Smartfoni orginaligini aniqlash va ajratish

DO`STLARGA ULASHING:

Смартфоннинг ҳақиқийлигини (оригиналлигини) текшириш ва сохтасини (подделка) аниқлаш.

Сохтасини қандай аниқлаш мумкин
Сохта қурилмалар асосан турли хил Хитой ва Тайван мини заводларида ишлаб чиқарилади, шунинг учун уларнинг барчаси бир-биридан фарқ қилади.
Сохта қурилмани оригиналидан ташқи кўринишидан ажрата оладиган кафолатланган белгилар мавжуд эмас: баъзида сохта қурилмалар корпус элементларида, бошқалари экранда, бошқалари эса ёзувларида фарқланиши мумкин.
Асосийси, оригинал қурилма қандай ишлашини яхши билишингиз керак: тизим версиялари, процессор, экран, график қобиқ (оболочка) ва бошқалар.

Шунинг учун, сохтани оригиналдан ажратишнинг ягона усули — қурилмани малакали мутахассис ёрдамида текшириш.

Меню элементларининг таржима сифатига ҳам эътибор беринг.
Оригинал қурилмаларда таржима сифатли, хатосиз қилинган, ёзувлар фақат инглиз ва рус тилларида. Ҳозирча, Android тизими ўзбек тилига (лотин ёзуви) тўлиқ ва сифатли таржима қилинмаганлиги сабабли, тизимни рус ёки инглиз тилига ўгириб текшириб кўришни тавсия қиламиз.
Сохта қурилмаларда меню элементларида хитойча белгилар ишлатилиши мумкин, таржиманинг ўзи аниқ бўлмасдан, иборалар мантиқсиз кўриниши мумкин.

Ҳар эҳтимолга қарши смартфон IMEI рақамини https://uzimei.uz/ сайти орқали текшириб кўринг (ушбу тизимнинг мен билган ягона фойдали жиҳати). Лекин натижа қурилмангиз 100% оригиналлигига кафолат бермайди.

Сохта нарсалар қаерда сотилади.
Кўпинча сохта нарсалар қўлда ва бепул эълонлар сайтларида сотилади.

Қўлда сотиш:
Метро, темир йўл вокзаллари, супермаркетлар яқинида биров сизга арзон нархда смартфон ёки планшет сотиб олишни таклиф қилади ва чегирмани эса шошилинч пулга эҳтиёж борлиги сифатида тушунтиради. Одатда, ҳатто чек ва кафолат талони ҳам мавжуд. Сотувчи шошқалоқлик билан, сиз билан доимо гаплашиб, қурилмани тўғри кўриб чиқиш ва текширишга имкон бермайди. У сизга барча пуллари ва ҳужжатлари ўғирланганини, болалари уни кутаётганини, самолётга кечикаётганини айтиши мумкин. Умуман олганда, у муҳтож ёки хижолатлигини ҳис қилишингизни ва пулингизни тезроқ беришингиз учун бор кучини сарфлайди.

Бепул эълонлар сайтларида сотиш:
Сиз сайтда жуда паст нархга эга рекламани топасиз. Қўнғироқ қилганизда, смартфонга аллақачон харидор борлигини ёки сотиб олишга туртки берадиган бошқа афсонани ўйлаб топишлари мумкин. Кўпинча нархни қурилма совғага берилганлиги, лекин сотувчида бошқа смартфон ёки планшет мавжудлиги билан изоҳлашади. Саволларга умумий иборалар ёки олди-қочди гаплар билан жавоб берилади. Улар метро, савдо ёки бизнес марказлари яқинида учрашув белгилашади, деярли ҳеч қачон турар-жой биноларининг манзилларига чақирмайди. Учрашганингизда сизни шошилтиришади ва тунги вақтда яхши ёритилмаган худудда қурилмани кўрсатишади. Сотувдан сўнг эса, телефон рақамини ўчиради ёки сизни қора рўйхатга қўшишади.

3 комментария к “Smartfoni orginaligini aniqlash va ajratish”

  1. Пингбэк: DevOps Services

  2. Пингбэк: Chat Sperre Sex Was Passiert

  3. Пингбэк: ถาดกระดาษ

Комментарии закрыты.

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek