Шарифа Салимова (1951)

DO`STLARGA ULASHING:

Шоира Шарифа Салимова 1951 йил 30 декабрда Тошкент вилоятининг Паркент туманида туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультети тамомлаган (1969—1974). Ўзбекистон телевидение ва радио-эшиттириш Давлат Қўмитаси қошидаги «Ватандош» радиостанциясида кичик муҳаррир, бўлим бошлиғи, «Саодат» журнали ва «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигида бўлим мудири (1989—1994), Ўзбекистон Президенти девонида маъсул вазифада ишлаган.

Шарифа Салимованинг дастлабки шеърий гулдасталари 70-йилларнинг охири ва 80-йилларда «Ҳаёт завқи» ва «Менинг баҳорим» номи билан чоп этилди. Шоира ижодида «Ҳизр булоғи» (1996) алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у буюк ўзбек шоири Алишер Навоийнинг 550 йиллигига бағишланган.

Шарифа Салимовага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони берилган (1994). У қозоқ, қирғиз, рус шоирларидан таржималар қилиш билан бир қаторда, исломшунос олмон шоири Ҳадаятуллоҳ Ҳюбш шеърларини ҳам таржима қилиб «Оҳ, атиргул» номи билан нашрга тайёрлаган.

Оставьте комментарий