Samsung Galaxy smartfonlari seriyalari haqida

DO`STLARGA ULASHING:

Samsung Galaxy смартфонлари сериялари ҳақида
Кореянинг Samsung бренди Android смартфонлар бозорида етакчи ўринни эгаллаган. Бунинг кўплаб сабаблари бор (https://t.me/gsmgurus_FAQ/344) ва улардан бири — турли хил нархларга эга бўлган моделларнинг кенг танловидир.
Galaxy S, Note, A (J), M, Fold ва Z Flip сериялари нимаси билан фарқланади?
Қисқа қилиб айтганда: S ва Note премиум (юқори класс) , А (J) бизнес ва бюджет, М ўрта бюджет, Z Flip ва Fold эгилувчан экранли экспериментал қурилмалар ҳисобланади.
S серияси — барча энг яхши хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган юқори класс флагман (https://t.me/gsmgurus_FAQ/507) смартфонлар. Компания ўзининг илғор технологиялари ва инновацияларини авваламбор ушбу серияда қўллайди.
Galaxy S харидорлари ким: имкониятлардан максимал даражада фойдаланишни ва камида яна 2-3 йил долзарб бўладиган смартфонни сотиб олишни истаган фойдаланувчилар.
Note серияси Galaxy S билан деярли бир хил, лекин асосий бир фарқи — S Pen стилуси (ручка) ва тегишли дастурий таъминотга эга. Агар Galaxy S энг яхшисини қидирадиганлар танлови бўлса, Note — ижодкор ва ишбилармон одамлар учун смартфонлар.
Note серияли смартфонларда стилус билан ишлаш учун компания томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминот жуда қулай. Яъни қурилма эгаси қайдлар, эслатмалар ёки чизмалар қилиш мумкин бўлган электрон блокнотга эга бўлади. Қоғоздаги ёзувлардан деярли фарқ йўқ, аммо қулайлик жиҳатидан фарқ бор: электрон ёзувларни саралаш ва қидириш, керак бўлганда таҳрирлаш осонроқ.
(2021 йилдан Galaxy S смартфонлари S Pen стилусини қўллаб-қувватлашни бошлаши ва шу сабабли Note сериясини ишлаб чиқариш тўхтатилиши ҳақида хабарлар тарқалди)
А серияси — кўп сонли ва энг машҳур смартфонлардан ташкил топган серия. Илгари бизнес сегмент ҳисобланган, арзонлаштирилган J сериясидаги (https://t.me/gsmgurus_FAQ/112) смартфонлар ишлаб чиқарилиши тўхтагач, бюджет смартфонларни ҳам ўз ичига олади.
Ушбу сериядаги смартфонлар, нарх ва сифат мутаносиблигидаги энг мақбул вариантларни таклиф этади.
S сериясидан қўшимча опцияларнинг йўқлиги (масалан, симсиз зарядлаш (https://t.me/gsmgurus_FAQ/921)) ва унчалик қиммат бўлмаган материаллар билан ажралиб туради.
Galaxy A харидорлари ким: смартфоннинг техник параметрлари унинг нархига мос бўлишини ва қўшимча (ҳамма учун зарур бўлмаган) функцияларга ортиқча пул тўламасликни истаган фойдаланувчилар.
Дунё бўйлаб энг кўп сотилган топ-10 смартфонлар қаторига, Galaxy A сериясидаги моделлар киритилганлиги бежиз эмас.
M серияси — 2019 йилдан ишлаб чиқарилиши бошланган ўрта бюджет смартфонлари. Бошқа сериялардан, батареясининг сиғими ва қувватининг кўпроқ муддатга етиши билан ажралиб туради.
Дастлаб M серияси A сериясининг аналоги (ўхшаш) сифатида яратилган, аммо бир фарқи A серия кенг реклама қилинган бўлса, M серия ҳеч қандай рекламасиз ва фақат интернет орқали сотилган.
Galaxy M харидорлари ким: смартфон дизайнига кўп эътибор бермасдан, энг яхши нарх, параметр ва батарея сиғимини истаган фойдаланувчилар.
Galaxy Fold — нафақат дунёда биринчилардан бири бўлган, балки жуда яхши сотилган, эгилувчан экранли смартфон. Бу ўзига хос дизайнга эга ва катталиги туфайли кўпинча эркакларга мос келадиган смартфон.
Ажралиб туришни истаган ва смартфонга катта маблағни сарфлашга тайёр бўлган фойдаланувчилар танлови.
Galaxy Z Flip — «раскладушка» шаклида бўлган яна бир юқори нархдаги ноёб қурилма. Galaxy Fold га нисбатан ихчамроқ, дизайн ва ранглари кўпроқ аёлларга мос келадиган смартфон.

Оставьте комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek