деган маъ- ноларни билдиради. Аллоҳ таолонинг гўзал сифат- ларидан бири саналади.
Мажид — арабча; атоқли, шуҳратли, донгдор демакдир. Аллоҳ таолонинг гўзал сифатларидан бири.
Малик — арабча; подшоҳ, ҳоким, қирол маъно- ларини беради. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг гўзал си- фатларидан бири ҳисобланади.
Мангуберди — ўзбекча; мангуликка, боқийлик- ка дахлдор маъноларида келади. Машҳур саркарда Жалолиддин Мангубердига нисбат берилган бўли- ши мумкин.
Мансур — арабча; устун турувчи, ғолиб, му- заффар деган маъноларни англатади. Бу исмнинг Абдулмансур деган шакли ҳам бор. Абдулмансур Амир Темурнинг лақаби бўлган.
Марди — форсча; ботир, мард, довюрак демак- дир.
Масъуд — арабча; бахтли, бахтиёр, саодатманд маъноларини беради.
Махдум — арабча; дин йўлида хизмат қилувчи; мартабали, обрўли деган маъноларга эга. Исмнинг Маҳзум шакли ҳам учрайди.
Махсум — арабча; Маъсум исмининг талаффуз- даги шакли; пок, покиза, соф, гуноҳсиз маънола- рида келади.
Махтум — арабча; муҳрланган, мустаҳкамлан- ган демакдир. Исмнинг Махтумқули (машҳур т^ф- кман шоирига нисбат берилган бўлиши мумкин), Махтумберди, Махтумқилич, Махтумкелди шакл- лари ҳам учрайди.
Маъмун — арабча; омонда, ҳимоя остидаги, ҳимояга олинган маъноларини англатади. Ғазна- вийлар сулоласининг ҳукмдорларидан бири, Бе- руний замонида фаолият олиб борган маърифат- парвар подшоҳ Маъмуннинг исми ҳам шундай бўлган.
Маъмур — арабча; бу исмнинг қуйидаги маъ- нолари бор:
- бирон ишга буюрилган киши;
- обод.
Исмни қайси маънода қўллашса ҳам, яхшилик нияти англашилади.
Маъруф — арабча; қуйидаги маънолар англа- шилади:
- таниқли, машҳур;
- ақлга мувофиқ, шароитга мос ва мақбул ҳисоб- ланган феъл-ҳаракат.
Кунботар пайтида туғилган болага ҳам шундай исм қўйилган.
Машраб — арабча; хосият, табиат, хулқ, одат, хислат, майл, равиш маъноларида келади. Машҳур тасаввуф шоири Бобораҳим Машрабнинг номи би- лан ҳам боғлиқ.
Мақсад — арабча; исталган, орзу қилинган де- макдир.
Маҳдум — арабча; жаноб, хўжа, аслзода, дин илмининг билимдони, диний пешво маъноларини билдиради.
Маҳкам — арабча; мустаҳкам, қаттиқ демак- дир. Жони қаттиқ маъносида қўлланилади.
Маҳмуд — арабча; мақталган, мақтовга сазовор деган маъноларни англатади. Пайғамбаримиз Му- ҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатла- ридан бири.
Меҳмон — форсча; янги меҳмон (фарзанд) маъ- носида бўлса керак. Меҳмонга борганда туғилган болаларга ҳам шундай исм берилган.
Меҳриддин — арабча; дин шарофати билан эри- шилган бола деб изоҳлаш мумкин.
Мизроб — форсча; нохун демакдир. Исмнинг Музробиддин деган шакли ҳам бор, буни дин ноху- ни, яъни динни шарҳловчи деб изоҳлаш мумкин.
Минҳожиддин — арабча; диннинг равшан, ёруғ йўли.
Миразиз — арабча; иззатли мансабдор, амир демакдир.
Мирза — форсча; котиб; илмли маъносини бе- ради. тмишдаги ҳукмдорлар саройида мирзалик энг катта мансаб ҳисобланган.
Мубашшир — арабча; башорат қилувчи дегани.
Музаффар — арабча; ғолиб маъносида келади.
Музроб — форсча; Мизроб исмининг ўзгаргани.
Мунзир — арабча; бу ном Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан бири бўлиб, маъноси огоҳлантирувчи демакдир.
Мурод — арабча; мақсад, талаб маъноларига эга.
Муртазо — арабча; танланган, сайланган, суюк- ли, қадрли деган маъноларни англатади. Бу ном ҳаз- рат Алининг сифатларидан бири бўлган.
Муслим — арабча; Ислом динига бўйсунган, му- сулмон, тақводор маъноларини билдиради.
Мусо — қадимий яҳудийча; яҳудийлар пайғам- бари Моше номининг араб тилидаги талаффузи шундай. Маъноси турлича: қадимий миср тилида бола, чақалоқ, яҳудий тилида сувдан топилган ёки тортиб олинган, араб тилида устара, поки дегани.
Мустафо — арабча; танланган, саралаб олинган деган маънода қўлланилади. Бу ном Муҳаммад сол- лаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан бири.
Мусулмон — арабча; Ислом динига бўйсунган, эътиқод қилган, художўй демакдир.
Мутал — арабча; Муталлиб исмининг қисқар- тирилгани; изловчи, ахтарувчи ёки талаб этилган маъноларида келади. Исмнинг Муталлим деган шакли ҳам бор.
Мухлисиддин — арабча; диннинг ихлосман- ди, динга содиқ; тақводор, художўй маънолари- га эга.
Мухтор — арабча; мустақил, эркин дегани.
Муқанна — арабча; ниқобдор маъносини бера- ди. Маълум белги ёки парда билан туғилган болага шундай исм қўйиш одат бўлган.
Муҳаммад — арабча; мақтовга лойиқ демакдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак исмлари шундай бўлган. Бу исмнинг қуй- идаги шакллари бор: Муҳаммадазиз, Муҳаммада- зим, Муҳаммадайюб, Муҳаммадакбар, Муҳаммада-. ли, Муҳаммадамин, Муҳаммаданвар, Муҳаммадаф- зал, Муҳаммадасад, Муҳаммадаъзам, Муҳаммадаъ- ло, Муҳаммадаълам, Муҳаммадшариф, Муҳамма- даҳмад, Муҳаммадбакир, Муҳаммадбек, Муҳаммад- бобо, Муҳаммадбоқи, Муҳаммадбўри, Муҳаммад- бобур, Муҳаммадвали, Муҳаммадвафо, Муҳаммад- дарвеш, Муҳаммаддин, Муҳаммаддўст, Муҳамма- дёр, Муҳаммадёқуб, Муҳаммаджалил, Муҳаммад- жамил, Муҳаммаджума, Муҳаммадзакий, Муҳам- мадзамон, Муҳаммадзариф, Муҳаммадзиё, Муҳам- мадзиёд, Муҳаммадзикир, Муҳаммадзокир, Муҳам- мадзоҳид, Муҳаммадзоҳир, Муҳаммадзулун, Муҳам- мадзуннун, Муҳаммадзуҳур, Муҳаммади, Муҳам- мадиброҳим, Муҳаммадикром, Муҳаммадислом, Муҳаммадисмоил, Муҳаммадисо, Муҳаммадисро- ил, Муҳаммадисҳоқ, Муҳаммадйўлдош, Муҳаммад- кабир, Муҳаммадкамол, Муҳаммадкарим, Муҳам- мадкомил, Муҳаммадлатиф, Муҳаммадмажид, Му- ҳаммадмахдум, Муҳаммадмансур, Муҳаммадмахсум, Муҳаммадмирза, Муҳаммадмурод, Муҳаммадмусо, Муҳаммадмустафо, Муҳаммадмуҳсин, Муҳаммад- мўмин, Муҳаммаднаби, Муҳаммаднодир, Муҳам- маднозим, Муҳаммадносир, Муҳаммаднур, Муҳам- мадодил, Муҳаммадориф, Муҳаммадосим, Муҳам- мадоқил, Муҳаммадражаб, Муҳаммадрасул, Муҳам- мадрауф, Муҳаммадрафиқ, Муҳаммадрашид, Му- ҳаммадраҳим, Муҳаммадризо, Муҳаммадрозиқ, Муҳаммадрўзи, Муҳаммадсаид, Муҳаммадсалим, Муҳаммадсиддиқ, Муҳаммадсодиқ, Муҳаммадсоиб, Муҳаммадсоли, Муҳаммадсолиҳ, Муҳаммадфозил, Муҳаммадхалил, Муҳаммадшокир, Муҳаммадюсуф, Муҳаммадқобил, Муҳаммадқодир ва ҳоказо.
Муҳиддин — арабча; динни қўлловчи, жонлан- тирувчи, динга гўзаллик, нафосат бахш этувчи маъ- носида келади. Исмнинг Муҳиддинқори, Шомуҳид- дин, Мирмуҳиддин сингари шакллари ҳам бор.
Муҳсин — арабча; карамли, марҳаматли, меҳ- рибон деган маъноларни билдиради.
Мўмин — арабча; динни тил ва дил билан иқрор қилувчи дегани. Мўмин Аллоҳ таолонинг гўзал си- фатларидан бири.
Мавжуда — арабча; агар гўдак нозикроқ туғил- ган бўлса, яшаб кетсин, деган маънода шундай исм берилади.
Мавлуда — арабча; Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳаррам ойининг душанба кунида ту- зз
ғилганлар. Агар чақалоқ шу ойда туғилган бўлса, Мавлуда исми қўйилган.
Майса — форсча; ердан табиий равишда кўка- риб чиқадиган ўт. Эҳтимол, баҳорнинг бошла- нишида, майсалар кўкара бошлаганда туғилган қизга шундай исм берилгандир. Балки майсадек нозик, ёш, навқирон бўлсин, деган ният ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин.
Макнуна — арабча; яширин, беркинган маъно- ларига эга. Исмнинг истилоҳий маъносини ҳаёли, андишали, камтар деб изоҳлаш мумкин. Макнуна Қўқон хонлиги саройида яшаб, ижод қилган Но- дирабегимнинг тахаллуси ҳам бўлган.
Мактуба — арабча; баъзи оилаларда шундай исм берилади, аммо исмнинг маъноси тушунарсиз. Би- нобарин, хат маъноси билан исм қўйиш ғалати.
Малика — арабча; қиролича демакдир.
Мамлакат — арабча; диёр, ватан; мулк маъно- ларини англатади. Эҳтимол, бойвучча қиз бўлсин, деган ниятда берилган исмдир.
Манзура — арабча; ҳусни ахлоқи билан элга манзур бўлсин, деган ниятда берилган исм.
Маржон — форсча; марварид тизимини англа- тади. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Маржона, Маржонбека, Маржонбиби, Маржонгул, Маржон- қиз.
Марзия — арабча; мақбул, эътиборга лойиқ де- макдир. Исмнинг Марзи деган шакли ҳам бор.
Мария — крдимий яҳудийча; устун турувчи маъ- носини беради. Биби Марямнинг номи. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир завжалари ҳам шу ном билан аталган.
Марғуба — арабча; қўмсалган, исталган, суюк- ли, қадрли деган маъноларни англатади.
Марҳабо — арабча; оилада узоқ вақт кутилган қизга шундай исм қўйилади.
Марҳамат — арабча; Аллоҳнинг лутфу илтифо- ти маъносида берилган исм.
Масрура — арабча; қувноқ, шодон, бахтиёр де- ган маъноларга эга.
Мастон — арабча; жозибали, мафтункор, дил- каш демакдир. Исмнинг Мастона, Мастонбиби, Ма- стонча шакллари ҳам бор.
Мастура — арабча; айнан беркитилган, яши- ринган, пардали деган маъноларни беради. Исмни истилоҳий маънода иффатли деб изоҳлаш мумкин.
Масъуда — арабча; бахтли, саодатманд дегани. Исмнинг Масъудбахт деган шакли ҳам бор. Бу ис- мни ёзишда кўпинча хатоликка йўл қўйиб, Маъсуда деб ёзадиларки, бундай ёзилганда маъно чиқмайди.
Матлуба — арабча; илтижо билан эришилган, орзу қилинган маънолари тушунилади.
Матонат — арабча; Ирода исмининг бошқача шакли.
Мафтуна — арабча; мафтун этувчи, завқланти- рувчи чирой маъноларига эга.
Махсума — арабча; соф, покиза, гуноҳсиз де- макдир.
Маъмура — арабча; маъмурлик сўзидан олин- ган, фаровонлик деб изоҳлаш мумкин.
Маъсума — арабча; покиза, гуноҳсиз, бокира маъноларини беради.
Машкура — арабча; шукр сўзидан олинган. Шукр қилувчи, шукрона айтувчи деган маънолар- ни англатади.
Машҳура — арабча; таниқли, обрў-эътиборли бўлсин деган ниятда бериладиган исм.
Маҳбуба — арабча; дўст демакдир.
Маҳдия — арабча; тўғри йўл деган маънони билдиради.
Маҳзуна — арабча; дардли, қайғули, ғамли маъ- ноларига эга. Аммо бу исмнинг кенгроқ тарқали- шига сабаб бор: Нодирабегим ва Увайсий даврла- рида Қўқон адабий муҳитида Маҳзуна тахаллусли
ismlar manosi
п харфига исмлар маъноси
шоира ҳам бўлган. Унинг шеърлари кам сақланган бўлса-да, аммо номи халқ орасида машҳур.
Маҳина — форсча; ойдек сулув деган маънони беради. Исмнинг шакллари қуйидагилар: Маҳин- бону, Маҳингул, Маҳинора.
Маҳлиё — арабча; жозибали, жозибадор маъ- ноларида келади.
Маҳмуда — арабча; мақтовли, эъзозли маъно- сида ишлатилади. Исмнинг Маҳмуза деган шакли ҳам бор.
Моҳира — арабча; истеъдодли, уддабурро, чақ- қон деган маъноларни ифодалайди.
Муаззам — арабча; катта, улуғ демакдир. Исмнинг Муаззама деган шакли ҳам бор.
Мубина — арабча; очиқ, равшан; жозибали ҳам- дир.
Муборак — арабча; эҳтимол, онаси ҳомиладор- лик пайтида дуо олган ва Муборак исмини қўйган бўлиши мумкин. Исмнинг Мубора шакли ҳам уч- райди.
Музайяна — арабча; безанган, зийнатланган, ораста маъноларини англатади.
Мукаррама — арабча; иззат ва ҳурмат соҳиба- си деган маъноларда қўлланилади.
Мултажиба — арабча; нурли, ёрқин, равшан демакдир.
Мунаввара — арабча; Мултажиба исмининг ай- нан маъносини бунга ҳам ишлатса бўлади.
Муниба — арабча; тўғри йўлга кирувчи, яъни Аллоҳ таоло йўлидан юрувчи маъноларини билдиради.
Мунира — арабча; нурли, равшан деган маъно- ларни ифодалайди.
Мунис — арабча; дўст, ўртоқ, сирдош деган маъно- ларда келади. Исмнинг Муниса деган шакли ҳам бор.
Муножот — арабча; узоқ йиллар мобайнида фар- занд кутган оилаларда шундай исм берилади.
Мурувват — арабча; меҳрли, шафқатли маъно- сини беради.
Муршида — арабча; тўғри йўлдан борувчи, ху- дожўй, тақводор демакдир.
Мусаллам — арабча; сидқидил, итоаткор; ёввош маъноларини ифодалайди. Исмнинг Мусаллама де- ган шакли ҳам бор.
Муслима — арабча; мусулмон, художўй, тақво- дор, ёлғиз Аллоҳга сиғинувчи маъноларида келади.
Мухлиса — арабча; ҳаётда ихлос билан яшасин, деган ниятда бериладиган исм.
Муштарий — арабча; Юпитер сайёрасининг номи, уни Нептун деб ҳам атайдилар.
Мушфиқа — арабча; меҳрибон, шафқатли де- макдир.
Муяссар — арабча; Аллоҳ таоло ато этган фар- зандни ифодалаб ёки ҳаётда кўп нарсага эришсин, деган ниятда бериладиган исм.
Муқаддам — арабча; олдинда борувчи, пешво бўлишини истаб ёки тўнғич фарзандга берилади- ган исм.
Муқаддас — арабча; табаррук, азиз бўлсин, деб ёки муқаддас қадамжоларни зиёрат қилгандан кейин туғилган гўдакка бериладиган исм.
Муҳаббат — арабча; бу исмнинг берилиш саба- би икки севишган қалбга боғлиқ бўлса керак.
Муҳайё — арабча; илтижоларимизни Аллоҳ ҳозир қилди, деган маънода бериладиган исм.
Муҳибнисо — арабча; дўст, қадрдон демак ,\ир. Исмнинг ушбу шакллари бор: Муҳиба, Муҳибби- би, Муҳибжаҳон, Муҳибжамол.
Муҳима — арабча; оилада муштоқ бўлиб кутил- ган фарзандга пгундай исм бериш мумкин.
Муҳсина — арабча; меҳрибон, яхшиликлар қилувчи, раҳмдил маъноларида келади.
Муҳтарам — арабча; ҳурматли, қадрли, юксак эъзозга сазовор маъноларини ифодалайди. Исмнинг Муҳтарама деган шакли ҳам бор.
Мўмина — арабча; шариат қоидаларига биноан яшайдиган, тақводор дегани. Исмнинг Мўминнисо деган шакли ҳам бор.
Мўътабар — арабча; ҳурматли, азиз деган маъ- ноларни англатади. Талаффузда Мухтабар деб ҳам истеъмол қилинади.
Мўътила — арабча; ато қилинган, туҳфа, бахшан- да, инъом этилган деган маъноларни ифодалаб, узоқ вақт фарзанд кутган оилаларда шундай исм берилади.
ismlar manosi kitobi
Н харфига исмлар маъноси
Наби — арабча; пайғамбар, Аллоҳнинг элчиси назарда тутилади.
Наврўз — форсча; қадимий исмлардан бири. Наврўз кунида туғилган гўдакларга шундай исм қўйиш одати учрайди.
Назар — арабча; Аллоҳ ёки авлиёлар назари би- лан туғилган бола демакдир.
Назир — арабча; огоҳ қилгувчи, азоблардан огоҳ- лантирувчи маъносида келади. Бу ном Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларидан бири. Ёки кимгадир назир қилинган маъносида ҳам бўлиши мумкин.
Назрулло — арабча; Аллоҳга назир қилинган, садақа қилинган бола дегани.
Наим — арабча; бахтли, омадли, саодатманд маъ- ноларини беради.
Намоз — форсча; эҳтимол, ибодат пайтида ту- ғилган болага шундай исм қўйилгандир ёки ху- дожўй бўлсин, деган маънода ҳам берилган бўли- ши мумкин.
Наримон — арабча; эҳтимол, нурииймондир.
Насим — арабча; енгил шабада, тонг шамоли маъноларини ифодалайди.
Насриддин — арабча; диннинг ғолиблиги, дин- нинг зафари деган маъноларни англатади. Бу ис- мнинг Насрулло деган шакли ҳам бор.
Неъмат — арабча; насибали, ризқ-рўзли демакдир.
Низом — арабча; тартибли, интизомли деганидир.
Нишон — форсча; баданида бирон белги билан туғилган ёки отаси ё онасидан ёдгорлик бўлиб қол- ган болага шундай исм берилган.
Нодим — арабча; ҳамдам, ҳамсуҳбат, дўст маъ- ноларига эга.
Нодир — арабча; камёб, ноёб, бебаҳо, тенгсиз деган маъноларни англатади.
Нозим — арабча; тартибга келтирувчи, тартиб- га солувчи ёки шоир маъноларида келади.
Ноиб — арабча; ўринбосар, кўмакчи, ёрдамчи маънолари англашилади.
Носир — арабча; кўмакчи, ёрдамчи ёки ғолиб, музаффар деган маъноларни билдиради. Бу ном Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифат- ларидан бири.
Нусрат — арабча; ғолиб, музаффар демакдир.
Нуъмон — яҳудийча; илтифот, мурувват, лутф, меҳр маъноларига эга.
Нуҳ — яҳудийча; аслида Нуҳо — ақл, хирад, зеҳн демакдир. Бу ном Нуҳ пайғамбарнинг лақаби бўлган. Унинг асл исми Сакиб ёки Сокиб (арабча) бўлиб, қўймоқ, тўлмоқ деганидир. Бу исмнинг Нуҳиддин деган шакли ҳам бор. Маъноси динни тўлдирмоқ деб шарҳланади.
Навбаҳор — форсча; илк баҳор назарда тутила- ди. Ёки кўкламнинг бошланиш пайтида туғилган гўдакка шу ном берилади.
Назира — арабча; бахшида демакдир. Исм маъ- носи халқ орасидаги ирим ва эътиқодларга боғлиқ, бинобарин баъзи оилаларда Худо бизга фарзанд берса, фалончи авлиёга назир қиламиз, деган ваъ- да бўлади ва нгунинг учун ҳам аҳдни бажариш учун шундай исм қўйилади. Маълум ёшга етгач, ўша
сиғинилган авлиё ёки шайхнинг дуоси билан гўдак назирлик (бахшандалик)дан озод бўлади.
Назокат — арабча; латофатлилик, нозиклик, ла- тифлик маъноларида келади.
Наима — арабча; иқболи баланд, саодатманд деган маъноларни англатади. Агар исм тутуқ бел- гиси билан (Наъима деб) ёзилса, у ҳолда маъно- си жаннат бўлади.
Наргиз — форсча-юнонча; аслида Наргис. Юнон- лар бўтагулни наргис деганлар. Талаффузда «с» ҳарфи «з» ҳарфига айланган. Исмнинг Наргиза деган шакли ҳам бор.
Насиба — арабча; Аллоҳ берган насиба ёки ризқ- рўзли маъносида ишлатилади.
Нафиса — арабча; нозик, хуштабиат демакдир. Исмнинг Нафосат деган шакли ҳам бор.
Нигина — форсча; узук деганидир. Бу исмни изоҳлашда шундай талқинга йўл қўйиш мумкин: аёлларнинг бармоқларидан, билакларидан узук туш- майди; онасига ҳамроҳ бўлсин, деган ниятда бери- ладиган исм бўлиши керак.
Нигор — форсча; расм, сурат, тасвир; гўзал маъ- ноларига эга.
Нилуфар — форсча; савсан маъносини беради. Сув юзасида юрган нилуфар ғоятда чиройли. Со-
ҳибжамол қиз бўлсин, деган ниятда бериладиган исм.
Нишонбиби — форсча-ҳиндча; бирон нишон би- лан туғилган гўдакка шундай исм бериш мумкин.
Ниҳол — форсча; ўсувчи, яшовчи деган маъно- ларни ифодалайди.
Нодира — арабча; тенгсиз, ноёб демакдир. Ис- мнинг Нодирабегим, Нодирабека, Нодирабиби, Но- дирабону, Нодиргул, Нодиртож каби шакллари бор.
Ноила — арабча; Аллоҳга илтижо қилингандан кейин марҳамат қилинган фарзандга шундай исм берилади.
ismlar manosi qizlar
О харфига исмлар маъноси
Обид — арабча; тоат-ибодат қилувчи, тақводор демакдир.
Одил — арабча; ҳақгўй, адолатли, инсофли, тўғри, ҳалол маъноларида келади.
Одина — форсча; жума куни туғилган болага шундай исм қўйиш расм бўлган.
Озод — форсча; эркин, ҳур, холи деган маъно- ларга эга.
Оламгир — арабча-форсча; Жаҳонгир исмининг узгача шакли. Олам сўзи билан бошланадиган ис-
мларнинг шакллари қуйидагилар: Оламиддин, Олам- назар.
Олим — арабча; билимли, билимдон, донишманд маъноларини беради.
Оллоёр — арабча-форсча; Аллоҳга дўст, Аллоҳ қўлласин, деган маъноларда қўлланилади.
Омон — арабча; омон бўлувчи, нажот топувчи маъноларига эга.
Ориф — арабча; билимдон, ақлли, доно ёки ху- дожўй.
Осим — арабча; қўриқланган, ҳимояланган, му- ҳофаза қилинган, хавфсиз маъноларини беради.
Офоқ — арабча-ҳиндча; айнан уфқ демакдир. Исмнинг Офоқхўжа деган шакли ҳам бор.
Охун, Охунд — форсча; мулла, муаллим, устоз; туркман тилида ака, оға деган маъноларда келади.
Оқил — арабча; фаҳм-фаросатли, ақлли, доно маъноларига эга.
Обида — арабча; тақводор, художўй деган маъ- ноларни беради.
Озода — форсча; кўп манбаларда бу исмни эр- кин, ҳур деб талқин қиладилар. Агар фақат ўғил болаларга нисбатан бу исм берилса, айтилган маъ-
но тўғри. Аммо қиз болага қўйилса, икки маънода тушунмоқ керак: эркин, ҳур; саришта, озода.
Ойша — арабча; яшовчи, барҳаёт, жони қатгиқ маънолари англашилади. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан бирининг исми Ойша бўлган.
Олима — арабча; билимдон бўлсин, деган ниятда берилган исм. Исмнинг Олимтилла деган шакли ҳам бор.
Олмос — форсча; энг қимматбаҳо безак, демак, оиланинг безаги бўлсин, деган ниятда қўйилади.
Олтинбиби — ўзбекча-ҳиндча; эҳтимол, гўдак сариқ туғилгани учун шундай исм берилар.
Осиё — форсча; айнан тегирмон демакдир. Эҳти- мол, тегирмон тошидек мустаҳкам бўлсин, деган ниятда бериладиган исмдир. Ҳар эҳтимолга қарши Осия ҳам бўлиши мумкин. Осия — ўзини Худо деб атаган Фиръавннинг хотини, Мусо пайғамбарни тарбиялаган аёл, сарой хоними бўлган.
Офтоб — форсча; ҳамиша офтобдек чарақлаб турсин, деган ниятда бериладиган исм.
Оқила — арабча; ақлли, фаросатли, доно дега- нидир.
Оҳиста — форсча; умри тинч, сокин ўтсин, де- ган маънода қўйиладиган исм.
ismlar manosi o zbek
П харфига исмлар маъноси
Паём — форсча; хабар, дарак; истилоҳий маъ- нода хабардор, хабар берувчи демакдир. Пайғом исми ҳам шу маънони англатади.
Парда — форсча; ўз пардаси (кўйлаги) билан туғилган болага пгундай исм берилган.
Парпи — форсча; аслида фарфи — нафис, му- лойим, юмшоқ табиатли деган маъноларни беради. Парпи деган доривор ўсимлик ҳам бор.
Партов — форсча; асди партав; нурли, нур сочувчи.
Паҳлавон — форсча; аслида «паҳлу» сўзидан олинган, ён, биқин, қанот маъноларини англатади. Истилоҳий маъноси зўр, кучли, қудратли; лашкар бошлиғи демакдир.
Поён — форсча; қатор қиз туғилгандан кейин туғилган ўғилга берилган исм. Эҳтимол, кенжа бо- ладир.
Полвон — форсча; «Паҳлавошшинг ўзбекча та- лаффузи; кучли, қудратли, баҳодир маъноларини беради.
Порсо — форсча; ёмон ишлардан сақланувчи, ўзини тиювчи, тақводор, художўй демакдир.
Пўлат — форсча; маъноси тушунарли, мустаҳ- кам маъдан номи.
Пайкар — форсча; айнан бадан, гавда, қомат, сум- бат маъноларини ифодалайди. Пари пайкар деганда паридек келишган, чиройли деб тушунилади.
Пардагул — форсча; ўз пардаси билан туғилган гўдакка шундай исм берилади.
Пари — форсча; гўзал дегани.
Парча — форсча; парчақора, парчачавдар, пар- чаюз, парчабургут, лақайпарча деган уруғлар бор, шу уруғларга мансуб гўдак бўлса керак. Исмнинг Парчаой, Парчин, Ойпарча, Парчахол, Парчиной шакллари бор.
Покиза — форсча; Маъсума исмига қаранг.
Попук — форсча; чиройли, ширин маънолари- * ни билдиради. Исмнинг Ойпопук деган шакли ҳам бор.
Пошша — форсча; бу исм «подшоҳ» ёки «пошо» сўзларидан олинган. Подшоҳ — юрт эгаси, раҳба- ри, пошо — турк тилида генерал дегани. Қайси маъно исм учун танланса ҳам фарқи йўқ.
Р
Раббимқул — арабча-ўзбекча; Аллоҳнинг қули, бандаси деган маъноларни англатади.
Равшан — форсча; ёруғ, шуълали; тиниқ, беғу- бор; ғамсиз маъноларини ифодалайди.
48
Ражаб — арабча; ҳижрий йилнинг ражаб (тўртинчи) ойида туғилган болага шундай исм бе- рилган.
Раззоқ — арабча; ризқ берувчи демакдир. Бу исмни шундай қўйиш ярамайди. Ундан кўра қуйи- даги шаклларидан фойдаланиш керак: Абдураззоқ, Раззоқберди, Раззоқберган, Раззоққул.
Рамазон — арабча; қамарий йил ҳисоби бўйи- ча тўққизинчи ойда туғилган болага шундай исм берилади.
Рамз — арабча; белги, ишора; тимсол маънола- рини билдиради. Рамзиддин, Рамзулло деган шакл- лари бор.
Рауф — арабча; мулойим, шафқатли, раҳмдил деган маъноларга эга. Бу исмнинг Абдурауф деган шакли ҳам бор.
Рафиқ — арабча; дўст, ҳамдам маъноларини бе- ради.
Рашид — арабча; тўғри йўлдан юрувчи демакдир.
Раҳим — арабча; меҳрибон, марҳаматли маъно- ларини ифодалайди. Аллоҳ таолонинг гўзал исм- сифатларидан бири. Аммо бачадонни ҳам раҳим дейдилар.
Раҳмат — арабча; бу исм ҳам меҳрибон, марҳ- аматли деган маъноларни беради.
Раҳмон — арабча; ўта меҳрибон деганидир. Аллоҳ таолонинг гўзал исм-сифатларидан бири.
Рифъат — арабча; улуғлик, юксаклик маънола- рини ифодалайди.
Рихситилла — арабча-форсча; тилладек қиммат- ли, қадрли деган маъноларда келади.
Руслан — форсча; арслон демакдир.
Рустам — паҳлавийча; «Авесто»даги Раодастан сўзидан олинган бўлиб, улкан гавдали, қудратли, довюрак, баҳодир маъноларини билдиради. Абулқ- осим Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сидаги Зол ўгли Рустамнинг номи. Бу сўзнинг иккинчи маъноси «қутулдим» деганидир. «Шоҳнома»да баён қили- нишича, она Рустамни туғаётганда бениҳоя қий- налган. Чақалоқ туғилгач, рустам, дейди беҳолла- ниб. Чақалоқ жуда улкан туғилган экан.
Руҳиддин — арабча; диннинг руҳи деган маъ- ноларни англатади. Исмнинг Руҳулло (Руҳуллоҳ) деган шакли ҳам бор.
Равза — арабча; бу исмнинг қуйидаги маънола- ри бор:
- боғ, гулбоғ;
- жаннат;
- муқаддас. қабр, азиз-авлиёлар қабри (мажо- зий маънода).
Исм танланганда биринчи ва иккинчи маъно- ларни олиш мумкин. Исмнинг Равзагул деган шак- ли ҳам бор.
Равшанак — форсча; ёруғ, нурли маъноларида келади. Ривоятларга кўра, Александр Макдуний рта Осиёни забт этгач, маҳаллий хонадоннинг Равша- нак деган қизини севиб қолган ва уни ўз никоҳига олиб, Македонияга қайтиб кетган. Демак, Равша- нак юнонларнинг онаси мақомида бўлган. Исмнинг Равшаной, Равшания деган шакллари ҳам учрайди.
Ражаббиби — арабча-ҳиндча; ҳижрий йил ҳисо- бининг еттинчи ойи — ражаб ойида тугалган гўдак- ка шундай исм берилади. Исмнинг Ражаббека, Ра- жабгул деган шакллари бор.
Раиса — арабча; бошлиқ, раҳбар, сардор, сар- вар маъноларини ифодалайди. Юнон тилида эса меҳрибон, мулойим, итоаткор одам раис дейилади.
Райҳон — арабча; райҳонни жаннат гули деб атайдилар. Исмнинг Райҳона, Райҳонгул деган шак- ллари мавжуд.
Рамила — арабча; билувчи, тилсимлар сирини очувчи; фолбин демакдир. Шу эътибордан бу ис- мни гўдакка қўймаган яхши.
Раъно — арабча; қизил гулларнинг бир тури раъно деб аталади.
Рашида — арабча; тўғри йўлдан юрувчи деган маънода қўлланилади.
Раҳбарнисо — арабча; йўлбошчи дегани. Ис- мнинг Раҳбарой, Раҳбархон деган шакллари бор.
Раҳима — арабча; мурувватли, шафқатли маъ- ноларида келади.
Рисолат — арабча; элчилик, пайғамбарлик авло- дига мансуб гўдакларга шундай исм берилади. Яна тўғри йўлда, ҳидоят йўлида бўлсин, деган ният на- зарда тутилган бўлиши ҳам мумкин.
Рихси — арабча; ризқ-насибали демакдир.
Роби — арабча; тўртинчи деган маънони бера- ди. Оилада тўртинчи қиз фарзандга шундай исм қўйилади. Бу исмнинг Робиа, Робиабу, Робинисо, Робия деган шакллари бор.
Роҳила — қадимий яҳудийча; баъзи оилаларда бу исмнинг маъносини англамай гўдакка қўяди- лар. Унинг маъноси маркаб, уловдир.
Румия — арабча-юнонча; эҳтимол, Рум эллари- дан бирида туғилган гўдакка шундай исм берилган бўлиши мумкин.
Рухсора — форсча; ёноқ, юз, чеҳра маъносини ифодалайди. Бу исмдан мурод гўдакнинг зебо, гўзал бўлиб етишиши ният қилинади.
Рухшона — форсча; «рух» сўзининг учта маъно- си бор:
- юз, чеҳра, кўриниш;
- шахматдаги тўғри юрадиган сипоҳи;
- афсонавий улкан бир қуш.
«Шона» сўзининг маънолари қуйидагилардан
52
иборат: шона — тароқ, шона — парранда тожи, шона — ғўза ғунчаси. Шу маънолардан келиб чи- қиб, исмни гулғунча юз деб изоҳлаш мумкин.
Руқия — арабча; сеҳр, тумор демакдир. Бу ис- мни қўйишдан мурод кўз тегмасин, сеҳр таъсир қилмасин, ҳимояланган, дам солинган бўлсин, де- ган ният ётган бўлиши ҳам мумкин.
Рўзибегим — форсча-ўзбекча; «рўз» — кун дега- ни. Демак, кундек равшан, ёруғ деган маънода қўлла- нилади. Исмнинг Рўзибека, Рўзибуви, Рўзигул, Рўзи- момо, Рўзимоҳ, Рўзинисо, Рўзихол деган шакллари ҳам учрайди.
С харфига исмлар маъноси
Садибой — арабча-ўзбекча; содд,а, покиза маъ- ноларини ифодалайди.
Садр — арабча; баланд мартабали, мансабдор демакдир.
Саид — арабча; бахтли, саодатли деган маъно- ларда келади. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Са- идаббос, Саидаброр, Саидазим, Саидакбар, Саидак- рам, Саидали, Саидамин, Саидамир, Саиданвар, Саидато, Саидафзал, Саидаъло, Саидаҳмад, Саидаҳ- рор, Саидбадр, Саидбилол, Саидбоқи, Саидбурҳон, Саидвали, Саидваққос, Саиддоно, Саидёр, Саидё- қуб, Саиджаббор, Саиджалол, Саиджамол, Саиджа- мил, Саиджаҳон, Саидиброҳим, Саиддин, Саидис- лом, Саидкамол, Саидкарим, Саидкомил, Саидма-
53
лик, Саидмамат (Саидмуҳаммад), Саидмат (Саид- муҳаммад), Саидмақсад, Саидмақсуд, Саидмаҳмуд, Саидмирза, Саидмурод, Саидмусо, Саидмухтор, Са- иднаби, Саиднур, Саиднуъмон, Саидолим, Саидо- мон, Саидориф, Саидохун, Саидрасул, Саидраҳим, Саидраҳмон, Саидризо, Саидтилла, Саидтожи, Са- идтой, Саидтўра, Саидфозил, Саидшо, Саидэшон, Саидэҳсон, Саидўлмас, Саидқаюм, Саидқори, Саидқосим, Саидқул, Саидғани, Саидғози, Саидҳо- сил, Саидҳусайн.
Сайид — арабча; айнан эга, хўжа; бошлиқ, раҳ- бар маъноларини билдиради. Сайид Пайғамбари- миз соллаллоҳу алайҳи васаллам авлодларининг фахрий унвони. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Сайди, Сайдиёр, Сайдимат (Сайдимуҳаммад), Сай- дин, Сайдирасул, Сайдиқул, Сайдиғани, Сайдулло, Сайидазим, Сайидали, Сайидамин, Сайидамир, Сайидасқар, Сайидато, Сайидафзал, Сайидаҳмад, Сайидбаттол, Сайидбек, Сайидберди, Сайидбилол, Сайидбурҳон, Сайидвали, Сайиддин, Сайидёр, Сай- иджаббор, Сайиджалол, Сайиджон, Сайиджўра, Сайидзода, Сайидикром, Сайидислом, Сайидкарим, Сайидкелди, Сайидкомил, Сайидлатиф, Сайидма- мат (Сайидмуҳаммад), Сайидмаҳмуд, Сайидмирза, Сайидмурод, Сайиднаби, Сайидназар, Сайидназир, Сайиднасим, Сайиднафас, Сайидниёз, Сайиднур, Сайиднуъмон, Сайидолим, Сайидомон, Сайидориф, Сайидохун, Сайидпўлат, Сайидражаб, Сайидрасул, Сайидраҳим, Сайидраҳмон, Сайидризо, Сайидсул- тон, Сайидтемур, Сайидумар, Сайидусмон, Сай- идфозил, Сайидхалил, Сайидшариф, Сайидюнус, Сайидяҳё, Сайидяъқуб, Сайидўроз, Сайидқайюм,
54
Сайидқилич, Сайидқосим, Сайидқурбон, Сайид- қул, Сайидғани, Сайидғафур, Сайидғаффор, Сайидғози, Сайидҳабиб, Сайидҳасан, Сайидҳожи, Сайидҳусайн.
Сайфи — арабча; қилич, шамшир маъноларини беради. Исмнинг Сайфиали, Сайфиддин, Сайфул- ло, Сайфияздон, Сайфиқора, Сайфулислом, Сай- фулмалик деган шакллари бор.
Салим — арабча; соғлом демакдир.
Салмон — арабча; беозор, мулойим, ювош маъ- ноларига эга.
Салом — арабча; тинчлик, соғлик, омонлик дегани.
Салоҳ — арабча; рост, тўғри, ҳалол; ҳақгўй маъ- ноларини беради.
Самандар — арабча-юнонча; юнончадаги «сала- мандра» сўзидан олинган бўлиб, ўтда ёнмайдиган деган маънони билдиради.
Самар — арабча; ҳосил, натижа, мева демакдир. Исмнинг Самариддин деган шакли ҳам бор.
Сами — арабча; эшитувчи, тингловчи маънола- рини англатади. Аллоҳнинг сифатларидан бири.
Самин — арабча; қадрли, қимматли, азиз маъ- ноларига эга.
Санжар — арабча; айнан санчмоқ маъносини беради. Истилоҳий маъноси шиддатли, ўткир де- макдир.
Санъат — арабча; чиройли ҳунарлар эгаси дегани.
Сарвар — форсча; йўлбошловчи, бошлиқ, раҳ- намо маъноларни ифодалайди.
Сардор — форсча; етакчи, бошлиқ деган маъно- ларда тушунилади.
Сафар — арабча; сафар ойи (мусулмонлар тақ- вимидаги иккинчи ой)да туғилган ёки сафар чоғи- да ёхуд отаси ва қариндошларидан бири сафарга кетганда туғилган болага шу исм берилган. Яна Са- фармурод, Сафармуҳаммад, Сафарниёз, Сафарали кабилар бор.
Сафо — арабча; тиниқ, покиза маъноларида келади.
Саъди — арабча; бахтли, саодатли, омадли деган маъноларни ифодалайди. Исмнинг Саъдибой, Саъ- диваққос, Саъдимурод, Саъдиниёз, Саъдулло, Саъ- дихон деган шакллари ҳам бор.
Саҳобиддин — арабча; ҳамфикр диндошлар де- ганидир. «Саҳобий» сўзидан олинган.
Сиддиқ — арабча; тўғрисўз, софдил, ростгўй маъноларини билдиради. Бу ном Муҳаммад сол- лаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яқин дўстлари ва биринчи халифа Абу Бакрнинг лақаби бўлган.
56
Сино — паҳлавийча; донишманд, ҳаким маъно- ларини беради.
Сирож — арабча; ёруғлик, нур, чироқ деган маъ- нолар тушунилади.
Соат — арабча; яхши, хосиятли вақтда туғилган демакдир.
Собир — арабча; сабрли, тоқатли маъноларига эга. Бу ном Айюб пайғамбарнинг лақаби бўлган.
Собит — арабча; мустаҳкам, маҳкам деган маъ- ноларни англатади.
Содир — арабча; асли «садр» сўзидан олинган. Бошлиқ, раҳбар деган маънолар тушунилади.
Содиқ — арабча; чин дўст дегани.
Соиб — арабча; Соҳиб исмининг бошқа кўри- ниши бўлиб, эга, хўжайин маъносини беради.
Солиҳ — арабча; пок, ҳалол, покиза демакдир.
Соқи — арабча; соғ, соғлом, сезгир, зийрак де- ган маъноларга эга.
Соҳиб — арабча; Соиб исмининг тўрри талаффузи.
Сувон — арабча; эгов дегани. Эговдек мустаҳ- кам бўлсин, деган ниятда берилган исм.
Сулаймон — қадимий яҳудийча; асли Шелома- дир бўлиб, араб тилига ўтганда Сулаймон шаклини олган. Таврот китобида Соломон дейилган. Маъно- си ҳимояланган, берк, муҳофазага олинган, ши- каст топмайдиган, тинч, осойишта демакдир.
Султон — арабча; ҳукмдор маъносини беради.
Суннат — арабча; йўл, одат, удум, таомил деган маъноларга эга. Ёки суннати ўзи билан туғилган болага шундай исм берилади. Исмнинг Суннатулло деган шакли ҳам бор.
Суръат — арабча; чаққон, эпчил маъноларини ифодалайди.
Суҳроб — паҳлавийча; қизил ёғду; лаъл, ёқут деган маъноларни англатади. Абулқосим Фирдав- сийнинг «Шоҳнома» асаридаги қаҳрамон Рустам- нинг лақаби.
Сабина — арабча; қадрли, қимматли, суюкли маъноларига эга.
Сабиҳа — арабча; чиройли, гўзал, хушрўй, ла- тиф, малоҳатли демакдир.
Сабо — арабча; тонг ели, тонг шабадасини ифо- далайди. Саҳар пайтида туғилган гўдакка берила- диган исм. Исмнинг Сабогул деган шакли ҳам бор.
Савда — арабча; буғдойранг туғилган қизалоқ- ларга шундай исм қўйилган. Савда саҳобия аёл бўлган.
Саври — арабча; шамсий йил ҳисобининг ик- кинчи ойи (апрел)да туғилган чақалоққа шундай исм берилган. Исмнинг Савура деган шакли ҳам бор.
Садаф — арабча; ўз тиши билан туғилган чақа- лоққа бериладиган исм.
Садбар — форсча; айнан юз барг, юз япроқ де- макдир. Истилоҳий маънода гуллаб-яшнасин деган маъноларини билдиради.
Садоқат — арабча; вафодор, содиқ; чин, сами- мий дўст маъноларини беради.
Саёҳат — арабча; саёҳат чоғида ёки отаси саёҳатга кетган пайтда туғилган чақалоққа шу исм берилади.
Сажия — арабча; феъл-атвор, характерни ифо- далайди. Бу исмни туғма хислат ва қобилият деб изоҳлаш мумкин.
Саима — арабча; айнан рўзани билдиради. Бу исмни тақводор, художўй, деб талқин қилиш мум- кин. Исмнинг Сайима деган шакли ҳам бор.
Сайёра — арабча; тез ҳаракат қилувчи юлдуз; планетанинг номи.
Салима — арабча; соғлом, саломат, омон маъно- ларини беради.
Саломат — арабча; тинчлик, осойишталик, эсон- омонликни англатади.
Салтанат — арабча; айнан ҳокимият, ҳукмрон- лик маъноларини билдиради. Улғайиб, юксак мар- табаларга эришсин, оиланинг мартабаси шу қиз, деган маънода қўйиладиган исм.
Самира — арабча; суҳбатдош, дилкаш демакдир.
Санам — арабча; маъбуда дегани бўлиб, мажо- зий маънода гўзал, зебони ифодалайди.
Санобар — арабча; қарағайга ўхшаган хушқо- мат дарахт бўлиб, асли ёзилиши Санавбар.
Саодат — арабча; бахтли, бахтиёр, иқболи ба- ланд маъноларини беради.
Сарви — форсча; тўғри, тик ўсадиган, қишин-ёзин кўм-кўк турадиган, ҳиди ёқимли, хушқомат дарахт.
Сафия — арабча-қадимий юнонча; ақл, дониш- мандлик рамзи ёки соф, покиза, покдомон; маъсу- ма, иффатли дегани.
Сафура — арабча; юлдуз, ёруғ юлдуз, порлоқ, ёрқин; шукухди, ҳашаматли ёки сочи сариқ қиз.
Ситора — арабча; айнан юлдуздир. Демак, ўзбек- ча Юлдуз исмининг арабча шакли.
Сожида — арабча; художўй, тақводор демакдир.
Солиҳа — арабча; яхши хислатларга эга, мақбул маъноларини ифодалайди. Солия шакли ҳам бор.
Сора — қадимий яҳудийча; танланган, саралан- ган деган маъноларни билдиради. Иброҳим пай- ғамбарнинг хотини ҳам Сора деб аталган.
Соҳиба — арабча; эга, бека дегани.
Сумбул — форсча; сумбула ўсимлиги сой ва ҳавза тепаларида ўсади, у ғоят чиройли, барг ва навдалари қизларнинг узун сочларидек сувга тушиб туради.
Сурайё — арабча; юлдуздек порлоқ демакдир.
Сурмахон — форсча-ўзбекча; қоракўз, шаҳло кўз маъноларида бериладиган исм.
Т харфига исмлар маъноси
Таваккал — арабча; такдири Аллоҳга топши- рилган бола. Боласи турмаган оилаларда туғилган чақалоққа шундай исм қўйилган.
Талъат — арабча; чиройли, соҳибжамол маъно- сида келади.
Тансиқ — арабча; ноёб, нодир; болага ташна оилада туғилган чақалоққа шундай исм қўйилган.
Тилла — форсча; олтиндек қимматли дегани.
Тожи — форсча; хол билан туғилган бола.
Тоир — арабча; қуш; парвоз қилувчи, юксак- ликка кўтарилувчи маъноларини англатади.
Толиб — арабча; билим изловчи, илм ихлосман- ди маънолари тушунилади.
Тоҳир — арабча; таҳоратли, покиза; беғубор де- ган маъноларни ифодалайди.
Туман — мўғулча; айнан минг демакдир. Исти- лоҳий маънода кўпайсин дегани.
Туроб — арабча; хок, тупроқ маъноларини бил- диради.
Табассум — арабча; ҳамиша чиройи очиқ бўлсин, деган ниятда бериладиган исм.
Танзила — арабча; Аллоҳнинг иродаси билан вужудга келган фарзанд.
Таҳмина — арабча; кучли, қудратли, жасур де- ган маъноларни тушуниш мумкин.
Тоза — арабча; Маъсума исмига қаранг. Ис- мнинг Тозагул деган шакли ҳам бор.
Тоира — арабча; юксак-юксакларга учувчи қуш маъносини англатади.
Тоҳира — арабча; таҳоратли; покиза, дили тоза, покдомон, тақводор демакдир.
Тўти — форсча; қушлар ичида бийрони тўти ҳисобланади, ўргатилган гапни такрорлайди. Ис- мнинг истилоҳий маъносини ширин тилли деб изоҳ- лаш мумкин. Исмнинг Тўтибиби, Тўтигул, Тўтимо- мо, Тўтинисо, Тўтихол, Тўтиқиз шакллари ҳам бор.
У харфига исмлар маъноси
Убай — арабча; асли Убайд; қул, қул бола маъ- ноларини англатади. Исмнинг Убайдулло ва Убай- мирза деган шакллари ҳам бор.
Узайр — арабча; кучли, қудратли, кўмакчи маъ- ноларини билдиради. Қадимда Исроил қавмининг пайғамбарларидан бири бўлган.
Улфат — форсча; барчага дўст бўлсин, деган ни- ятда қўйилган исм.
Умар — арабча; барҳаёт яшовчи маъносида ке- лади. Мусулмон оламининг иккинчи халифаси Умар ибн Хаттобнинг исми.
Умид — арабча; орзу қилинган, кутилган деган маъноларда тушунилади.
Умир — арабча; умри билан берган бўлсин, де- ган маънода қўлланилади.
Усмон — арабча; синган-чиққанларни даволовчи табиб шундай дейилади. Мусулмон оламининг учин- чи халифаси Усмон ибн Аффоннинг номи ҳамдир.
Убайда — арабча; луғавий маъноси кичик қул (чўри) бўлса ҳам, исмни Аллоҳнинг хоксор банда- си деб изоҳлаш мумкин.
Узаро — арабча; гулюз, чиройли, гўзал, зебо де- макдир.
Умида — арабча; бу исмни бир неча маънода изохдаш мумкин: биринчидан, узоқ йиллар кутил- ган фарзандга шундай исм берилади; иккинчидан, кейингиси ўғил бўлишидан умид сифатида шундай аталади; учинчидан, оила бирон нарсага умид қил- ганда гўдакка шундай исм қўйилади.
Умматой — арабча-ўзбекча; маълум бир пайғ- амбарнинг уммати, қавми маъноларини ифодалайди. Исмнинг Умматхон деган шакли ҳам бор.
Умри — арабча; узоқ умр кўрсин, деган ниятда бериладиган исм.
Ф харфига исмлар маъноси
Фазли — арабча; марҳамат, инобат, ҳиммат, ор- тиқлик, устунлик, етуклик маъноларини англатади.
Файёз — арабча; олийҳиммат, меҳрибон маъ- ноларида келади. Исмнинг Мирфайёз деган шакли ҳам бор.
Фарзиддин — арабча; динни фарз деб билувчи деган маънода тушунилади.
Фарид — арабча; якка, ёлғиз, ягона; тенгсиз, бебаҳо маъноларига эга ёки пардали бўлиб туғил- ган болага бериладиган исм.
Фармон — арабча; буйруқ, амр маънолари- ни англатиб, Аллоҳнинг иродаси деб шарҳла- нади.
Фаррух — арабча; бахтли, бахтиёр демакдир.
Фаттоҳ — арабча; раҳмат хазиналарини очув- чи, мушкул ишларни ҳал қилувчи, ғолиб, музаф- фар деган маъноларда ишлатилади.
Фатҳ — арабча; диннинг ғолиблиги, устунлиги дегани. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Фатҳид- дин, Фатҳулло.
Фахри — арабча; ғурур, ифтихор маъноларини беради. Исмнинг Фахир, Фахриддин, Фахрижон, Фахриислом деган шакллари учрайди.
Фикрат — арабча; идрокли, ақлли маъноларини англатади.
Фирдавс — форсча; саккизинчи жаннатнинг номи бўлиб, Аллоҳ таоло Аршининг остида жой- лашган. Боғ, кўкаламзор деган маъноларга эга.
Фируз — форсча; қимматбаҳо маъдан тош номи.
Фитрат — арабча; айнан туғма табиат; ақлу фа- росатли, доно маъноларини билдиради.
\ХП 91/0 и \бгт |
эрэ■а
8Э 40 еЛ ‘!И |
Фозил — арабча; билимдон, доно, донишманд деган маъноларни англатади.
Фотиҳ — арабча; енгилмас, музаффар, ғолиб маъноларида тушунилади. Исмнинг Фотиҳали, Фо- тиҳкамол деган шакллари бор.
Фуад — арабча; дил, қалб; ақл, фаросат маъно- ларида келади.
Фузаил — арабча; одобли, яхши хислатли; инсоф- ли, адолатли; юксак, устун турувчи деган маъноларга эга. Исмнинг Фузайлиддин деган шакли ҳам бор.
Фузул — форсча; айнан сергап дегани. Истило- ҳий маънода нотиқ; кўп нарсани талаб қилувчи деб шарҳланиши мумкин.
Фазилат — арабча; яхши хислатларга, чиройли хулқ-атворга эга бўлсин, деган ниятда берилади- ган исм. Исмнинг Фазолат деган шакли ҳам бор.
Фарангиз — форсча; нур сочувчи, зиё таратув- чи, зиёли маъноларини билдиради.
Фарзихон — арабча-ўзбекча; қонун-қоидалар- га, расм-русумлар ва анъаналарга амал қилувчи маънолари англашилади. Исмнинг Фарзия деган шакли ҳам учрайди.
Фарида — арабча; эҳтимол, пардали бўлиб ту- ғилган чақалоқларга шундай исм қўйилса керак. Исмнинг бошқа маънолари қуйидагилар: якка, яго- на, тенгсиз, беназир, бебаҳо; нодир, ноёб; марва- рид.
Фароғат — арабча; ўзбек оилаларида кенг тар- қалган исмлардан бири. Ҳаёти роҳат-фароғатда ўтсин, деган яхши ният билан бериладиган исм.
Фатила — арабча; сочи жингалак бўлиб туғил- ган қизларга шундай исм берилади. зи шамчироқ дегани, яъни хонадонга нур берувчи шуъла маъ- носида қўлланилади.
Феруза — форсча; ғолиб, шавкатли, хушбахт маъ- ноларини ифодалайди. Агар исм Фируза шаклида ёзилса, у ҳолда кўкимтир тош, мажозий маънода осмон бўлади.
Фозила — арабча; билимдон, ақлли, олима маъ- ноларига эга.
Фотима — арабча; айнан кўкракдан ажратилган демакдир. Исмнинг истилоҳий маъносини муста- қил, эҳтиёжсиз деб талқин қилиш мумкин. Му- ҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кенжа қизлари ҳам Фотима деб аталган.
X харфига исмлар маъноси
Хайём — арабча; чодир тикувчи, чодир ясовчи уста маъносини англатади. Эҳтимол, Умар Хайём номига нисбат берилгандир.
Халил — арабча; дўст, суюкли деган маъноларга эга.
Хаспўлат — арабча-форсча; аъло навли пўлат дегани.
67
Хидир — арабча; асли Хизр ёки Хизир, яшил дегани. Истилоҳий маънода абадий тирик, барҳа- ёт, ривоятга кўра, абадий ҳаёт сувини ичган аф- сонавий пайғамбар.
Хислат — арабча; яхши фазилатли, хосиятли маъноларида келади.
Хисрав — арабча; машҳур, донгдор, номдор; ҳук- мрон, подшоҳ маъноларини беради.
Холид — арабча; абадий яшайдиган; умри узоқ маъноларига эга.
Холис — арабча; самимий, беғараз, соф кўнгил деган маъноларни билдиради.
Холиқ — арабча; бунёдкор, ижодкор деган маъ- ноларни англатади. Аллоҳ таолонинг гўзал исм-си- фатларидан бири. Исмнинг ўзини қўйиш маъқул эмас. Исмнинг қуйидаги шакллари ҳам бор: Абду- холиқ, Холиқберди, Холиқназар, Холиқнур, Холиқ- ниёз, Холиқул.
Хуррам — форсча; шод, шодмон, хурсанд, хуш- кайфият демакдир.
Хурсанд — форсча; шод, бахтиёр дегани.
Хуршид — форсча; қуёшни ифодалайди.
Хушбахт — форсча; саодатманд маъносини беради.
Хўжа — форсча; соҳиб, жаноб маъноларига эга. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Хўжаакбар, Хўжааҳрор, Хўжаали, Хўжабек, Хўжазода, Хўжам, Хўжамурод, Хўжамбек, Хўжакалон ва ҳоказо.
Хазина — арабча; оиламиз, хонадонимиз бой- лиги деган маънода бериладиган исм.
Хайри — арабча; яхшилик қилувчи, саховатли маънолари англашилади. Исмнинг қуйидаги шакл- лари бор: Хайригул, Хайринисо, Хайринур, Хай- рия, Хайрижамол, Хайрижон, Хайрикамол, Хай- рулбанот.
Хонбека — ўзбекча; аслзодалар хонадонидан; хон қизи маъноларини ифодалайди. Исмнинг Хонби- би, Хонгул, Хонзода, Хоним, Хонимқиз, Хонпош- ша каби шакллари бор.
Хосият — арабча; агар чақалоқ туғилмасдан ол- дин онаси ҳомиладорлик пайтида отанинг иши юри- шиб кетиб, унга омад кулиб боққан бўлса, туғилган чақалоққа шундай исм берилиши мумкин.
Хумор — арабча; қиз туғилишини орзу қилган ёки фарзандга муштоқ бўлган оилаларда чақалоққа шундай исм берилса керак.
Хуршида — форсча; офтобмонанд демакдир.
Хушандом — форсча; хушқомат қиз. «Хуш» би- лан қуйидаги исмлар бошланади: Хушнида, Хуш- нора, Хушрўй, Хушхон…
Ч харфига исмлар маъноси
Чаман — ўзбекча; ғарқ очилган гулларга айтилади.
Чингиз — мўғулча; буюк, қудратли маънолари- ни беради.
Чори — форсча; оиладаги тўртинчи фарзандга қўйилган ёки чориёрларга нисбат берилган исм.
Чўлпон — ўзбекча; тонг юлдузи, ёруғ юлдуз маъ- ноларига эга. Исмнинг Чўлпонбиби, Чўлпонбу, Чўлпо- ной, Чўлпонхон каби шакллари ҳам бор. Венера юл- дузини ўзбек тилида чўлпон деб ҳам атайдилар.
Ш харфига исмлар маъноси
Шавкат — арабча; шарафли, шонли, кучли де- макдир.
Шавқиддин — арабча; дин завқи, дин бахтп эта- диган завқ маънолари бор.
Шайх — арабча; аслида қари, кекса, оқсоқол маъноларини беради. Истилоҳий маънода устоз де- гани. Исмнинг Шайхзода, Шайхиддин, Шайхим, Шайхислом, Шайхмуҳаммад каби шакллари бор.
Шамси — арабча; қуёш бўлиб, қуйидаги шакл- ларга эга: Шамсидлин, Шамсий, Шамсинур, Шам- симулк…
Шамшод — форсча; дарахт номи. Бу дарахт доим ям-яшил бўлиб, қадди расо бўлади.
Шараф — арабча; ор, номус, обрў, ифтихор, фахр маъноларига эга. Исмнинг Шарафиддин, Ша- рафулло деган шакллари бор.
Шариф — арабча; муқадддс, азиз демакдир.
Шақбоз — форсча; шунқор, лочин маънолари- ни билдиради.
Шаҳоб — арабча; нурли юлдуз дегани. Исмнинг Шаҳобиддин, Шаҳобмирза каби шакллари бор.
Шер — форсча; шердек қудратли, жасур, сўзи- дан қайтмас бўлсин, деган ниятда берилган исм. Исмнинг қуйидаги шакллари бор: Шерали, Шер- дил, Шерзод, Шерхон, Шерқўзи, Шерғози, Шерқ- обил, Шерҳад…
Шижоат — арабча; ғайрат, жасур маъноларида келади. Исмнинг Шижоатали, Шижоатдин сингари шакллари ҳам бор.
Шо — форсча; аслида шоҳ, ҳукмдор. Исмнинг шакллари: Шоаббос, Шоафзал, Шодил, Шоёқуб, Шо- жалил, Шожаҳон, Шоислом, Шокарим, Шомамат (Шомуҳаммад), Шомансур, Шомирза, Шомурод, Шонур, Шорасул, Шосувор, Шосултон, Шоҳбек…
Шокир — арабча; фарзанд берганига Аллоҳга шукрона маъносида берилган исм.
Шомил — арабча-к,адимий яҳудийча; асли яҳудийча Шамуэл исмидан олинган. Маъноси «Худо
эшитди»дир. Араб тилида кенг ёйилган, етук, ко- мил маъноларига эга.
Шуайб — арабча; шох, бутоқни билдиради. Ис- тилоҳий маънода тўғри йўлга бошловчи дегани. Мусо алайҳиссаломнинг қайнотаси Шуайб пайғ- амбарнинг номи.
Шукур — арабча; Худодан миннатдорлик маъ- носида қўйиладиган исм.
Шуҳрат — арабча; довруғ, машҳурлик; шон- шавкат маъноларига эга.
Шабнам — форсча; гулга, дарахт баргларига қўнган шабнам ғоятда мусаффо, тиниқ бўлади. Пок, покдо- мон бўлсин, деган яхши ниятда бериладиган исм.
Шакар — форсча; суюкли қиз демакдир.
Шамсибону — арабча-форсча; қуёшдек нурли маъносини беради. Яна Шамсигул, Шамсинисо, Шамсия, Шамсинур каби шакллари ҳам учрайди.
Шамшод — форсча; шамшод дарахти номи, у ҳамиша яшнаб, тик ўсади. Шунга нисбат берилган исм. Исмнинг Шамшодой деган шакли ҳам бор.
Шарифа — арабча; илоҳий, муқаддас, азиз, эъ- зозли; шарафланган маънолари тушунилади.
Шарофат — арабча; шарафли, азиз, қадрли, сара, мақбул деган маъноларга эга.
Шаҳина — форсча; мард, жасур маъноларини ифодалайди.
Шаҳло — арабча; агар чақалоқ кўзлари катга- катта бўлса, унга шундай исм берилади.
Шаҳноз — форсча; бу исм ўзбек оилаларида кенг тарқалган. Аксарият қизлар шу ном билан аталади. Исмнинг луғавий маъноларини текши- риб кўрамиз. «Шаҳ» — шоҳ, подшоҳ, ҳукмдордир. «Ноз» сўзининг қуйидаги маънолари бор: аҳволи яхши, димоғи чоғ; ифтихор, фахр; фаровонлик (нозу неъмат), истиғно (маънгуқанинг ошиққа озор бериши); ишва, карашма; такаббур, кибр, мағ- рур. Исм қайси маънода қўллангани исм берув- чиларга ҳавола. Исмнинг Шаҳноза деган шакли ҳам бор.
Шаҳодат — арабча; гувоҳлик берувчи демакдир.
Шаҳризод — форсча; яъни, шаҳарлик дегани. Агар исмнинг арабча муқобилини олиб қарасак, у ҳолда Ойзод, Ойзода бўлади. Исмнинг Шаҳризода деган шакли ҳам бор.
Ширин — форсча; ширин қиз бўлсин, сўзлари ширин бўлсин, деган маънода қўйиладиган исм бўлса керак.
Шоира — арабча; шеър ёзувчи дегани. Гарчи бу исмда ният яхши бўлса ҳам, гўдакнинг келажаги ҳақида сохта башорат берилган.
Шукрия — арабча; «фарзандталаблигимиз ижо- бат бўлганига шукр» маъносида берилган исм.
Э харфига исмлар маъноси
Элдор — ўзбекча-форсча; қабила, элат бошлиғи; ҳукмдор дегани.
Эмин — арабча; «амин» сўзининг бошқача талаф- фузи, тинч, осойишта деган маъноларни беради.
Эҳсон — арабча; туҳфа, совға; лутф, илтифот маъноларига эга.
Элёра — ўзбекча-форсча; эл билан бирга бўлсин, деган маънода бериладиган исм.
Элзода — ўзбекча-форсча; улғайиб, эл фарзанди бўлсин, деган маънода қўйиладиган исм.
Элнора — ўзбекча-форсча; нор каби элнинг юки- ни кўтарсин, оғирини енгил қилсин, деган маъно- да бериладиган исм.
Эркагул — ўзбекча-форсча; эрка, тантиқ; қувноқ маъноларида қўйиладиган исм. Исмнинг Эркаой, Эркаойим, Эркажон, Эркасулув каби шакллари ҳам учрайди.
Ю харфига исмлар маъноси
Юнус — кцдимий яхудийча; иона, ионис сўзлари- дан олинган, каптар дегани. Юнус пайғамбарнинг номи.
Юсуф — қадимий яҳудийча; Иосиф йсмининг арабча шакли, ўсган, кўпайган маъноларига эга. Ҳуснда тенгсиз бўлган Юсуф пайғамбарнинг исми. Шарқ адабиётида юксак ахлоқ, гўзаллик тимсоли.
Юлдуз — ўзбекча; юлдуздек порлоқ ва иқболи баланд бўлсин, деган ниятда берилган исм.
Я харфига исмлар маъноси
Яҳё — яҳудийча; мурувватли, очиққўл; хушхулқ маъноларини беради. Яҳё пайғамбарнинг исми, у зот насронийларга элчи қилиб юборилган. Исо пай- ғамбар замонида яшаган.
Яйра — ўзбекча; эркин, ҳур яшасин, деган ни- ятда бериладиган исм.
Ў харфига исмлар маъноси
Ўрхон — ўзбекча; улғайиш, ўсиш маъноларига эга.
Ўғлон — мўғулча; ботир, мард, шаҳзода деган маъноларда келади.
Ўзбекбиби — ўзбекча-ҳиндча; миллатга нисба- тан берилган исм. Бинобарин, ўз миллатининг қизи бўлсин, деган ниятда қўйилган бўлса керак. Ис- мнинг Ўзбекой, Ўзбекойим деган шакллари бор.
Ўлмас — ўзбекча; болалари турмаган оилаларда шундай исм берилади ёки чақалоқ нимжон туғилса ҳам, шундай аташ одати бор.
Ўғилбиби — ўзбекча-ҳиндча; ўғил кутган ва ўғилга зор оилаларда бериладиган исм.
Қ харфига исмлар маъноси
Қайюм — арабча; абадий мавжуд дегани. Ис- мнинг Абдуқайюм шакли тўғри. Чунки Аллоҳ тао- ло Қайюм сифатига эга.
Қамар — арабча; ой демакдир. Исмнинг Қама- риддин, Қамарали, Қамарбой деган шакллари бор.
Қамбар — арабча; тўрғай. Бу қуш беозор ва акдли бўлиб, тўда жуда аҳил бўлади. Эҳтимол, шу ниятда болага қўйилар.
Қаҳрамон — форсча; қайрағоч дегани. Бу дарахт жуда қатгиқ бўлади. Мустаҳкам бўлсин, деган маънода шу исм берилар. Яна ботир, жасоратли дегани ҳамдир.
Қобил — арабча; истеъдодли; кучли; тарбия кўрган маъноларига эга.
Қосим — арабча; тақсимловчи дегани.
Қуддус — арабча; пок, бегуноҳ, азиз маъноларига эга.
Қудрат — арабча; қувватли, кучли, қодир демақдир.
Қурбон — арабча; қурбон ойида (зулҳижжада), қурбон ҳайити кунида туғилган бола исми.
Қутбиддин — арабча; диннинг қутби, маркази; диннинг асоси, таянчи демакдир.
Қумри — арабча; чиройли сайрадиган қуш номи, бу қуш беозорлиги билан ҳам танилган
Қутбинисо — арабча; «қутб» сўзидан олинган. Бу исмни жозибадор деб талқин қилиш ҳам мумкин.
Ғ харфига исмлар маъноси
Ғайрат — арабча; меҳнатсевар деб изоҳлаш мумкин.
Ғани — арабча; бой-бадавлат демакдир.
Ғафур — арабча; гуноҳларни кечирувчи, раҳм- ли, марҳаматли, мағфиратли маъноларини беради. Бу ном Аллоҳнинг гўзал сифатларидан бири.
Ғиёс — арабча; фарёд, овоза, куч, таянч дегани.
Ғойиб — арабча; кўринмайдиган, ^плирин, махфий.
Ғолиб — арабча; енгилмас, музаффар маънола- рини беради.
Ғулом — арабча; қул ва фарзанд маъноларини англатади.
ҳ харфига исмлар маъноси
Ҳабиб — арабча; суюкли, қадрдон дўст демакдир.
Ҳаёт — арабча; тириклик; соғлик; омонлик.
го и |
‘ его 1ю и ение |
Ҳайдар — арабча; арслон; жасур, қудратли маъ- нолари бўлиб, ҳазрат Алининг лақаби ҳам эди.
Ҳайит — арабча; ҳайит куни туғилган болага шу исм берилган.
Ҳаким — арабча; билимдон, ақлли, доно, дониш- манд.
Ҳалим — арабча; мулойим, меҳрибон дегани.
Ҳамдам — форсча; дўст, ўртоқ маъноларини беради.
Ҳамза — арабча; ўткир, аччиқ, куйдирувчи, ёндирувчи, чироқ маъноларини англатиб, доривор ўсимлик номи ҳамдир.
Ҳамид — арабча; мақтовчи, мадҳ этувчи демак- дир. Яна иссиқ, қайноқ деган маъноларни ҳам бил- Диради.
Ҳасан — арабча; яхши; чиройли; эзгулик; фасо- ҳат.
Ҳафиз — арабча; ҳимоячи, қўрикдовчи, ўз па- ноҳида асровчи. Аллоҳнинг гўзал исм-сифатлари- дан бири.
Ҳикмат — арабча; донолик, донишмандлик; мўъжи- за. Танасида бир белгиси бор болага қўйилган.
Ҳабиба — арабча; дўст, суюкли, эътиборли қиз.
Ҳаво — қадимий яҳудийча; ҳаётбахш, ҳаёт бу- лоғи.
Ҳадя — арабча; кўп илтижолардан сўнг Аллоҳ томонидан берилган қизга шу исм қўйилган.
Ҳакима — арабча; доно ва ақлли бўлсин, деган ниятда бериладиган исм.
Ҳалима — арабча; мулойим, меҳрибон. Муҳам- мад (с.а.в.)ни эмизган аёлнинг исми шундай бўлган.
Ҳанифа — арабча; тўғри йўлда бўлувчи, тақво- дор.
Ҳафиза — арабча; ҳимоя қилувчи, қўриқловчи.
Ҳодиса — арабча; фақат ўғил туғилиб, қиз бўлма- ган оилада қиз туғилса, шундай исм берилади.
Ҳожар — к,адимий яхудийча; мустаҳкам, ирода- ли. Иброҳим пайғамбарнинг аёли, Исмоилнинг она- си.
Ҳосила — арабча; ота-онанинг фарзанди ҳам ҳосил ҳисобланади. Исмнинг Ҳосилой деган шакли ҳам бор.
Ҳулкар — ўзбекча; етти қароқчи туркумидаги Сурайё юлдузи номи.
Ҳуснибону — арабча-форсча; ҳусн эгаси дега- ни. Исмнинг Ҳуснида, Ҳусния, Ҳуснора, Ҳуснобод каби шакллари бор.
16 комментариев к “Ismlar Manosi Arabcha, o’zbekcha”
Обсуждение закрыто.