Telegram uchun foydali botlar

DO`STLARGA ULASHING:

Telegram учун фойдали ботлар

— Видео файллар учун бот конвертори. Бир форматдан бошқа форматга ўгириши ва файл ҳажмини кичрайтириши мумкин.
@vidbot

— Тез натижали, қулай бот-таржимон.
@TranslateBot
#inline

(https://t.me/gsmgurus_FAQ/442)- Исталган санъаткорларнинг қўшиқлари матнларини қидириш учун бот.
@songlyrbot
#inline

— Voice to Text Bot сиз юборган овозли хабарни матнга ўгириб берадиган бот. Суҳбатдошингиз сизга овозли хабарларни юборганида, уни тинглашнинг имкони бўлмаганда қулай.
@voice_2_text_bot

— Доимий равишда янгиланиб турадиган филмларнинг катта маълумотлар базасига эга бўлган Telegram даги онлайн кинотеатр.
* Қулай қидирув (номи, жанр, йил, актёрлар бўйича)
* Браузерга ўтишлар йўқ, мессенжердан чиқмасдан томоша қилинг
* Барча филмлар бепул
@afilmbot

— YouTube, VK, FB, Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқлардан видео ва аудио юклаб оладиган бот.
Фақат унга видео ҳаволасини жўнатинг — жавобда сиз видео ёки аудио файлни оласиз!
Видеони рекламасиз кўришни хоҳласангиз ёки уни офлайн режимда кўриш учун уни қурилмангизга юклаб олишингиз керак бўлганда қулай.
@gozilla_bot

— VK, ОК, Twitter, YouTube, Instagram каби 700 га яқин хизматлардан видео ёки аудио файлни юклаб олиш учун бот.
YouTube дан юклаб олиш учун (ботда рус тилини танлашингиз керак)
@AnyVideoDownloadBot

— Instagram ижтимоий тармоғидан ҳар қандай медиа файлларни юклаб олиш имконини берувчи бот: хабарлар, ҳикоялар, жонли эфир ва ҳоказолар.
Бундан ташқари, аноним тарзда ҳикояларни кўришни ва сизга керакли аккаунтлардаги янги воқеалар ҳақида сизни хабардор қилиши ҳам мумкин.
@InstaBot

— Бот ҳар қандай ҳажмдаги турли хил медиа таркибини юклаб олишга ёрдам беради, мутлақо бепул ва чекловларсиз. Instagram, FaceBook, VK, YouTube, SoundCloud, TikTok каби хизматлар қўллаб-қувватланади.
@allsaverbot

Бугунги рўйхатимизда YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқлардан медиа файллар юклаб олиш ботларининг такрорланишига сабаб гуруҳимизда (https://t.me/joinchat/BOJCYVHrXlMzdHVqAd1FwQ) тез-тез сўраб турилиши ва айримларининг баъзан ишламай қолиши.

#Telegram #Бот #Телеграм

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek