Иброҳим Ғафуров (1937)

DO`STLARGA ULASHING:

Ёзувчи таржимон, танқидчи Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилди. 1956-1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факултетида ўқиди. 1961-1982 йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлади.

1995 йилда “Миллий тикланиш” демократик партиясини ташкил этиш ташаббускори бўлди. У мазкур партиянинг раиси (1996 йилдан), “Миллий тикланиш” газетасининг бош муҳаррири.

Иброҳим Ғафуровнинг илмий фаолияти адабиётшунослик ва адабий танқиднинг муҳим масалаларига бағишланган. Асарларида бадииятда ҳаққонийлик, инсонийлик, адолат, миллий ўзига хослик ва холислик принципларининг намоён бўлиши ҳодисалари таҳлил қилинган.

И.Ғафуров “Гўзалликнинг олмос қирралари” (1964) “Унитилмаган боғ” (1965), “Жозиба” (1970), “Ёнар сўз” (1973), “Ям-яшил дарахт” (1976), “Юрак — аланга” (1980). “Лириканинг юраги” (1982), “Шеърият — изланиш демак” (1984), “Ўттиз йил изҳори” (1987), “Тил эркинлиги” (1998) сингари адабий танқидий, бадиа китоблар муаллифи. У “Дарвоза”, “Ҳумо қушим”, “Қалдирғочим” сингари шеърий насрлар ёҳуд мансуралари билан эътибор қозонган.

Иброҳим Ғафуров жаҳон адабиётининг “Жиноят ва Жазо”, “Телба”, “Қиморбоз” (Доcтоевский), “Азизим” (Мопассан), “Алвидо, қурол”, “Чол ва Денгиз” (Э.Хемингуей), “Қиёмат”, “Чингизхонниг оқ булути” (Чингиз оқ булути), “Ёнғин” (В.Распутин), “Сурур” (Нозим Ҳикмат) сингари асарларини, ҳинд илоҳий китоби «Панчатантра»ни, Конфуций ҳикматларини ва бошқа асарларни ўзбек тилига таржима қилган. «Ғафур Ғулом» (1983), «Мақсуд Шайхзода» (1987), «Зулфия» (1985), «Бобораҳим Машраб» (1984) ҳужжатли фильмлари сценарийси муаллифи.

И. Ғофуров филология фанлари номзоди (1973), Ўзбекистон ёшлари мукофоти (1989) лауреати, “Дўстлик” ордени соҳиби (1995).

Оставьте комментарий

ArabicChinese (Traditional)EnglishFrenchGermanHindiKazakhKyrgyzRussianSpanishTajikTurkishUkrainianUzbek