БЕЛ ОҒРИҒИ

DO`STLARGA ULASHING:

Бел оғриғи асосан туз йиғилишидан, бўғинлар орасидаги туз силжишидан, умуртқа оралиғи очилишидан, оғир юк кўтаришдан келиб чиқади. Кўпинча шамоллаш, иссиқ-совуқ таъсир этиши, асаб толаларининг шамоллаши ҳам бел оғриғига сабаб бўлади.
Табобат муолажаларидан:
  • 35 г бўйимодарон гули, 40 г шафтоли донаги, 40 г хинанинг илдизи танаси билан, 20 г қовун уруғи, 30 г турп уруғи, 50 г маккажўхори попуги, 30 г рўян илдизи олиниб, ҳаммаси яхшилаб майдаланади ва эланади. Йиғмага 30 г асал, 35 г шакар, 250 г гилос мураббоси қўшилиб, паст оловда шакар эригунча аралаштириб турилади. Қозон чўяндан бўлиши шарт, бошқа қозон дори таркибини бузади. Тайёр бўлган дори ҳар куни уч маҳал овқатдан икки соат олдин бир чой қошиқдан ичилади.
  • Зирк қиёми ёки зирк ёғочининг қайнатмасини кунига уч маҳал саккиз кун давомида икки дона буғдой катталигида икки ош қошиқ сутда тўрт соат ивитиб, аралаштириб ичилса ҳам бел оғриғи тузалади.
  • 100 г дан андиз, игир илдизлари ва мавракдан олинади ва уч ош қошиғини сирли идишга солиб, устига уч стакан сув қуйиб, паст оловда ярим соат оғзи ёпиқ ҳолда қайнатилади. Сўнгра сузиб, тўрт қисмга бўлиб, овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • 200 г андиз илдизини бир литр ароққа солинади ва ўн кун қоронғи, илиқ жойда сақланади. Вақти-вақти билан аралаштириб турилади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал бир ош қошиқдан ичилади. Уйқу олдидан оғриган жойларга андиз дамламаси суртиб, иссиқ ўраб ётилади.
  • Қуритилган бангидевонанинг барги ва мевасидан бир ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, 10-15 дақиқа дамлаб қўйилади. Сўнгра дока ёки пахтани дамламада шимдириб, бел оғриган жойга 4-5 соат қўйилса, яхши фойда қилади.
  • Икки ош қошиқ укроп ўтини кечқурун термосга солиб, устига икки стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 г дан ичилади.
  • Қовуқ тошлари туфайли бел оғриғида ва беланги бўлганда қовун ва шафтоли уруғларидан 24 г дан олиб, аралаштириб туюлади. Унга 10 г асал, 20 г шакар қўшиб қоришма тайёрланади. Кейин шу қоришмадан кунига наҳорда бир маҳал истеъмол қилинади. Эртасига шу дорини янгидан тайёрлаш керак, жами бир ҳафта ёки ўн кун ичилади.
  • Бир ярим стакан қоратурп шарбати устига бир стакан тоза асал, ярим стакан ароқ ва бир ош қошиқ туз қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Илиқ ҳолда оғриган жойга яхшилаб суртилади, сўнг жун мато билан ўраб, иссиқ тутилади.
  • 100 г сарсабил илдизи устига бир литр ўткир оқ вино қуйилади, ўн кун қоронғи ва иссиқ жойда сақланади. Сузиб олиб, кунига уч маҳал бир ош қошиқдан овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • 100 г катта қончўпнинг ҳўл ўти устига ярим литр кунгабоқар ёғи қуйиб, ўн кун қоронғи жойда сақланади. Вақти-вақти билан аралаштириб турилади. Сузиб олиб, кечқурун оғриган жойга яхшилаб суртилади ва иссиқ ўраб қўйилади.

15 комментариев к “БЕЛ ОҒРИҒИ”

  1. Уведомление: nova88

  2. Уведомление: คาสิโนออนไลน์เว็บตรง

  3. Уведомление: Burnley escorts

  4. Уведомление: sbo

  5. Уведомление: maxbet

  6. Уведомление: สล็อตวอเลท ไม่มีขั้นต่ำ

  7. Уведомление: sbobet

  8. Уведомление: sbo

  9. Уведомление: แทงบอล ufabet

  10. Уведомление: ship a vehicle across country

  11. Уведомление: 뉴토끼

  12. Уведомление: sciences4u

  13. Уведомление: วิเคราะห์บอลวันนี้

  14. Уведомление: ดูหนังใหม่ Netflix Viu

  15. Уведомление: cheri Up

Комментарии закрыты.